Мулкамонов Худойқул Қўчқоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхондарё вилоятида олий та ълим ривожи тарихи: ютуқ ва муаммолари (1954-2020-йиллар)”, 07.00.01– Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar912
Илмий раҳбар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқ этилаётган мавзунинг долзарблиги ва шу кунга қадар махсус тадқиқот обекти сифатида танланмаганлиги ҳисобга олиниб, Сурхондарё вилоятида олий таълим ривожи тарихи: ютуқ ва муаммолари (1954-2020-йиллар)ни таҳлил этиш ҳамда тўпланган маълумотлар асосида масалани ўрганиш, умумлаштириш тадқиқотнинг асосий мақсади қилиб олинди.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятида 1954-1956-йилларда дастлабки ўқитувчилар институти фаолияти, унинг негизида педагогика институтининг барпо этилиши (1956-1960-йиллар), (1960-1965-йиллар) институт фаолиятининг тўхтатилиши, институтнинг қайта ташкил этилиши ва илмий тадқиқот ишларининг ривожланиши (1965-1990-йиллар), олий таълимнинг ривожланиши ва халқаро ҳамкорлик натижасида хорижий давлатлар билан қўшма дастур асосида кадрлар тайёрлашнинг ёʻлга қўйилиши (1991-2020-йиллар) каби босқичларда шаклланганлигига асосланган;
Совет даврида педагог кадрларни тайёрлашдаги нооқилона сиёсат туфайли вилоятдаги мактабларда, айниқса, қишлоқ жойлардаги мактабларида кадрлар танқислиги ва қўнимсизлиги юқори бўлганлиги очиқланган;
Вилоятда кўп йиллар ягона бўлган Термиз педагогика институти (кейинчалик 1992-йилдан университет)да, талабалар ва профессор ўқитувчилар динамикаси аниқланиб, мустақилликни дастлабки йилларида таълим соҳасини ислоҳ қилишда консерватив ёʻналишнинг танланиши, ижтимоий ривожланиш муаммолари йечимини топиш муддатларини кечиктириш сиёсатининг илгари сурилиши, ўқитувчи кадрларни тайёрлашда юзаки ёндашиш, ўқув режаларида мажбурий улушнинг юқорилиги, ушбу ёʻналишда хусусий таълим шаклининг мавжуд эмаслиги каби самарасиз механизм кадрларнинг замон талабидан ортда қолишига сабаб бўлганлиги очиб берилган;
Сўнги йилларда республикада олий таълим тизими муассасаларида бўлгани каби Сурхондарё вилоят олийгоҳлари мисолида молиялаштиришнинг янгича усулларининг жорий этилиши, ОТМ бошқарувини такомиллаштириш ва таълим соҳасига хусусий секторнинг кириб келиши натижасида таълим бозорига мос рақобатбардош сифатли кадр йетказиш учун замин тайёрланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятида олий таълим соҳаси тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Сурхондарё вилоятида бошқа вилоятларга нисбатан анча кечроқ,1954-йилда ташкил этилган Термиз ўқитувчилар институтининг 1956-йилда Термиз давлат педагогика институтига айлантирилиши, унда ўқув тарбиявий ва илмий тадқиқот ишларининг ёʻлга қўйилиши, мустақиллик шарофати билан 1992-йил Термиз давлат университетининг ташкил этилиши, унда таълим-тарбия жараёнларидаги амалга оширилган тадбирлар ва улар эришган ютуқларга оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-февралдаги 01-33-82-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар таълим тизими тарихи ҳақида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида телекўрсатувларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
Республика Маънавият ва маърифат марказида диссертасия иши материалларидан республика миқёсидаги маънавий ва маърифий тадбирларда Сурхондарё вилоятининг ўзига хос этнографик макон сифатида “Бахшичилик фестивали” ва “Бойсун баҳори” каби Халқаро фолклор фестивалларида ҳам вилоят олий таълим муассасалари талаба ёшлари ҳам фаол иштирок этганлиги каби материллардан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказинининг 2024-йил 2-майдаги 01/22-597-сон маълумотномаси);
Термиз педагогика институтининг совет тузуми даврида 1960-1964-йилларда фаолиятининг тўхтатиб қўйилганлиги ўсиб келаётган илмий салоҳиятли жамоанинг тарқалиб кетишига, шунингдек вилоятда педагог кадрлар танқислиги ошишига олиб келган. Мустақиллик йилларида Термиз педагогика институтининг Термиз давлат университетига айлантирилиши ва аҳамияти ва 2017-йилдан вилоятда Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан янгидан ташкил этилган олий таълим муассасаларида амалга оширилган, ўқув-тарбиявий ва илмий тадқиқот ишларининг ёʻлга қўйилишига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-февралдаги 01-33-82-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар таълим тизими тарихи ҳақида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида телекўрсатувларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Натижада телетомошабинларга Сурхондарё вилоятида совет даврида ва мустақиллик даврида, айниқса 2017-йидан бошлаб олий таълим соҳасида янгиликларни ўрганиш ва таққослаш имконияти пайдо бўлди.
Сурхондарё вилоятида янги олий таълим муассасаларининг ташкил топиши натижасида вилоятда нафақат таълим соҳасида балки маънавий маърифий соҳада ҳам соғлом рақобат муҳитининг шаклланганлиги, жумладан “Заковат”, “Қувноқлар ва зукколар” каби беллашувларнинг шунингдек, Спорт соҳасидаги олий таълим муассасалари ўртасида мусобақаларнинг ташкил этилиши билан бирга ёшларнинг турли зарарли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга ва соғлом турмуш тарзуини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ва олийгоҳларда спорт соҳасидаги ютуқлар ҳақида Республика Маънавият ва маърифат марказида диссертасия иши материалларидан амалиётда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказинининг 2024-йил 2-майдаги 01/22-597-сон маълумотномаси). Натижада Республика ёшларининг маънавиятини юксалтиришда олиб борилган маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, талаба ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг ташкил этилишиига оид маълумотлардан кенг фойдаланилган.