Хуснутдинов Филипп Романовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий қоидалар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совет Ўрта ОсиёсидаН Саудия Арабистонига ҳижрат қилган уламолар вакили Саййид Маҳмуд Тарозийнинг интеллектуал биографияси ” мавзусидаги, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar523
Илмий раҳбар: Муҳаммадаминов Саидакбар Абдурашидович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентлар: Бабаджанов Бахтияр Мираимович, тарих фанлари доктори, профессор; Дудуанён Стефан (Дудоигнон Стéпҳане), тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Саййид Маҳмуд Тарозийнинг ғоявий мероси ҳамда ХХ аср ислом минтақалароша тарихидаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда, унинг интеллектуал таржимаи ҳолини қайта тиклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аксарияти ҳали илмий муомалага киритилмаган қатор архив ҳужжатлари, Тарозийнинг ўз асарлари ва оғзаки тарих маълумотлари, шунингдек, сўнгги етмиш йил ичида яратилган нашрлар асосида олим таржимаи ҳолининг қоронғу лавҳалари ёритилди, айрим масалалар бўйича аниқланган зиддиятлар бартараф этилди ва унинг ижтимоий-касбий алоқалари тармоғи қайта тикланди;
Туркистон муҳожирлари диаспоранинг маънавий ҳаётини институционализация қилиш ва Ўрта Осиё диний бошқармаси ҳокимиятини шубҳа остига олиш мақсадида Миллий Туркистон бирлик қўмитаси таркибида ўзларининг Диний бошқармасини тузганликлари ва унга Тарозий раҳбарлик қилгани, у ўша вақтдан бошлаб Миллий Туркистон Олий муфтийси деб номлангани ва нафақат туркистонлик муҳожирлар жамоаси, балки совет Ўрта Осиёсидаги мусулмонлар орасида ҳам руҳоний ҳокимиятга даъво қилганлиги аниқланди;
Тарозийнинг асарлари мустамлакачиликка қарши мазмунга эга бўлиб, бу матнлар диаспора аъзоларига Ватанни эслатиб туришга қаратилганлиги, шунингдек, эмиграция қилган ватандошлар орасида исломий билимларни улар учун она тили бўлган “туркистон тили”да етказишни мақсад қилганлиги аниқланди;
Саудия Арабистонидаги туркистонлик диаспоранинг диний раҳнамосига айланган Тарозийнинг исломий меросида, гарчи у Яқин Шарқ исломий дискурсининг Ўрта Осиё уламолари интеллектуал анʼаналарига хос бўлмаган баъзи унсурларини ўз ичига олган бўлса-да, ҳанафийлик устунлигини сақлаб қолганлиги кўрсатиб берилди;
совет Ўрта Осиёсидан ҳижрат қилган уламолар ўз асарлари орқали 1970-йиллардан 2000-йилларнинг бошларигача Ўзбекистонда “ислом муҳити”ни сақлаб қолишда иштирок этганликлари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Интеллектуальная биография Саййида Махмуда Тарази – представителя эмиграции ъуламаъ из совецкой Средней Азии в Саудовскую Аравию” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Наманган вилояти Давлат тарих ва маданият музейи Косонсой туман филиалига тақдим этилган диссертация материаллари асосида нуфузли ислом олими, Туркистон муҳожирлик жамиятининг маънавий раҳнамоси – Саййид Маҳмуд Тарозийнинг стационар музей кўргазмасининг махсус бўлими ташкил этилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2021-йил 30-декабрдаги 01-01/686-сон маълумотномаси). Бу, ўз навбатида, ушбу музей экспозициясини янги материаллар билан бойитиш ва совет Ўрта Осиёсидан кўчиб кетган йирик маҳаллий ислом олимлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон аҳолиси орасида кенг тарғиб қилинишига хизмат қилди;
диссертация материаллари, хусусан, Тарозий томонидан Қуръоннинг ўртаосиё туркий тилига таржимаси ва унинг Ўзбекистонда тарқалишининг бой тарихи ҳақидаги маълумотлар Оксфорд университетининг Cабинет онлайн платформасидаги “Тҳе Ҳисторй оф Совиет Cентрал Асиа ин 100 Обжеcц” (“Совет Ўрта Осиё тарихи 100 та обектда”) мултимедиа музей кўргазмасида ўз аксини топган (Оксфорд университети Ню-коллежининг 2021-йил 14-октябрдаги маълумотномаси). Натижада, кўргазма ташкилотчилари таъкидлаганидек, тақдим этилган материал “кўргазмага катта ҳисса қўшди, чунки у нодир маълумотларни ўз ичига олади ва совет Ўзбекистонида диний ҳаёт маданияти ривожланишининг муҳим жиҳатини тушунишга ёрдам беради”. Қолаверса, экспозиция учун тақдим этилган маълумотлар, асли Ўрта Осиёдан бўлиб, ислом адабиётини нафақат муҳожирликдаги ватандошлари, балки ўз ватанидаги ҳамюртлари учун ҳам тушунарли бўлиши ҳақида қайғуриб, туркий тилда ижод қилган Саййид Маҳмуд Тарозий интеллектуал меросининг халқаро миқёсдаги оммалашувини таъминлади.