Курбанов Хуршид Рауповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистондан сафарбар қилинган “меҳнат армиячилари” тарихи (1941-1945 йиллар) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. DSc/Tar490.
Илмий маслаҳатчи: Шамсутдинов Рустамбек Темирович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.07.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Фарход Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Хайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Саипова Камола Давляталиевна, тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1941-1945 – йилларда Ўзбекистондан сафарбар қилинган “меҳнат армиячилари” фаолияти тарихини айнан мавзуга оид бирламчи манбалардаги материаллар, илмий адабиётлар ҳамда даврий матбуот нашрларининг таҳлили кўмагида ёритиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мамлакат иқтисодиётини ҳарбий изга тушириш, бошқа ҳудудларга кўчирилган саноат корхоналарини қайта тиклаш, фаолиятини йўлга қўйишда ўзбекистондан сафарбар қилинган “меҳнат армиячилари” кучидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари топилган ва амалда илмий таҳлил қилинган. Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси “меҳнат армиячилари”нинг саноат ишлаб чиқаришдаги фаолияти мисолида асосланган. Шунингдек, ушбу мавзу қарийб 80 йиллик бирёқлама ёндашувдан воз кечилиб, “фанлараро ёндашув” метологияси асосида илмий-назарий таҳлил қилинган.
Меҳнат армиячиларининг ҳаракатдаги ҳарбийларга тенглаштирилганлиги, уларни мудофаа бўлимлари томонидан рўйхатга олиниши, колонна қилиб эшелонлар орқали сафарбар этилганлиги, халқ комиссариатлари тасарруфидаги қурилиш ва саноат обектларига тақсимланиши, меҳнат фаолиятини ташкил қилишдаги муаммолар илк бор бирламчи манбалар асосида далилланган.
Меҳнат армиячиларига яратилган ижтимоий-маиший шароитлар, турар-жой ва тиббий таъминот, санитария ва озиқ-овқат таъминотининг меҳнат шароитларига номутаносиб эканлиги, ишчиларнинг иқлим шароитларига мослаша олмаганлиги, саноат корхоналарида ишлаш тажрибасига эга эмаслиги ва маҳаллий раҳбарларнинг ноинсоний муносабатлари уларнинг ижтимоий-маънавий қиёфасига салбий таъсирлари аниқланган.
Оғир шароитларга қарамай, уларнинг фидойи меҳнатлари самарали натижасида саноат ишлаб чиқариш режаларининг бажарилиши, ҳарбий аслаҳа ва анжомлар ишлаб чиқариш, мартен ва домна печларида ишлашни ўрганиш натижасида “устоз-шогирд” анъаналарининг шаклланиши, китобхонлик ва тарғиботчилик фаолияти, айниқса уларнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси илмий далилланган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан сафарбар қилинган 150 мингдан ортиқ “меҳнат армиячилари”нинг тарихи, тақдири, уларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий ва маънавий ҳаёти, қурилиш ва саноат корхоналаридаги фаолияти натижасида фронт учун етказиб берган ҳарбий маҳсулотлари, фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасига оид хорижий архив манбаларидан илмий асос сифатида фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондан сафарбар қилинган меҳнат армиячилари тарихи (1941-1945 – йиллар) бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Мамлакат иқтисодиётини ҳарбий изга тушириш, бошқа ҳудудларга кўчирилган саноат корхоналарини қайта тиклаш, фаолиятини йўлга қўйишда ўзбекистондан сафарбар қилинган “меҳнат армиячилари” кучидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари топилган ва амалда илмий таҳлил қилинган. Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси “меҳнат армиячилари”нинг саноат ишлаб чиқаришдаги фаолияти мисолида асосланган. Шунингдек, ушбу мавзу қарийб 80 йиллик бирёқлама ёндашувдан воз кечилиб, “фанлараро ёндашув” метологияси асосида ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 28-мартдаги 4/17-3/18-7-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, талаба-ёшларнинг тарихни очилмаган саҳифалари билан танишишлари ва аждодларимизнинг ғалаба учун муносиб ҳисса қўшганликларини ўрганишда назарий ва амалий ёрдам беради.
Меҳнат армиячиларининг ҳаракатдаги ҳарбийларга тенглаштирилганлиги, уларни мудофаа бўлимлари томонидан рўйхатга олиниши, колонна қилиб эшелонлар орқали сафарбар этилганлиги, халқ комиссариатлари тасарруфидаги қурилиш ва саноат обектларига тақсимланиши, меҳнат фаолиятини ташкил қилишдаги муаммолар илк бор бирламчи манбалар асосида далилланган. Россия Федерацияси давлат архиви (Р-9114, Р-9517-фондлар), Россия Федерациясининг ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архиви (17-фонд), Челябинск вилояти бирлашган давлат архиви (П-288, Р-220, А-297, Р-962, Р-1619, Р-1283, П-234, П-124-фондлар) сақловидаги мавзуга оида 500 варақдан ортиқ ҳужжатлар тадқиқотчи томонидан ўрганилиб, улардан 261 варақ архив ҳужжатлари Ўзбекистон Миллий архивига илмий фойдаланишга топширилди (Ўзбекистон Ресупбликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг 2025-йил 8-апрелдаги 01-28-05/635-сон маълумотномаси). Натижада Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан Россиянинг турли ҳудудларига сафарбар қилинган 150 минг нафардан ортиқ юртдошлар ҳақидаги архив ҳужжатлари янгилик сифатида илмий муомалага киритилди.
Меҳнат армиячиларига яратилган ижтимоий-маиший шароитлари, турар-жой ва тиббий таъминот, санитария ва озиқ-овқат таъминотининг меҳнат шароитларига номутаносиб эканлиги, ишчиларнинг иқлим шароитларига мослаша олмаганлиги, саноат корхоналарида ишлаш тажрибасига эга эмаслиги ва маҳаллий раҳбарларнинг ноинсоний муносабатлари уларнинг ижтимоий-маънавий қиёфасига салбий таъсирлари аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейининг 2025-йил 28-апрелдаги №109-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материалларидан “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида Иккинчи жаҳон уруши йилларида “меҳнат армиячилари” фаолияти, ГУЛАГ тизимидаги лагерлардаги Ўзбекистонликларнинг “меҳнат фронти”да олиб борган меҳнатлари билан боғлиқ экспозицияни тайёрлашда фойдаланилди.
Оғир шароитларга қарамай, уларнинг фидойи меҳнатлари самарали натижасида саноат ишлаб чиқариш режаларининг бажарилиши, ҳарбий аслаҳа ва анжомлар ишлаб чиқариш, мартен ва домна печларида ишлашни ўрганиш натижасида “устоз-шогирд” анъаналарининг шаклланиши, китобхонлик ва тарғиботчилик фаолияти, айниқса уларнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси илмий далилланган. Россия Федерациясининг ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архивидан олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” давлат музейи архив фондига илмий фойдаланишга топширилди. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси бошлиғининг 2025-йил 14-майдаги 42/526-сон маълумотномаси). Натижада Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан ташқарига сафарбар қилинган ва ғалабага муносиб ҳисса қўшган 150 минг нафардан ортиқ юртдошларимиз ҳақидаги архив ҳужжатлари янгилик сифатида исботлаш учун асос бўлди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан сафарбар қилинган 150 мингдан ортиқ “меҳнат армиячилари”нинг тарихи, тақдири, уларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий ва маънавий ҳаёти, қурилиш ва саноат корхоналаридаги фаолияти натижасида фронт учун етказиб берган ҳарбий маҳсулотлари, фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасига оид хорижий архив манбаларидан илмий асос сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025 йил 10 июндаги 15-33/413-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида диссертация материалларидан айрим кўрсатувлар ссенарийси шакллантирилган ва “Тақдимот” кўрсатуви эфирга узатилган.