Рахматуллаева Нодира Баходировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш механизмларини такомиллажтириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8545
Илмий раҳбар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори
(PhD) к.и.х Умаралиева Мухайё Абдугапаровна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент А.А.Ибрагимов, педагогика фанлари доктори, профессор С.У.Ибрахимов
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш мазмуни касбий хулқ-атвор ва академик ҳалоллик компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган этик кейсларни жамоавий масъулият ва корпоратив қадриятлар кодекси асосида узлюксиз касбий ривожланиш тизимига интеграциялаш модели орқали такомиллаштирилган;
корпоратив этикани ривожлантириш стратегияларининг мазмуний компонентлари педагогик деонтологиянинг касбий-ахлоқий талабларига мувофиқ инклюзивлик, бағрикенглик, касбий бурч ва жамоавий масъулият меъёрларини корпоратив муносабатлар тизими билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш модели таълим ташкилотининг ички меъёрлари, раҳбар-педагог-ўқувчи-ота-она ўртасидаги мулоқот тартиби, низоли вазиятларни конструктив ҳал этиш усуллари билан ўзини ўзи таҳлил қилиш амалиётини босқичма-босқич мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
корпоратив этикани ривожлантириш самарадорлигини педагогларда касбий бурч, масъулият, педагогик такт, академик ҳалоллик, ўқувчи шахсига ҳурмат ҳамда ҳамкасблар ва ота-оналар билан этик ҳамкорлик кўникмаларининг шаклланганлик даражасини юқори (қадриятли-барқарор), ўрта (меъёрий-мослашувчан) ва қуйи (суст-вазиятли) даражалар бўйича аниқлаш асосида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти таянч докторанти Рахматуллаева Нодира Баходировна “Педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
Педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш мазмуни таълим ташкилотида касбий хулқ-атвор ва академик ҳалоллик компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган этик кейсларни жамоавий масъулият, корпоратив қадриятлар кодекси билан узлюксиз касбий ривожланиш жараёнига интеграция қилиш орқали умумий ўрта таълим муассасаларда “Педагогларнинг корпоратив этикасини ошириш” бўйича назарий ва илмий-амалий қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада, ўқитувчиларининг корпоратив этикасини ривожлантириш орқали педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
корпоратив этикани ривожлантириш стратегиялари педагогларнинг функсионал ва шахслараро муносабатларини тартибга солувчи педагогик деонтологиянинг касбий-аҳлоқий талабларига мувофиқ инклюзивлик,баҳрикенглик, касбий бурч ва жамовий масъулият меъёрларини корпоратив муносабатлар тизими билан интеграциясига оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 8-майдаги 01/09-317-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг корпоратив этикасининг таркибий ва мазмунли таркибий қисмларини очиб бериш ва унинг баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш модели таълим ташкилотининг ички меъёрлари, раҳбар-педагог-ўқувчи-ота-она ўртасидаги мулоқот тартиби, низоли вазиятларни конструктив ҳал этиш усуллари билан ўзини ўзи таҳлил қилиш амалиётини босқичма-босқич мувофиқлаштириш оид таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-662205522 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дсарсларида ИТ технологияларини қўллаш методикаси” номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 01-09/317-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг корпоратив этикасининг ривожланганлик даражасини обектив баҳолаш имконияти педагогларнинг тарбиявий фаолиятга тайёргарлиги самарадорлигига эришиш йўналишида аниқлаштиришга хизмат қилган.
корпоратив этикани ривожлантириш самарадорлиги педагогларда касбий бурч, масъулият, педагогик такт, академик ҳалоллик, ўқувчи шахсига ҳурмат, ҳамкасблар ва ота-оналар билан этик ҳамқорлик кўникмалари ривожланганлигининг юқори (қадриятли-барқарор), ўрта (меъёрий-мослашувчан) ва қуйи (суст-вазиятли) даражаларда аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагог этикаси” ва “Педагог кундалиги” каби услубий қўлланмаларни яратишга эришилган. Натижада педагогларнинг корпоратив этикасини муваффақиятли ривожлантириш учун замонавий технологияларни амалиётга жорий этишга эришилган.
“Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурларни тайёрлашда Н.Б.Рахматуллаева тадқиқот янгиликларида акс этган. Тадқиқотда педагогларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган усуллар (визуал, моделлаштириш, интервю) малака талаблари (педагогик имидж, касбий компетенсиялар, илмий-методик) янгиликларни ҳаётий фаолиятда оптималлаштириш, педагогик янгиликларни таълим жараёнига самарали татбиқ этиш, корпоратив этикани маънавий-ахлоқий, когнитив ва технологик компонентлар бирлигида шакллантириш имкониятлари тавсифланди. Корпоратив этика механизмлари педагогик жамоаларда ҳамкорлик маданиятини юксалтириш, ўзаро ҳурмат ва масъулият тамойилларига асосланган ёндашувлар умумий ўрта таълим муассасалари, жамоатчилик кенгашлари, педагоглар фаолиятига жорий қилинган ва бу мактаб билан педагогларнинг ҳамкорлик самарадорлигини оширган. Шунингдек, илмий иш доирасида чиқарилган хулосалар “Қадрият”, “Миллат ва маънавият” мавзуларидаги радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 10-ноябрдаги 05-09-1790-сонли маълумотнома);
ўқувчиларнинг корпоратив этикасини ривожлантириш бўйича мезонлар уйғунлиги асосида уларда шахслараро муносабат, амалий ҳаракат ва ўзини баҳолаш кўрсаткичларини баҳолаш даражалари (юқори, ўрта, паст) ни аниқлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифларидан Андижон вилояти Андижон шаҳри 22-13-11-сонли, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани 65-сонли, Тошкент вилояти Қибрай туманининг 46-, 25- 26-сонли умумий ўрта таълим мактаблари амалиётига татбиқ этилган. Натижада умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида корпоратив этикани ривожланганлиги аниқланди ҳамда илмий-методик тавсиялар берилди.