Халмуминова Гулчеҳра Қулмуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сабзавот экинларида учрайдиган альтернариоз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx112.
Илмий раҳбар: Авазов Сардоржон Эркин ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исомиддинов Илхом Тўлаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти шароитида очиқ дала ва иссиқхоналарда етиштирилаётган сабзавот экинларида альтернариоз касаллигининг ўсимлик ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш, касаллик қўзғатувчиларнинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш асосида уларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти дала ва иссиқхоналарда ўстирилаётган сабзавот экинларидаги альтернариоз касаллигининг тарқалиши ва зарари аниқланган;
18 та тур сабзавот экинларидан йиғилган гербарий намуналаридан Alternaria туркумига мансуб 11 та Alternaria тур, 1 та форма аниқланган.
илк бор 12 та сабзавот – шолғом, редиска, рапс, турп, петрушка, бақлажон, саримсоқ, укроп, салат, кашнич, сельдерей ва лавлаги экинларида альтернариоз касаллиги аниқланган.
Тошкент вилояти шароитида картошка, помидор, карам экинларида кенг тарқалган ва катта зарар етказадиган касалликлардан альтернариоз доғланиш ва сақлаш даврида ривожланадиган меваларнинг қора чириш касалликлари эканлиги асосланган.
альтернариоз замбуруғли касалликларига қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида замбуруғ турларининг биологик, патогенлик хусусиятлари, ўсимликларни касаллантириш даражалари, инфекция манбалари, тарқалиш қонуниятлари аниқланиб, қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилоятидаги сабзавот экинларида учрайдиган альтернариоз касаллигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишининг натижалари асосида:
помидорнинг альтернариоз касаллигига қарши “Проксанил 45% сус.к.” (2,0 л/га), “Фоликур 25% эм.к.” (1,0 л/га), “Колосаль 25% эм.к.” (0,5 л/га) фунгицидларини қўллаш Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги «Яхёхон Зиё Нур Агро» фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 02/023-756-сон маълумотномаси). Натижада помидорнинг альтернариоз касаллигига қарши “Фоликур 25% эм.к.” фунгициди 1,0 л/га сарф-меъёрида қўлланилганда унинг энг юқори бўлган препаратнинг биологик самарадорлиги 73,4 % ни ташкил этган;
картошканинг альтернариоз касаллигига қарши “Ридомил Голд 68% с.д.г.” (2,5 кг/га), “Байлетон 25% н.кук.” (1,0 кг/га), “Шавит Ф 72% с.э.г.” (2,5 кг/га) фунгицидларини қўллаш Тошкент вилоятининг Тошкент тумани «Аълохон Исохон Агро» фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 02/023-756-сон маълумотномаси). Натижада “Шавит Ф.72% с.э.г.” 2,5 кг/га сарф-меъёрида қўлланилганда 15 кундан сўнг препаратнинг биологик самарадорлиги 84,0 % ташкил этган;
картошканинг альтернариоз касаллигига қарши уруғларни экишдан олдин “Максим 2,5 % сус.к.” (0,4 л/т), “Раксил 60 FS 6% с.э.cус.” (0,5 л/т), “Топсин М 70% н.кук.” (1,5 кг/т) фунгицидларини қўллаш Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги «Темир Қадам» фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 02/023-756-сон маълумотномаси). Натижада ишлатилган “Топсин М 70% н.кук.” 1,5 кг/т препаратнинг сарф-меъёрида қўлланилганда биологик самарадорлик 15 кундан сўнг 80,3 % ни ташкил этган.
помидорнинг альтернариоз касаллигига қарши “Селест Топ 312 Fs,сус.к.” ( 0,4 л/т), “Барака 60% пс.” (2,0 кг/т), “Витавакс 200 ФФ 34% с.cус.к.” (4,0 л/т) уруғдорилагичлари Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Носиров Абдирайм» фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 02/023-756-сон маълумотномаси). Натижада ишлатилган препаратнинг энг юқори биологик самарадорлиги “Витавакс 200 ФФ 34% с.cус.к.” 4,0 л/т сарф-меъёрида 15 кундан сўнг 82,6 % ни ташкил этган.