Негматова Зулайхо Шерматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчилар бадиий-ижодий тасаввурини шакллантиришда этнопедагогик ёндашувни қўллаш методикаси (Бошланғич таълим мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/ Ped6478
Илмий раҳбар: Орипова Нодима Ҳалиловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Бир марталик ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Нуруллаева Шахло Ўктамовна; филология фанлари номзоди, доцент Ниязова Дилбар Холтемировна. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчилар бадиий-ижодий тасаввурини шакллантиришда этнопедагогик ёндашувдан фойдаланиш методикасини таколлаштиришга оид илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг бадиий-ижодий тасаввурини шакллантиришда шахс тасаввур фаолиятининг (тасвирлар, тасаввурлар, гʻоялар яратиш ва уларни манипуляция қилиш қобилияти) ҳамда фаолиятни режалаштиришнинг (ижодкорлик, оʻйин, хотира, фикрлаш, ақлий) жараёнлари мувофиқлиги асосланган; 
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг бадиий-ижодий тасаввурини шакллантириш мазмуни аксиологик ёндашувнинг тарихийлик, антропологик, социологик, лингвистик, бадиий ва этнологик тамойилларига устуворлик бериши далилланган;
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг бадиий-ижодий тасаввурини шакллантириш моделининг методик блоки ўқувчи фаолиятини ижодкорликка, креативлик ва мустақил фикрлашга ундайдиган технологиялар ҳамда интерактив методларга усворлик бериш усуллари асосланган; 
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг бадиий-ижодий тасаввурини шакллантириш методикасининг самарадорлиги таклиф этилаётган интерактив машғулотларнинг ижодий-креатив, натижавийлик фаолиятга йўналтирилганлиги асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   Ўқувчиларда бадиий-ижодий тасаввурни шакллантиришда этнопедагогик манбаларнинг аҳамияти, ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг мустақил фикрловчи, ахлоқий-эстетик тафаккури, ижодкорлик қобилиятини ўстиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
этнопедагогик манбаларнинг ўқувчилар бадиий-ижодий тасаввурларини шакллантиришнинг назарий асослари, шахс тасаввур фаолияти (тасвирлар, тасаввурлар, гʻоялар яратиш ва уларни манипуляция қилиш қобилияти) ҳамда фаолиятни режалаштиришнинг (ижодкорлик, оʻйин, хотира, фикрлаш, ақлий) жараёнлари мувофиқлигига доир илмий хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги 0ъзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2020-2023-йилларда бажарилган ФИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 09-февралдаги 48/1-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчилар бадиий-ижодий тасаввурларини шакллантиришда этнопедагогик манбаларнинг муҳим аҳамиятли эканлиги, шахс тасаввур фаолиятининг ижодкорлик, ўйин, хотира ва ақлий фикрлаш қобилияти масаласига доир янги илмий қарашларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчиларнинг бадиий-ижодий тасаввурини шакллантириш моделининг методик блоки ўқувчи фаолиятини ижодкорликка, креативликка, мустақил фикрлашга ундайдиган технологиялар ва интерактив методларга усворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир назарий хулосалардан “Этнопедагогик атамаларнинг изоҳли луғати” (ИСБН:978-9910-615-18-4)ни нашрга тайёрлашда фойдаланилган. Натижада ўқувчиларнинг, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида этнопедагогик манбаларга доир назарий қарашлари, тушунчаларига доир тасаввурларини кенгайтириш орқали бадиий-ижодий тасаввурни шакллантиришга доир билим ва кўникмаларни ривожлантиришга эришилган; 
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчилар бадиий-ижодий тасаввурини шакллантириш методикасининг самарадорлиги таклиф этилаётган интерактив машғулотларнинг ижодий-креатив, натижавийлик фаолиятга йўналтирилганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Файзли кун” дам олиш дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 06-июндаги 17-05/95-сонли маълумотномаси). Натижада миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ёшларнинг бадиий-ижодий тасаввурини шакллантиришга оид дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish