Мамажонова Интизор Турдиматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда нотариат тарихи (1991-2020-йиллар)”, 07.00.01–“Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar 952.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуротович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Саипова Камола Давляталиевна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техник университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2020 йилларда Ўзбекистонда нотариат тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик йиллари нотариат соҳасини ислоҳ қилиш босқичлари ва ташкилий-ҳуқуқий асослари йаратилишининг илмий талқини илк бор ёритиб берилган;
нотариал фаолиятда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти жорий этилганлиги ва улар томонидан бажарилган нотариал ҳаракатлар сони ва ундирилган давлат божлари миқдори архив ҳужжатлари асосида аниқланган;
Янги Ўзбекистонда замонавий нотариат консепсиясининг яратилиши тарихий жиҳатдан ўрганилди, ривожланиш жараёнлари босқичларга ажратилган ҳолда илк маротаба таҳлил қилинган;
бугунги кунда халқаро миқёсда энг кенг тарқалган нотариал модели лотин ва Англо-саксон нотариати эканлиги исботланган, аммо миллий нотариатимиз фаолиятини янада ривожлантириш учун “немис” ва “француз” моделлари кўпроқ мақбуллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1999-2020 йилларда республикада фаолият юритган давлат нотариуслари томонидан бажарилган мураккаб ва бошқа турдаги нотариал ҳаракатлар, улар томонидан ундирилган давлат божлари миқдоридаги ўзгаришлар динамикаси йиллар, соҳалар кесимида кўрсатиб берилган маълумотлар, соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар бўлими Учтепа бўлинмасининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятига татбиқ этилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 23-июндаги 02/02/1116-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ва кенг аҳоли қатламининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилган;
Нотариусни унинг халқаро ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантиришдаги аҳамияти ва ролини ҳар томонлама ўрганиш учун ушбу ҳуқуқий институтнинг генезисини кўриб чиқишдан бошлаш кераклиги ҳақида илмий хулосалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар бўлими Учтепа бўлинмасининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятига татбиқ этилган фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 23-июндаги 02/02/1116-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон тарихини соҳалар кесимида ёритишга ёрдам берган;
Мустақиллик йиллари давлат нотариат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳа фаолиятининг ривожланиш босқичлари, бу борадаги қонунчиликка киритилган ўзгаришларнинг натижалари, хорижий илғор ютуқлардан фойдаланиш натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 24-февралдаги 06-28-307 сон маълумотномаси). Натижада, мустақиллик йилларида “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришлар ва уларнинг амалиётдаги натижаларини илмий-тарихий маълумотлар асосида ёритиб беришга хизмат қилган;
Соҳада амалга оширилган инновацион ислоҳотлар натижаси боис 2019 йилдан юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди, бунда мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечиш «Нотариус» электрон тизим орқали мустақил амалга ошириш тартиби ва унинг натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 24-февралдаги 06-28-307 сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг электрон нотариатдан тизимидан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий саводини кенгайтиришга хизмат қилган.