Жамолиддинов Бархаётбек Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистон сиёсий менталитетидаги ижтимоий-маънавий трансформация жараёнлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.3.PhD/Fal.1661
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кодиров Нодирбек Мамасолиевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Назар Ҳакимович фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор; Қирғизбоев Муқимжон сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон сиёсий менталитетдаги ижтимоий- маънавий трансформация жараёнларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиётини таъминлашда сиёсий менталитетдаги ментал матрицалар, давлатнинг тарихий вақт ва макондаги ўрнини белгилаб берувчи индикатори сифатида, фалсафий дунёқараш парадигмаси билан диалектик алоқадорлиги аниқланган;
глобаллашув шароитида жамият ва давлатнинг ўзаро диалектик фаолиятини яхлитловчи ижтимоий мезонлари (ижтимоий адолат, эркинлик, қонунийлик, барқарорлик), давлатнинг сиёсий тафаккуридаги плюрализм ғояларини мустаҳкамлаб, бошқарувда сиёсий универсаллашувини келтириб чиқариши фалсафий асосланган;
Янги Ўзбекистонда миллий ўзига хослик туйғусининг конструктив ифодасини мустаҳкамлаш, бошқарувдаги аксиологик фаолият механизмларига ижобий таъсир этиб, жамиятда ижтимоий бирдамликни таъминлаши мантиқий очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда сиёсий менталитет барқарорлигини таъминлаш, ташқи муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган глобал ғоявий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетнинг (ахлоқ, билим, бирдамлик каби детерминантлар) ижтимоий реляцион таъсири орқали, шахслар онгида миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий идентификация ва садоқат туйғуларини самарали ривожлантириш имкониятлари қиёсий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ёшлар тарихий тафаккурини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Жамият тараққиётини таъминлашда сиёсий менталитетдаги ментал матрицалар, давлатнинг тарихий вақт ва макондаги ўрнини белгилаб берувчи индикатори сифатида, фалсафий дунёқараш парадигмаси билан диалектик алоқадорлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 21-банди “Ижтимоий-сиёсий, ахборот-психологик, ғоявий-мафкуравий ҳуружлар ҳамда турли ёт ва бузғунчи ғояларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга доир таҳлилий кўрсатув ва ток-шоулар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 12-августдаги 10/513-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифаларни самарали ташкил этишга хизмат қилган.
глобаллашув шароитида жамият ва давлатнинг ўзаро диалектик фаолиятини яхлитловчи ижтимоий мезонлари (ижтимоий адолат, эркинлик, қонунийлик, барқарорлик), давлатнинг сиёсий тафаккуридаги плюрализм ғояларини мустаҳкамлаб, бошқарувда сиёсий универсаллашувини келтириб чиқаришига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-09-1465-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастурлар мазмунан бойиган ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказишга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда миллий ўзига хослик туйғусининг конструктив ифодасини мустаҳкамлаш, бошқарувдаги аксиологик фаолият механизмларига ижобий таъсир этиб, жамиятда ижтимоий бирдамликни таъминлашига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 21-банди “Ижтимоий-сиёсий, ахборот-психологик, ғоявий-мафкуравий ҳуружлар ҳамда турли ёт ва бузғунчи ғояларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга доир таҳлилий кўрсатув ва ток-шоулар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 12-августдаги 10/513-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифаларни самарали ташкил этишга хизмат қилган.
ахборотлашган жамиятда сиёсий менталитет барқарорлигини таъминлаш, ташқи муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган глобал ғоявий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетнинг (ахлоқ, билим, бирдамлик каби детерминантлар) ижтимоий реляцион таъсири орқали, шахслар онгида миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий идентификация ва садоқат туйғуларини самарали ривожлантириш имкониятларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-09-1465-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастурлар мазмунан бойиган ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказишга хизмат қилган.