Умарова Муаттар Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлатилган мотор мойларини атроф-муҳит экологиясига салбий таъсирини камайтириш мақсадида тозалаш усулларини такомиллаштириш”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т3420. 
Илмий раҳбар: Пўлатов Хайрулла Лутфуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2026.31.01.К/Т.02.08.
Расмий оппонентлар: Алиева Муқаддас Туйчиевна, кимё фанлари доктори, доцент; Хусанова Мамлакат, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик коагулянтлар ёрдамида ишлатилган мотор мойларини тозалаш ва қайта тиклаш жараёнини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ишлатилган мотор мойларини тозалаш учун қовушқоқлик модификатори сифатида гептил акрилат ефири ва унинг уч ўлчовли 3Д компютер модели ва технологик схемаларни ўз ичига олган қурилма ишлаб чиқилган; 
биринчи маротаба стиролли акрил мономерини радикаллаш асосида сополимернинг янги таркиби олинди ва уни ишлатилган мотор мойларида ресурсларни тежайдиган қовушқоқлик модификатори ва коагулянти сифатида ишлатиш асосланган; 
ишлатилган мотор мойларни механик аралашмалардан тозалаш усули маҳаллий хомашёлар асосида филтрлар (полестер (ТЛФТ-5 маркаси), Белтинг БФ, CлеанЕл филтри (базалт + селлюлоза + макалатура) яратилиб, импорт маҳсулотларини 20% гача камайтириш ва корхона харажатларини қисқартириш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириши аниқланган; 
ишлатилган мотор мойларини атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, қайта тозалаш, модификациялаш ва хоссаларини ростлаш енергия тежамкор қурилма ва технология ишлаб чиқилган; 
қуёш, шамол ва биомасса енергиясидан самарали фойдаланган ҳолда, шаҳар ва қишлоқ аҳолисини қўшимча барқарор енергия манбалари ва муқобил ёқилғи билан таъминлаш, шу билан бирга атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида ишлатилган мотор мойларини қайта тозалаб, улардан юқори сифатли мойлаш материаллари ишлаб чиқаришга қаратилган «ЭКОШАҲАР — СWЕЕБГО» (солор, wинд, еcо, енергй, биогас, оил) лойиҳаси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиш: Органик коагулянтлар ёрдамида ишлатилган мотор мойларини тозалаш ва қайта тиклаш жараёнини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган стиролли акрил мономерини радикаллаш асосидаги сополимернинг олиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Саноат енергетика гуруҳи МЧЖ нинг 2024 йил 27 августдаги 047-0750-2280-сон маълумотномаси). Натижада тозаланган ишлатилган мотор мойларини хоссаларини, қовушқоқлигини ва структурасини талаб асосида ростлаш имконини берган;
ишлатилган мотор мойларини тозалаш учун маҳаллий хомашёлар асосида яратилган ((ТЛФТ-5 полефир маркаси), Белтинг БФ, CлеанЕл филтри (базалт + селлюлоза + макалатура) филтрлари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Саноат енергетика гуруҳи МЧЖ нинг 2024 йил 27 августдаги 047-0750-2280-сон маълумотномаси). Натижада ишлатилган мотор мойлари таркибидаги қаттиқ дисперс системаларни тозалаш ва мой сифатини 20% яхшилаш имконини берган;
ишлатилган мотор мойларини тозалаш ва қайта тиклаш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ томонидан “2024-2026 йилларда амалга ошириладиган истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган (Саноат енергетика гуруҳи МЧЖ нинг 2024 йил 27 августдаги 047-0750-2280-сон маълумотномаси). Натижада ишлатилган синтетик, ярим синтетик ва минерал мотор мойларини механик аралашмалардан тозалаш ва қайта ишлаш ҳисобига маҳсулот импорти компания харажатларининг 20 фоизигача қисқартириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш имконини берган;
синтетик, ярим синтетик ва минерал мотор мойларини энергия тежамкор қурилмалар ёрдамида қайта тозалаш ва утилизация қилишга қаратилган “ЭКОШАҲАР–СWЕЕБГО” (Солар, Wинд, Эcо, Энергй, Биогас, Оил) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалий фойдаланиш учун тавсия этилган ҳамда тегишли экологик лойиҳаларни шакллантиришда қўллашга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 31 октябрдаги 03-03/3-10776-сон маълумотномаси). Натижада ишлатилган синтетик, ярим синтетик ва минерал мотор мойларини механик аралашмалардан тозалаш  ва қайта ишлаш экологик ҳолатни яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish