Қодирова Ҳолида Хайриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Бадиий дискурс сохта локутив актлари таржимасида контекст функсионаллигини таъминлаш тамойиллари, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2024.2.PhD/Fil4663.
Илмий раҳбар: Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бадиий дискурс сохта локутив актлари таржимасида контекст функсионаллигини таъминлаш тамойилларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сохта локутив нутқ актларини қўллаш имплицит коммуникатив мазмунни ифодалаш, муаллифнинг яширин коммуникатив ниятини воқелантириш ҳамда бадиий дискурснинг прагматик таъсирчанлигини кучайтириш заруратидан келиб чиқиши, уларнинг воқеланиши эса мулоқот иштирокчиларининг коммуникатив интенсияси, руҳий ҳолати ва фон билимлари каби ғайрилисоний омиллар билан бевосита боғлиқлиги ҳамда мазкур омилларнинг муайян контекстда намоён бўлиши далилланган;
бадиий дискурс таржимасида учрайдиган сохта локутив актларнинг прагматик моҳияти, миллий-лисоний, контекстуал-функсионал, услубий хусусиятлари, когезив воситалари, коммуникатив-контекстуал шартланиши таржимашуносликнинг коммуникатив-функсионал тамойилларига кўра тил егаларининг тили, маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, еътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, тафаккур тарзи билан чамбарчас боғлиқлиги исботланган;
сохта дискурс локутив актлари таржимасида коммуникатив таржима тамойилининг устуворлиги, қўшиш, аниқлаштириш, умумлаштириш усулларининг иккиламчи характери; сохта дискурснинг коммуникатив-контекстуал ҳодиса сифатида нутқий вазиятга бевосита боғлиқлиги ва функсионал шартланиш хусусиятлари сабабли таржимада адекватликка эришишнинг энг самарали усули коммуникатив таржима эканлиги аниқланган;    
ўзида имплицит (яширин) маъноларни мужассамлаштирган сохта нутқ актларининг маъно ва мақсад, ният, оҳанг каби элементлардан ҳосил бўлган  прагматик потенсиалини таржимада қайта тиклаш жараёнида мазкур нутқ актининг локутив, иллокутив ва перлокутив аспектларини ҳисобга олиш аслият матнининг прагматик мазмуни, услубий таъсирчанлиги ва муаллиф  коммуникатив интенсиясини эквивалент тарзда қайта ифодалашни  таъминловчи ҳамда  таржиманинг тўлақонлигини  кафолатловчи стратегия эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий дискурс сохта локутив актлари таржимасида контекст функсионаллигини таъминлаш тамойилларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
сохта локутив нутқ актларини қўллаш имплицит коммуникатив мазмунни ифодалаш, муаллифнинг яширин коммуникатив ниятини воқелантириш ҳамда бадиий дискурснинг прагматик таъсирчанлигини кучайтириш заруратидан келиб чиқиши, уларнинг воқеланиши эса мулоқот иштирокчиларининг коммуникатив интенсияси, руҳий ҳолати ва фон билимлари каби ғайрилисоний омиллар билан бевосита боғлиқлиги ҳамда мазкур омилларнинг муайян контекстда намоён бўлишига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-декабрдаги 04/1-4278-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида яратилган бадиий адабиёт намуналарини таржима қилишда нутқ актларининг прагматик таъсирини таржима матнида ҳам аслиятдаги каби қайта яратиш жиҳатларга эътиборни кучайтиришга эришилган;
бадиий дискурс таржимасида учрайдиган сохта локутив актларнинг прагматик моҳияти, миллий-лисоний, контекстуал-функсионал, услубий хусусиятлари, когезив воситалари, коммуникатив-контекстуал шартланиши таржимашуносликнинг коммуникатив-функсионал тамойилларига кўра тил егаларининг тили, маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, еътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, тафаккур тарзи билан чамбарчас боғлиқлиги билан боғлиқ хулосалардан Бухоро давлат университетида 2018-2022-йилларда Европа Комиссиясининг Эрасмус+ дастури доирасида амалга оширилган “ТАЛЕНТ – Эстаблишинг Мастер Программес ин Ҳуман Ресоурcе Манагемент анд Талент Девелопмент ин Cентрал Асиа” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 19-декабрдаги 06/8114-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг инглиз ва ўзбек тилларида ишлатиладиган нутқий актлар лингвомаданий хусусиятлари ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
сохта дискурс локутив актлари таржимасида коммуникатив таржима тамойилининг устуворлиги, қўшиш, аниқлаштириш, умумлаштириш усулларининг иккиламчи характери; сохта дискурснинг коммуникатив-контекстуал ҳодиса сифатида нутқий вазиятга бевосита боғлиқлиги ва функсионал шартланиш хусусиятлари сабабли таржимада адекватликка эришишнинг энг самарали усули коммуникатив таржима эканлиги билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 -йил 2-июлдаги 452-У-сонли буйруғига асосан берилган №452-У-25 рақамли нашр гувоҳномаси асосида 60230100-Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман тиллари) таълим йўналиши 3-босқич бакалавриат талабалари учун мўлжалланган “Энглиш ин праcтиcе” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 13-сентябрдаги 02/5250-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида олам манзараси кўрсаткичи, ўзбек тилидан инглиз тилига ўгирилган бадиий асарларда кенг қўлланиладиган лексик-грамматик воситалар ва уларнинг таржима стратегиялари, бадиий лисоний шахс тилидан ҳосил бўладиган нутқ актларининг имплицит ва эксплицит хусусиятларига доир материаллар орқали ўқув қўлланма такомиллаштирилган, шунингдек, диссертация натижалари асосида ишлаб чиқилган назарий тавсиялар Олий таълимнинг 60230100- Филология ва тилларни ўқитиш (роман-герман тиллари) таълим йўналиши ўқув жараёнига татбиқ этилган;
ўзида имплицит (яширин) маъноларни мужассамлаштирган сохта нутқ актларининг маъно ва мақсад, ният, оҳанг каби элементлардан ҳосил бўлган  прагматик потенсиалини таржимада қайта тиклаш жараёнида мазкур нутқ актининг локутив, иллокутив ва перлокутив аспектларини ҳисобга олиш аслият матнининг прагматик мазмуни, услубий таъсирчанлиги ва муаллиф  коммуникатив интенсиясини эквивалент тарзда қайта ифодалашни  таъминловчи ҳамда  таржиманинг тўлақонлигини  кафолатловчи стратегия эканлиги билан боғлиқ хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Аёл ва жамият”, “Ассалом, Бухоро”, “Психолог ҳузурида”, кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 18-мартдаги 01-09-29-сон маълумотномаси). Натижада сохта нутқ актларининг прагматик потенсиали ва лингвопраматик хусусиятларига доир мулоҳазалар телерадиокомпания жамоаси ҳамда телетомошабинларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини оширишга ва ўзбек ва инглиз тилларида равон фикрлаш, мулоҳаза юритиши учун замин яратган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish