Маматхужаев Зохидбек  Садирдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак ишемик касаллиги ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган беморларда симпатоадренал тизимининг функционал холатини бузилиши” “14.00.06 – Кардиология”, “14.00.05 – Ички касалликлар” (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib2690.
Илмий раҳбарлар: Хужамбердиев Мамазаир Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори профессор; Узбекова Нелли Рафиқовна, тиббиёт фанлари доктори доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридагт DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилорам Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Турсунов Хатам Хасанбоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва уларнинг коморбидлигида катехоламинлар метаболизми ҳамда моноаминоксидаза фаолиятидаги ўзгаришларни, уларнинг иммунологик ва метаболик кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш асосида беморларда симпатоадренал тизимнинг функционал ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ЮИК, ЎСОК ва уларнинг коморбид кечишида катехоламинлар даражасининг ошиши, моноаминоксидаза фаоллигининг пасайиши ҳамда ванилилминдал кислота миқдорининг камайиши билан намоён бўлувчи нейрогуморал дисбаланс ривожланиши аниқланиб, унинг симпатоадренал тизим фаоллашуви билан боғлиқлиги исботланган;
ЮИК ва ЎСОК коморбид кечган беморларда катехоламин тизимининг гиперфаоллашуви ва моноаминоксидаза фаоллигининг сусайиши фонида липидларнинг пероксидли оксидланиши маркери бўлган малон диалдегид миқдорининг ошиши, яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1β, IL-6, TNF-α) даражасининг кўтарилиши ҳамда яллиғланишга қарши цитокин (IL-10) даражасининг пасайиши билан кечувчи тизимли яллиғланишнинг оғирроқ намоён бўлиши аниқланган;
ЮИК, ЎСОК ва уларнинг коморбид кечишида катехоламинлар миқдори, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид миқдори ва цитокинлар дисбаланси ўртасидаги патогенетик аҳамиятга эга корреляцион боғлиқликлар аниқланган ҳамда уларнинг касалликларнинг коморбид кечишини шакллантиришдаги аҳамияти исботланган;
катехоламинлар, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид миқдори ва цитокин ҳолатини комплекс баҳолаш асосида ЮИК ва ЎСОК коморбид кечишини эрта ташхислашнинг илмий асосланган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ЮИК, ЎСОК билан оғриган беморларда ва уларнинг коморбидлигида симпатоадренал тизимнинг функционал ҳолати, моноаминооксидаза фаоллиги, липид профили кўрсаткичлари ва цитокин статус ҳолатини ҳисобга олган ҳолда олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: ЮИК, ЎСОК ва уларнинг коморбид кечишида катехоламинлар даражасининг ошиши, моноаминоксидаза фаоллигининг пасайиши ҳамда ванилилминдал кислота миқдорининг камайиши билан намоён бўлувчи нейрогуморал дисбаланс ривожланиши аниқланиб, унинг симпатоадренал тизим фаоллашуви билан боғлиқлиги исботланлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 28.03.2025 йил №57-сон буйруғи билан ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 5.05.2025 йил 62-А/Ф-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-декабрдаги 31/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЮИК, ЎСОК ва уларнинг коморбид кечишида симпатоадренал тизим фаолияти бузилишларини эрта аниқлаш беморларни хавф гуруҳларига ўз вақтида ажратиш, асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Симпатоадренал тизим ҳолатини баҳолашга асосланган ёндашув коморбид патологияни эрта ташхислаш самарадорлигини ошириб, қўшимча диагностик текширувлар, даволаш ва такрорий шифохонага ётқизиш билан боғлиқ харажатларни 2 баробарга (2700000 сўмгача 1 нафар беморга)  камайтириш имконини берди. Хулоса: ЮИК, ЎСОК ва уларнинг коморбид кечишида нейрогуморал дисбаланснинг аниқланиши симпатоадренал тизим ҳолатини баҳолаш, хавф гуруҳларини шакллантириш ва патогенетик асосланган ташхис ҳамда даволаш чораларини такомиллаштириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ЮИК ва ЎСОК коморбид кечган беморларда катехоламин тизимининг гиперфаоллашуви ва моноаминоксидаза фаоллигининг сусайиши фонида липидларнинг пероксидли оксидланиши маркери бўлган малон диалдегид миқдорининг ошиши, яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1β, IL-6, TNF-α) даражасининг кўтарилиши ҳамда яллиғланишга қарши цитокин (IL-10) даражасининг пасайиши билан кечувчи тизимли яллиғланишнинг оғирроқ намоён бўлиши аниқланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 28.03.2025 йил №57-сон буйруғи ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 5.05.2025 йил 62-А/Ф-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-декабрдаги 31/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЮИК ва ЎСОК коморбид кечган беморларда оғир тизимли яллиғланиш механизмларининг аниқланиши юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни эрта ажратиш, асоратлар ривожланишининг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли яллиғланиш ва оксидловчи стресс маркерларини комплекс баҳолаш коморбид беморларда асоратларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида коррекция қилиш ҳисобига даволаш, диспансер кузатув ҳамда такрорий шифохонага ётқизиш билан боғлиқ харажатларни 2 баробар камайтириш имконини берган. Хулоса: ЮИК ва ЎСОК коморбидлигида катехоламин тизими гиперфаоллашуви, оксидловчи стресс ва цитокинлар дисбаланси билан кечувчи оғир тизимли яллиғланишнинг аниқланиши беморларни эрта ташхислаш ва патогенетик асосланган даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ЮИК, ЎСОК ва уларнинг коморбид кечишида катехоламинлар миқдори, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид миқдори ва цитокинлар дисбаланси ўртасидаги патогенетик аҳамиятга эга корреляцион боғлиқликлар аниқланган ҳамда уларнинг касалликларнинг коморбид кечишини шакллантиришдаги аҳамияти исботланганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 28.03.2025 йил №57-сон буйруғи ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 5.05.2025 йил 62-А/Ф-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-декабрдаги 31/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: катехоламинлар миқдори, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид ва цитокинлар дисбаланси ўртасидаги патогенетик боғлиқликларнинг аниқланиши ЮИК ва ЎСОК коморбидлиги юқори хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш, асоратлар ривожланишининг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: коморбид патологиянинг шаклланиш механизмларини комплекс баҳолашга асосланган ёндашув хавф гуруҳидаги беморларни мақсадли саралаш, ўз вақтида профилактика ва даволаш чораларини қўллаш ҳисобига диагностика, даволаш ва такрорий шифохонага ётқизиш билан боғлиқ харажатларни йилига 1 нафар беморга 5400000 сўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: катехоламинлар, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид ва цитокинлар дисбаланси ўртасидаги патогенетик аҳамиятга эга боғлиқликларнинг аниқланиши ЮИК ва ЎСОК коморбидлигини эрта ташхислаш, хавфни баҳолаш ва патогенетик асосланган профилактика ҳамда даволаш тактикасини такомиллаштириш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик: катехоламинлар, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид миқдори ва цитокин ҳолатини комплекс баҳолаш асосида ЮИК ва ЎСОК коморбид кечишини эрта ташхислашнинг илмий асосланган алгоритми ишлаб чиқилганлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 28.03.2025 йил №57-сон буйруғи ва Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 5.05.2025 йил 62-А/Ф-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17-декабрдаги 31/51-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: катехоламинлар, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид миқдори ва цитокин ҳолатини комплекс баҳолашга асосланган алгоритм ЮИК ва ЎСОК коморбидлиги юқори хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш, бўлиши мумкин бўлган асоратларнинг ўз вақтида олдини олиш ушбу тоифадаги беморларни даволаш самарадорлигини оширишга, уларнинг меҳнат қобилиятини сақлашга ва фаол узоқ умр кўришига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК ва ЎСОК коморбид кечишини эрта ташхислаш алгоритмини амалиётга жорий этиш беморларни мақсадли текшириш, ўз вақтида профилактика ва даволаш чораларини қўллаш ҳисобига диагностик, даволаш ва такрорий шифохонага ётқизиш билан боғлиқ харажатларни 8100000 сўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: катехоламинлар, моноаминоксидаза фаоллиги, малон диалдегид миқдори ва цитокин ҳолатини комплекс баҳолашга асосланган эрта ташхис алгоритми ЮИК ва ЎСОК коморбидлигини ўз вақтида аниқлаш, хавфни баҳолаш ва патогенетик асосланган ташхис тактикасини такомиллаштириш, шифохонага ётқизишлар сонини, шунингдек, даволаниш ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish