Болтаев Беҳруз Ҳамидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Квалитологик ёндашув асосида бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларининг аутентик компетенсиясини такомиллаштириш методикаси” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.3.PhD/Ped.4974 
Илмий раҳбар: Ражабов Тўхтасин Ибодович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, 
PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04 
Расмий оппонентлар:  Мустафоев Шомурод Нормуминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Намозова Дилором Турсуновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: квалитологик ёндашув асосида бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларининг аутентик компетенсиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларининг аутентик компетентлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари рефлексив компонентлар илмий-амалий жиҳатдан талқин этилиб, “миcролеарнинг” формат (таълим даври)ларига таянган модулли ўқитишни амалга оширилиши таҳлилий қиёслаш орқали коннотация (ҳиссий, баҳоловчи) ва дидактик бирликлар (консепт, тамойиллар, кўникма ва малакалар)нинг методик мазмундаги функсионал қўлланишига кўра аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчилари квалитологик ёндашув асосида аутентик компетентлигини шакллантириш модели методик фаолиятнинг функсионал таркибини модулли ўқитиш шароитида тил материалининг полисемия (сўзнинг бир нечта маънога эга бўлиши) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда саралашни методик тафаккурнинг аналитик йўналишини дидактик навигация (йўл харита) воситасида ривожлантиришнинг иерархик (босқичма-босқич, даражалар асосида тартибланган тузилма; йиқори, ўрта, қуйи) тизимини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда аутентик компетентликни шакллантиришнинг методик таъминоти миллий ва жаҳон мусиқа меросини тўғри талқин қила олиш, ижрочилик, интерпретация, педагогик мулоқот, саҳна маданияти, аудио ва видео ресурслар, ансамбл ва якка ижро машғулотлари жараёнини самарали ташкил этишда метроном воситасида “Мусиқа ўқитиш методикаси” фанининг дидактик таъминоти инновацион фаолият босқичлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчилари квалитологик ёндашув асосида аутентик компетенсиясининг самарадорлигини оширишга қаратилган электрон-интеграллашган ўқув, квалитологик ёндашув, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш асосида, бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларда аутентик компетентликни шакллантиришга ёʻналтирилган педагогик жараённинг методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мусиқа таълим ёʻналишида бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларда аутентик компетентликни шакллантириш асосида касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касбий фаолиятга тайёргарлик тузилмасини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш муаммолари, касбий фаолият мотивлари креатив, мусиқа ва рефлексив компонентлар орқали ривожлантирилиши илмий-амалий жиҳатдан талқин этилиб, бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларда аутентик компетентликни шакллантиришнинг илмий-методик ва назарий-консептуал асосларига доир таклифлардан “Мусиқа ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйругʻи билан берилган 376982-сонли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича илмий асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчилари квалитологик ёндашув асосида аутентик компетенсиясини назарий, амалий, методик, дидактик, мусиқа кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонлари, фанни ўқитишнинг педагогик босқичлари (мотивацион, когнитив, операцион-мусиқа, рефлексив-баҳолаш)да амалга оширилиши зарур бўлган бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларда аутентик компетентликни шакллантиришнинг методик жиҳатлари жараёнли, муаммоли-мазмунли, ташкилий-мусиқа, натижавий-мезонли компонентларини аниқлашга оид таклифлар  ОТ-Ф1-002  рақамли “Ёшларда миллий гʻоя ва мафкуравий иммунитетни  шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли амалий лойиҳа доирасида(2018-2022) белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва таълим фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг  26-июн 2025 йил.  01-11-05/4078-сон маълумотнома). Натижада, мусиқа таълим ёʻналишида бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлиги оширилган; 
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчилари квалитологик ёндашув асосида аутентик компетенсиясининг самарадорлигини оширишга қаратилган электрон-интеграллашган ўқув, квалитологик ёндашув, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш асосида, бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларда аутентик компетентликни шакллантиришга ёʻналтирилган педагогик жараённинг илмий-методик ва дидактик таъминоти орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Бухоро” телерадиоканалининг “Ассалом Бухоро”, “Замондош” “Талқин”  “Оқшомги суҳбат” ўқитувчиларда аутентик  компетентликни шакллантириш методикаси” мавзусида маъруза ва чиқиш қилинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 30-июндаги      № 01-09-149 маълумотномаси) Натижада, бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларда аутентик компетентликни шакллантиришга ёʻналтирилган мулоҳазалр асосланган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда аутентик компетентликни шакллантиришнинг модели асосида “Мақом якка хонандалиги” фанининг дидактик таъминоти инновацион фаолият босқичлари ҳамда квалитологик ёндашув асосида назарий-консептуал асосларга устуворлик беришга доир таклифлари “60110600-Мусиқа таълими” таълим йўналишининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва таълим фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-272-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish