Отайби Сатам Нассер
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Халқаро ташкилотлар доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Хитой Халқ Республикаси муносабатларида кооператив хавфсизликни таъминлаш масалалари”;  
Ихтисослик шифри: 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар; 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ss563 
Илмий раҳбар: Умаров Хайрулла Пайзуллаевич, сиёсий фанлар номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадсидиқов  Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор Аҳмедов Ҳусниддин Алиқулович      
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги субрегионал ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан ҳамкорлик масалаларини, хусусан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мисолида ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув жараёни минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида янгича қарашларни ишлаб чиқиш аҳамияти ортиб бориши, бу борада минтақавий ва давлатлараро муносабатлардаги мавжуд муаммолар “куч омили”га эмас, балки “кооператив хавфсизлик” тизимини татбиқ этиш орқали ижтимоий воситаларни қўллаш анча самарали эканлиги асослаб берилган; 
кооператив хавфсизликнинг ҳам назарий масалалари – минтақа-минтақачилик-минтақавийлашув консепсияси ҳамда унинг амалий механизмлари кўрсатилиб, бу борада стратегия-консепсия-доктрина тамойиллари асосида кооператив хавфсизлик таъминланиши илмий далилланган; 
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Яқин Шарқ минтақавий хавфсизлигини таъминлашда кооператив хавфсизлик  моделлари ўрганилиб, Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий хавфсизлигининг ҳамда Яқин Шарқ минтақавий хавфсизлиги борасидаги трансчегаравий таҳдидлар солиштирилган, ўзаро ҳамкорлик стратегиялари очиб берилган; 
бугунги кунда ШҲТнинг Марказий Осиё минтақавий хавфсизлигини кооператив воситалар орқали таъминланиши босқичлари янги назария ва қарашларда очиб берилиб, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг ШҲТга аъзо-давлат сифатида қабул қилиниши ҳолатлари ва истиқболда ўзаро ҳамкорлик стратегиялари ишлаб чиқилиши зарурлиги асосланган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим етилган:  
глобаллашув жараёни минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида янгича қарашларни ишлаб чиқиш аҳамияти ортиб бориши, бу борада минтақавий ва давлатлараро муносабатлардаги мавжуд муаммолар “куч омили”га эмас, балки “кооператив хавфсизлик” тизимини татбиқ этиш орқали ижтимоий воситаларни қўллаш анча самарали эканлиги борасида илгари сурилган амалий таклиф ва тавсияларидан   Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги Элчихонаси мамлакат ташқи сиёсий курси вазифаларини амалга ошириш доирасида, хусусан Саудия Арабистони ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ШҲТ доирасидаги муносабатларни ривожлантириш йўналишида фойдаланилган (Саудия Арабистони подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг 04-04/2-783-сон далолатномаси). Натижада, тадқиқотда ишлаб чиқилган илмий хулосалар Саудия Арабистони Подшоҳлигининг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қаратилган сиёсий стратегияларни ишлаб чиқиш учун назарий асос бўлиб хизмат қилган; 
кооператив хавфсизликнинг ҳам назарий масалалари – минтақа-минтақачилик-минтақавийлашув консепсияси ҳамда унинг амалий механизмлари кўрсатилиб, бу борада стратегия-консепсия-доктрина тамойиллари асосида кооператив хавфсизликнинг таъминланиши каби г'оялари Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази томонидан "Таълим алоқалари: Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Марказий Осиё мамлакатлари" (2024-2025) лойиҳаси доирасида илмий-тадқиқот ва таҳлилий фаолиятни олиб боришда фойдаланилган (Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари марказининг 01-27/412-сон маълумотномаси). Хусусан, диссертация тадқиқоти натижалари Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари марказининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Хитой Халқ Республикасининг халқаро ташкилотлар, жумладан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида икки томонлама ва кўп томонлама форматда ҳамкорликни ривожлантиришга баг'ишланган таҳлилий материаллар ва илмий нашрларни тайёрлашда, замонавий халқаро муносабатлар тизимининг ўзгариши шароитида ҳамкорликдаги хавфсизликни таъминлаш ва халқаро даражада ўзаро таъсир механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишида фойдаланилган; 
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Яқин Шарқ минтақавий хавфсизлигини таъминлашда кооператив хавфсизлик  моделлари ўрганилиб, Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий хавфсизлиги ҳамда Яқин Шарқ минтақавий хавфсизлигидаги трансчегаравий таҳдидлар солиштирилиб, ўзаро ҳамкорлик стратегиялари кўрсатиб берилган амалий таклиф ва тавсияларидан Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази томонидан "Таълим алоқалари: Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Марказий Осиё мамлакатлари" (2024-2025) лойиҳаси доирасида илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни олиб боришда фойдаланилган. (Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари марказининг 01-27/412-сон маълумотномаси) Натижада, мазкур марказ фаолиятида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлигига баг'ишланган илмий, таҳлилий ва таълим нашрларини тайёрлашда, минтақавий хавфсизликни таҳлил қилиш ва давлатлараро муносабатларнинг барқарор ривожланишига баг'ишланган методологик ёндашувларни ишлаб чиқишда қўлланилган; 
бугунги кунда ШҲТнинг Марказий Осиё минтақавий хавфсизлигини кооператив воситалар орқали таъминланиши босқичлари янги назария ва қарашлар асосида очиб берилиб, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг ШҲТга аъзо-давлат сифатида қабул қилиниши ҳолатлари ва истиқболда ўзаро ҳамкорлик стратегиялари ишлаб чиқилиши зарурлиги борасида илгари сурилган хулоса ва тавсиялари Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси маркази томонидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича таҳлилий материалларни ишлаб чиқишда, жумладан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби халқаро ташкилотлар доирасида, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиёда минтақавий хавфсизлик бўйича таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси марказининг 26-713-сон маълумотномаси). Натижада,  Халқ дипломатияси воситаларидан самарали фойдаланиш орқали ШҲТ доирасида ўзаро ишонч, яқин шериклик руҳини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқларимизнинг бой тарихи, маданий мероси, анъаналарини асраб-авайлаш учун зарур шароит яратиш каби марказнинг устувор вазифаларини амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish