Файзиева Дилдора Ҳаётовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини  веб-технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.4.PhD/Ped.4217 
Илмий раҳбар: Қулиева Шаҳноза ҳалимовна, педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, 
PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04 
Расмий оппонентлар: Муродова Феруза Рашидовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Худойназаров Эгамберган Мадрахимович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларни тайёрлашда инновацион технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини инновацион ва ахборот технологиялари воситасида ривожлантириш динамикасига мос равишда тизимлилик, назарий ва амалиёт уйғунлиги ва илмийлик тамойилларига асосланган ўқитиш методларини такомиллаштиришнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари, методик имкониятлари аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришда танқидий фикрлаш, рақамли саводхонлик, касбий-педагогик фаолиятга рақамли технологиялар воситасида тайёрлашда замонавий таълим компонентларига интеграсиялаш асосида мазмунан такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини веб-технологиялар воситасида ривожлантиришга қаратилган, ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятлари ҳамда педагогик алгоритмлаш механизмларининг эвристик ривожланишини таъминловчи модел касбий фаолиятнинг педагогик компонентини парадигматик жиҳатдан бойитиш, таълим жараёнида амалий фойдаланиш, медиаресурслар билан ишлаш ва ахборотни танқидий таҳлил қилишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг рефлексив фаолиятида рационализаторлик мотивларини ривожлантиришни трансформациялаш асосида уларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида медиакомпетентликни ривожлантиришга йўналтирилган таълимнинг идентив методик моделлари ҳамда веб-контентларни яратиш бўйича ёндашувлар “Cасе студй”, “Проблем солвинг”, “Жуфтини аниқла” каби инновацион ўқитиш методларини ўқитиш методикаларига интегратив асосда сингдиришга доир илмий-методик тавсиялар таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини веб-технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини инновацион ва ахборот технологиялари воситасида ривожлантириш динамикасига мос равишда тизимлилик, назария ва амалиёт уйғунлиги ва илмийлик тамойилларига асосланган ўқитиш методларини такомиллаштиришнинг назарий асослари, умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари, методик имкониятларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Ахборот тизимлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-мартдаги 112-сон буйруғи, 112-45 рақамли гувоҳнома). Натижада,  бўлажак педагогларнинг веб-технологиялардан самарали фойдаланиш, ўз-ўзини ривожлантириш, мослашувчанлик, танқидий ва  тизимли фикрлаш, кибермаконда ахборотларни таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини ривожлантиришда танқидий фикрлаш, рақамли саводхонлик, касбий-педагогик фаолиятга рақамли технологиялар воситасида тайёрлашда замонавий таълим компонентларига интеграсиялаш асосида мазмунан такомиллаштиришга доир таклифлар  “Таълимда ахборот технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли буйруғи, 429-364 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларда медиа контентлар билан ишлаш жараёнида медиакомпетентлик ва ахборот маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълимий мазмун муайян даражада бойитилишига эришилган.
бўлажак педагогларнинг медиакомпетентлигини веб-технологиялар воситасида ривожлантиришга қаратилган, ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятлари ҳамда педагогик алгоритмлаш механизмларининг эвристик ривожланишини таъминловчи модел касбий фаолиятнинг педагогик компонентини парадигматик жиҳатдан бойитиш, таълим жараёнида амалий фойдаланиш, медиаресурслар билан ишлаш ва ахборотни танқидий таҳлил қилишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Компютер таъминоти” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи) ҳамда бўлажак педагогларнинг рефлексив фаолиятида рационализаторлик мотивларини ривожлантиришни трансформациялаш асосида уларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнида медиакомпетентликни ривожлантиришга йўналтирилган таълимнинг идентив методик моделлари ҳамда веб-контентларни яратиш бўйича ёндашувлар “Cасе студй”, “Проблем солвинг”, “Жуфтини аниқла” каби инновацион ўқитиш методларини ўқитиш методикаларига интегратив асосда сингдиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган ва  олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг маълумотномаси олинган.  (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 6-ноябрдаги №02/01-01-470-сон маълумотномаси) Натижада, талабаларнинг ўқув машғулотларида медиакомпетентлик кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish