Умарходжаева Арофатхон Музаффар қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи):
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ишлаб чиқариш занжирини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: --
Илмий раҳбари: Юсупов Улуғбек Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиодилла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидов Маъшал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил-саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ишлаб чиқариш занжирини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “саноатда ишлаб чиқариш занжирини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ресурсларни етказиб беришдан бошлаб тайёр маҳсулотни бозорга чиқаришгача бўлган жараёнларнинг функсионал, вақт ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро богʻлиқлигини таъминлаш, занжир бўгʻинлари ўртасидаги номутаносибликларни камайтириш ва қўшилган қиймат яратиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи интеграциялашган бошқарув тизими нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарининг глобал қиймат занжиридаги стратегик бозорларни танлаш модели импорт қилувчи мамлакатларни стратегик аҳамияти ва бозордаги хавф даражаси бўйича сегментларга табақалаштириш, экспорт портфелини қайта таркиблаш ва риск даражаси юқори бозорларга қарамликни пасайтириш тартибини жорий этиш ҳамда устувор бозорлар улушини 50 фоиздан юқори, хавфи юқори бозорлар улушини эса 20 фоиздан паст даражада сақлаш мезони асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарининг стратегик салоҳиятини натижавий кўрсаткичлар ҳисобланган савдо ва фойда ҳажмининг ўсиши, бозор улуши ўзгариши, операцион харажатлар (ишлаб чиқариш, логистика, энергия ва бошқа харажатлар бўйича) камайиши каби иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига таъсирини гипотезалар бўйича олинган ёʻл коеффициентлар асосида “заиф таъсир” (0 – 0,19), “ўрта таъсир” (0,20 – 0,49), “кучли таъсир” (0,50 ёки ундан юқори) қийматлари чегарасида баҳоланган;
Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ишлаб чиқариш занжирини бошқариш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро богʻлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ишлаб чиқариш занжирини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “саноатда ишлаб чиқариш занжирини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ресурсларни етказиб беришдан бошлаб тайёр маҳсулотни бозорга чиқаришгача бўлган жараёнларнинг функсионал, вақт ва иқтисодий жиҳатдан ўзаро богʻлиқлигини таъминлаш, занжир бўгʻинлари ўртасидаги номутаносибликларни камайтириш ва қўшилган қиймат яратиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи интеграциялашган бошқарув тизими нуқтайи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Операцион менежмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўқув қўлланма грифини берган ташкилот номи, санаси, буйруқ рақами). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда интеграциялашган бошқарув тизими нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “саноатда ишлаб чиқариш занжирини бошқариш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарининг глобал қиймат занжиридаги стратегик бозорларни танлаш моделини импорт қилувчи мамлакатларни стратегик аҳамияти ва бозордаги хавф даражаси бўйича сегментларга табақалаштириш, экспорт портфелини қайта таркиблаш ва риск даражаси юқори бозорларга қарамликни пасайтириш тартибини жорий этиш ҳамда устувор бозорлар улушини 50 фоиздан юқори, хавфи юқори бозорлар улушини эса 20 фоиздан паст даражада сақлаш мезони асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 4-февралдаги №02/06-177-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарининг глобал қиймат занжиридаги стратегик бозорларни танлаш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарининг стратегик салоҳиятини натижавий кўрсаткичлар ҳисобланган савдо ва фойда ҳажмининг ўсиши, бозор улуши ўзгариши, операцион харажатлар (ишлаб чиқариш, логистика, энергия ва бошқа харажатлар бўйича) камайиши каби иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига таъсирини гипотезалар бўйича олинган ёʻл коеффициентлар асосида “заиф таъсир” (0 – 0,19), “ўрта таъсир” (0,20 – 0,49), “кучли таъсир” (0,50 ёки ундан юқори) қийматлари чегарасида баҳолаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 4-февралдаги №02/06-177-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарининг стратегик салоҳиятини иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларига таъсирини баҳолашни такомиллаштириш имкони яратилган;
Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ишлаб чиқариш занжирини бошқариш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро богʻлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ишлаб чиқилган 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 4-февралдаги №02/06-177-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ишлаб чиқариш занжирини бошқариш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг истиқболдаги ўзгариш тенденсияларини олдиндан баҳолаш имкони яратилган.