Сайидов Камолиддин Шахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипертония касаллигида буйрак дисфункциясини эрта ташхислашда Клото оқсили ҳамда витамин Д нинг ўрни ва даволашни такомиллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4491.
Илмий раҳбар: Рахимова Матлуба Эшбаевна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Абдуқодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертония касаллиги билан оғриган беморларда касалликнинг турли босқичларида буйрак дисфункциясини эрта аниқлашда Клото оқсили ҳамда витамин Д нинг аҳамиятини баҳолаш ва стандарт муолажалар негизида даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипертония касаллигида клиник ҳамда объектив белгилари мавжуд бўлмаса ҳам буйрак дисфункциясини эрта ташхислаш мақсадида коптокчалар филътрацияси тезлигини қон зардобидаги креатинин ва цистатин-С га асосланган формула орқали ҳисоблаш ишончли даражада самарали эканлиги аниқланган;
гипертония касаллиги билан оғриган беморларда унинг турли босқичларида буйрак дисфункциясини эрта аниқлашда бошқа маркёрларга нисбатан Клото оқсили юқори сезувчанлиги аниқланган;
гипертония касаллигининг турли босқичларида қон зардобидаги Клото оқсили ва витамин Д даражаси буйрак дисфункциясини ташхислашда қўлланиладиган анъанавий маркерлар ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланган;
гипертония касаллигида буйрак дисфункцияси омилларини инобатга олган холда стандарт даво негизида Д витаминини қўлланилиши гемодинамик кўрсаткичларни ва буйрак фаолиятини ишончли даражада яхшиланишига олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 24-ноябирдаги 11-25/745-t сонли маълумотномасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гипертония касаллигида клиник ҳамда объектив белгилари мавжуд бўлмаса ҳам буйрак дисфункциясини эрта ташхислаш мақсадида коптокчалар филътрацияси тезлигини қон зардобидаги креатинин ва цистатин-С га асослаган формула орқали ҳисоблаш ишончли даражада самарали эканлиги аниқланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 04.12.2025 йилдаги 38-сонли, Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси 04.12.2025 йилдаги 3177-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипертония касаллиги мавжуд бўлган беморларда цистатин-С кўрсаткичларига асосланган ҳолда КФТ ни ҳисоблаш орқали буйрак дисфункциясини эрта аниқлаш ўз вақтида керакли чора тадбирларни амалга ошириш ҳамда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини олдини олиш имкониятини берди. Иқтисодий самарадорлиги: гипертония касаллигида буйракларнинг функционал холатини цистатин-С га асосланган КФТ ни ҳисоблаш орқали баҳолаш ушбу гуруҳ беморларда касалликни авланишини ва асоратланишини олдини олиш, касалхонага қайта ётиш ҳамда даволаш учун кетадиган харажатлар хажмини камайтириш хисобига соғлиқни сақлаш тизими учун маблағ тежалишига эришилади. Хулоса: гипертония касаллигида буйрак дисфункциясини ташхислашда КФТ ни цистатин-С га асосан ҳисоблаш бемор ҳолатини, даволаш тактикасини ўз вақтида оптималлаштириш ҳамда ренокардиал асоратларни камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: гипертония касаллигининг билан оғриган беморларда унинг турли босқичларида буйрак дисфункциясини эрта аниқлашда бошқа маркёрларга нисбатан Kлотo оқсили юқори сезувчанлиги аниқланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 04.12.2025 йилдаги 38-сонли, Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси 04.12.2025 йилдаги 3177-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Клото оқсилининг юқори сезувчанлиги ва махсуслиги орқали БД ни илк килиник белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлаш имкони яратилди. Бу эса беморларга касалликнинг эрта босқичда ташхис қўйиш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида кўришни таъминлади. Шу билан бирга ушбу гуруҳ беморларда буйрак дисфункциясини эрта ташхислаш асоратланиш даражасини камайтирди, беморларга берилган тавсияларанинг самарадорлигини оширди ҳамда бемор ва шифокор орасидаги ишончни мустаҳкамлади. Тўғри ташхислаш ва хар бир бемор учун индивидуал даволаш стратегияларини белгилаш орқали касалликнинг оғир шакилларига ўтиши сезиларли даражада камайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: Клото оқсили асосида буйрак дисфункциясини самарали ташхислаш жараёнининг аниқлиги сабабли кўплаб қимматбаҳо, лекин кам самарали асбобий ёки инвазив текширувларини ўтказиш эҳтиёжи камайди. Бу ўз навбатида, қайта касалхонага ётиш ва мурожатлар сонини, ҳар бир беморни ташхислаш ва даволаш учун сарфланадиган буюджет маблағларини тежаш имконини берди. Хулоса: гипертония касаллигида буйрак зарарланишини эрта аниқлашда Клото оқсилини қўллаш ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш тактикасини ўз вақтида тўғирлаш ва беморларда буйрак дисфункцияси ҳамда унинг асоратлари ривожланишини камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: гипертония касаллигининг турли босқичларида қон зардобидаги Клото оқсили ва витамин Д даражаси буйрак дисфункциясини ташхислашда қўлланиладиган анъанавий маркерлар билан узвий боғлиқликка эга эканлиги аниқланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 04.12.2025 йилдаги 38-сонли, Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси 04.12.2025 йилдаги 3177-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипертония касаллиги мавжуд буйрак дисфункцияси ривожланаётган беморларда стандарт даво ҳамда витамин Д (детримакс 5000 МЕ) ни биргаликда қўллаш қон босими кўрсаткичини ва буйрак функциясини барқарорлаштиришга хизмат қилиб, сурункали буйрак касаллиги ривожланиш хавфини камайтириш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: гипертония касаллигининг турли босқичларида индивидуал танланган стандарт даво билан витамин Д ни қўллаш қон босимини мувозанатланишига, буйрак фаолиятини яхшиланишига олиб келиши қўшимча давога бўлган эхтиёжни камайиши ҳисобига соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юклама ва харажатларни камайтиришга эришилган. Хулоса: витамин Д перпаратларини (детримакс 5000 МЕ) стандарт даво билан биргаликда қўллаш гипертония касаллигида буйрак фаолиятини яхшилаш, даволаш самарадорлигини ошириш ва сурункали буйрак касаллиги ривожланиши хавфини пасайтириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: гипертония касаллигида буйрак дисфункцияси омилларини инобатга олган холда стандарт даво негизида Д витаминини қўлланилиши гемодинамик кўрсаткичларни ва буйрак фаолиятини ишончли даражада яхшиланишига олиб келиши асосланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 04.12.2025 йилдаги 38-сонли, Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси 04.12.2025 йилдаги 3177-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/36-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгилик асосида буйрак дисфункциясини ва унинг ҳолатни комплекс таҳлил қилиш ва эрта бошқариш имкониятлари кенгайди. Буйрак дисфункцияси чуқурлашган сари қон зардобидаги Kлотo оқсили даражаси билан витамин Д ўртасида мусбат, цистатин-С билан эса бу кўрсаткичлар орасида манфий корреляцион ўзаро боғлиқликни комплекс баҳолаш орқали, кардиоренал асоратларни эрта аниқлаш ва бемор холатини прогнозлаш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу гуруҳ беморларда буйрак дисфункциясини эрта аниқлашда анъанавий маркёрлар билан Клото оқсили ва витамин Д ни қўллаш ҳамда улар орасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш ташхисий алгоритимни такомиллаштириш орқали қўшимча қайта текширишларга, қайта касалхонага ётишга ва даволанишга кетадиган харажатларни камайтиришга эришилган. Хулоса: Клото оқсили ва буйрак зарарланиши биомаркерлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш кардиоренал ўзгаришларни эрта баҳолаш, даволашни такомиллаштириш ва беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган.