Эргашева Туйғуной Шавкатжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12015
Илмий раҳбар: Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Акрамова Гулбаҳор Ренатовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Исроилова Руҳшона Суннатовна Педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот. Урганч давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги таълимида ўқув луғатларидан фойдаланишнинг педагогик механизмлари, ўқувчиларнинг индивидуал таълим эҳтиёжлари ва ижтимоийлашув жараёнини уйғунлаштириш, шунингдек, матн билан ишлашда тушуниш, қўллаш, мулоҳаза юритиш ва хулосалаш кўникмаларини ўқувчи ҳамда ўқув материали ўртасидаги методик-дидактик талаблар асосида рефлексив-тезкор шакллантириш имкониятлари аниқланган;
ўқув луғатларидан фойдаланишнинг назарий асослари халқаро баҳолаш дастурлари ва замонавий таълим консепсияларида илгари сурилган ўқиш саводхонлиги, коммуникатив ёндашув ҳамда шахсга йўналтирилган таълим талаблари билан уйғунликда ёритилиб, уларнинг реал таълим жараёнида ўқувчиларнинг луғат бойлигини ошириш, матнни англаш ва мустақил фикрлашини таъминлашдаги методик барқарорлиги далилланган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш модели тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик боғлиқлиги, луғавий бирликларни ўзлаштириш, уларнинг маъносини англаш ва нутқда ўринли қўллашга қаратилган таълимий компонентларни алгоритмик изчилликда ташкилий-дидактик жиҳатдан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланишга йўналтирилган топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш техникаси замонавий педагогик ёндашувларни халқаро баҳолаш дастурлари талаблари билан методик уйғунлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг коммуникатив, лингвистик ва метакогнитив компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик тамойиллар асосида асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги таълимида ўқув луғатларидан фойдаланишнинг педагогик механизмлари, ўқувчиларнинг индивидуал таълим эҳтиёжлари ва ижтимоийлашув жараёнини уйғунлаштириш, шунингдек, матн билан ишлашда тушуниш, қўллаш, мулоҳаза юритиш ва хулосалаш кўникмаларини ўқувчи ҳамда ўқув материали ўртасидаги методик-дидактик талаблар асосида рефлексив-тезкор шакллантиришга доир хулосалардан “Она тили ва ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июдаги 218-сон буйруғи асосида берилган 218-669-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш методикаси ҳақидаги фикрларни бойитишга эришилган;
ўқув луғатларидан фойдаланишнинг назарий асослари халқаро баҳолаш дастурлари ва замонавий таълим консепсияларида илгари сурилган ўқиш саводхонлиги, коммуникатив ёндашув ҳамда шахсга йўналтирилган таълим талаблари билан уйғунликда ёритилиб, уларнинг реал таълим жараёнида ўқувчиларнинг луғат бойлигини ошириш, матнни англаш ва мустақил фикрлашини таъминлашдаги методик барқарорлигига доир таклиф ва тавсиялардан (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 30-январдаги 01/11-6-69-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш асосида ўқувчиларнинг тил бойлигини кенгайтириш, она тили ва ўқиш дарслари жараёнида дидактик ўйинларни уюштириш ҳамда луғат устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув луғатларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш модели тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик боғлиқлиги, луғавий бирликларни ўзлаштириш, уларнинг маъносини англаш ва нутқда ўринли қўллашга қаратилган таълимий компонентларни алгоритмик изчилликда ташкилий-дидактик жиҳатдан интеграциялашга доир амалий тавсиялардан (“Она тили ва ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланманинг ва “СмартЛуғат ЭДУ” электрон платформанинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг № ДГУ 50229-сон гувоҳномаси) тайёрланганлигида ўз ифодасини топган.
Ўқув луғатларидан фойдаланишга йўналтирилган топшириқлар тизимининг самарадорлиги аналитик-таҳлилий,когнитив-амалий прагматиc ижодий мезонларининг репродуктив,таҳлилий ижодий даражасига мувофиқлиги трансформативе ўсишининг таъминланишига оид амалий тавсиялардан ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсияларини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режада фойдаланилган(Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 2026-йил 30-январ 01/11.6-69 сонли маълумотнома )натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув луғатларидан фойдаланиш самарорлигининг оширишига хизмат қилган.