Абдухалилова Лайло Тохтасиновнанинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сотиш тизими самарадорлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1886.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сотиш тизими самарадорлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида бозор талабини аниқлаш, савдо стратегияларини илмий асосда шакллантириш ва корхоналарнинг сотиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “сотиш тизимида маркетинг тадқиқотлари” тушунчаси — савдо корхоналари, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ва тадбиркорлар учун харидор ҳамда истеъмолчиларнинг товар ёки хизматларга бўлган харидининг қарор қабул қилишдаги муносабатлари ҳақида маълумотларни йигʻиш, тўплаш, қайта ишлаш жараёнидаги ахборотлар банки сифатида амалга ошириладиган иқтисодий механизмлар мажмуи сифатида такомиллаштирилди;
савдо корхоналарининг савдо самарадорлигини оширишда корхона стратегик мақсадларини сотиш тизимига интеграция қилиш орқали маркетинг экотизими консепсуал модели орқали юқори истеъмол қийматини яратиш ва истеъмолчилар билан узоқ муддатли алоқаларни шакллантириш асосланган;
савдо корхоналари сотиш тизими самарадорлигини молиявий, операцион, истеъмолчи билан ишлаш ва стратегик ривожланиш самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш орқали ҳар бир сегментга мослашувчан маркетинг стратегиялари ишлаб чиқиш орқали барқарор сотиш тизимини таъминлаш асосланган;
савдо корхоналарининг рақамли маркетинг воситалари, рақамли истеъмолчи таҳлили, рақамли реклама оптимизацияси, ижтимоий медиада фаоллик, электрон савдо каналларининг мавжудлиги омилларини сотиш тизимида маркетинг тадқиқотлари самарадорлигини оширишда истеъмолчилар онгида бренд идентлигини шакллантириш ва маҳсулот истеъмоли даражасини кўтаришга қаратилган рақамли маркетинг механизмлари тўпламини яратиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон савдо сектори миқёсида маркетинг тадқиқотлари ва сотиш тизими интеграциясининг барқарор ривожланиш тенденсияларига ижобий ва салбий омиллар таъсирини тренд моделлаштириш асосида 2031-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сотиш тизими самарадорлигини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“сотиш тизимида маркетинг тадқиқотлари” савдо корхоналари, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ва тадбиркорлар учун харидор ҳамда истеъмолчиларнинг товар ёки хизматларга бўлган харидининг қарор қабул қилишдаги муносабатлари ҳақида маълумотларни йигʻиш, тўплаш, қайта ишлаш жараёнидаги ахборотлар банки сифатида амалга ошириладиган иқтисодий механизмлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган услубий ёндашувдан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Маркетинг тадқиқотлари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 25-декабрдаги 511-сонли буйругʻи № 511-23). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида “сотиш тизимида маркетинг тадқиқотлари” тушунчаси сотиш тизимида самарали тадқиқотларни амалга ошириш, савдода барқарор рақобатбардошликни таъминлаш, истеъмолчиларнинг узоқ муддатли эҳтиёж ва қадриятларига мос равишда мослашувчан стратегик дастурларни ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракатлари мажмуи сифатида янада кенгроқ назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
савдо корхоналарининг савдо самарадорлигини оширишда корхона стратегик мақсадларини сотиш тизимига интеграция қилиш орқали маркетинг экотизими консепсуал модели орқали юқори истеъмол қийматини яратиш ва истеъмолчилар билан узоқ муддатли алоқаларни шакллантириш асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги савдо корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2026-йил 01- апрелдагидаги № 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Таклиф этилган сотиш тизимини корхона стратегик мақсадларига интеграция қилиш услубиётига асосланган ёндашув асосида савдо тизимида фаолият юритувчи корхоналарда истеъмолчиларнинг мослаштирилган истеъмол қийматини яратиш ва истеъмолчилар билан узоқ муддатли алоқаларни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган. Натижада савдо тизими корхоналарининг чакана савдо майдонларида истеъмолчиларнинг қайта ташрифи 9,3 фоизга ўсишига эришилган.
савдо корхоналари сотиш тизими самарадорлигини молиявий, операцион, истеъмолчи билан ишлаш ва стратегик ривожланиш самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш орқали ҳар бир сегментга мослашувчан маркетинг стратегиялари ишлаб чиқиш орқали барқарор сотиш тизимини таъминлаш асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги савдо корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2026-йил 01- апрелдагидаги № 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида савдо субектларида савдо майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича фарқланувчи бозор шароитлари ва рақобат муҳитини ҳисобга олган ҳолда, юқори қийматли, стратегик устунликларни таъминловчи маркетинг стратегиялари ва тақсимот стратегияси шакллантиришга эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида савдо корхоналарининг таркибидаги сотув шахобчаларида савдо майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги 3,7 фоизга ошган.
савдо корхоналарининг рақамли маркетинг воситалари рақамли истеъмолчи таҳлили, рақамли реклама оптимизацияси, ижтимоий медиада фаоллик, электрон савдо каналларининг мавжудлиги омилларини сотиш тизимида маркетинг тадқиқотлари самарадорлигини оширишда истеъмолчилар онгида бренд идентлигини шакллантириш ва маҳсулот истеъмоли даражасини кўтаришга қаратилган рақамли маркетинг механизмлари тўпламини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги савдо корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2026-йил 01- апрелдагидаги № 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Англесей Фоод” МЧЖ хорижий корхона ва “Канстик” МЧЖнингларнинг таркибидаги сотув шахобчаларининг савдо майдонларидан рекламага сарфланган маблагʻларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи 3,7 фоизга ошган.
Ўзбекистон савдо сектори миқёсида маркетинг тадқиқотлари ва сотиш тизими интеграциясининг барқарор ривожланиш тенденсияларига ижобий ва салбий омиллар таъсирини тренд моделлаштириш асосида 2031-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги савдо корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2026-йил 01- апрелдагидаги № 01-06-30-2780-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон Республикаси умумий савдо таркибида электрон савдо ҳажми 2025-йилдаги 6 фоиздан 2031-йилгача 14 фоизга ўсиши прогноз қилинган.