Махмудова Маҳлиё Маъруфжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Лимон ва ошқовоқ асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини олиш ва уларни синфлаш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/К1179
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Гопиров Камолидин педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вохидович, кимё фанлари доктори, профессор; Мўйдинов нурилло Тўхтарович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади айрим ўсимлик чиқиндилари асосида, таркибида ошқозон ва ичак яллиғланиш касалликларини даволашда ва олдини олиш хусусиятига эга биологик фаол кимёвий бирикмалар сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш ҳамда уларни синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лимон ва ошқовоқ пулпа ҳамда пўцлоғининг таркибидаги 44 та макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектрофотометрия усулида аниқланганда ошқовоқ пулпасида Мг, К, Cа, Ошқовоқ пўцида эса Мг, К ва Cа кўп миқдорда эканлигини исботланган;
маҳаллий лимоннинг “Меер”, ошқовоқнинг “Баходир” навлари таркибидаги сувда эрувчан витаминлар миқдори ЮССХ усули ёрдамида аниқланганда ошқовоқ пулпаси таркибида витамин Б9, C, ошқовоқ пўцида витамин Б6, лимон пўцида эса витамин C миқдори бошқаларга нисбатан юқори экаанлиги исботланган;
маҳаллий лимоннинг “Меер”, ошқовоқнинг “Баходир” навлари таркибидаги эркин аминокислоталарнинг миқдори ЮССХ усули ёрдамида текширилганда лимон пўцида глутамин кислота, ошқовоқ пўцида сицеин, ошқовоқ пулпасида эса тирозин аминокислоталар миқдори бошқаларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
ошқовоқ ва лимон пўцлоғининг ҳар хил масса нисбатдаги аралашмаларининг антиоксидантлик фаоллиги ин витро шароитида адреналиннинг аутооксидланиш реакциясининг ингибирланиши методида аниқланганда, мос равишда, 3:1 масса нисбатдаги аралашманинг антиоксидант фаоллиги бошқаларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“АСМИРМАХ” янги озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги макро- ва микроелементлар миқдори индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектрофотометрия усулида анализ қилинганда ушбу озиқ-овқат қўшилмаси таркибида рнисбатан На, Мг, П элементлари юқори эканлигини аниқланган;
“АСМИРМАХ” озиқ-овқат қўшилма таркибидаги сувда эрувчи витаминлар миқдори ЮССХ усули ёрдамида анализ қилинганда унинг таркибида витамин Б9, Б6, C миқдори нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“АСМИРМАХ” янги озиқ-овқат қўшилма экцракти таркибидаги полифеноллардан рутин, салицил кислота ва апигенин миқдори бошқаларга нисбатан юқори эканлигини ЮССХ усулида аниқланган.
Янги олинган биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаси экцрактининг ўткир заҳарлилигини аниқлаш мақсадида лаборатория каламушлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида, ОЕCД таснифига кўра озиқ-овқат қўшилмаси ВИ синф – нисбатан заҳарсиз бирикмалар синфига тегишли (ЛД50) – 5000 мг/кг дан юқори) эканлиги исботланган;
“АСМИРМАХ” озиқ-овқат қўшилма таркибидаги сувда эрувчи витаминлар миқдори ЮССХ усули ёрдамида анализ қилинганда унинг таркибида витамин Б9, Б6, C миқдори нисбатан юқори эканлиги исботланган;
клиник тадқиқотлар натижасида янги озиқ-овқат қўшилмасини ицеъмол қилган каламушларда индуксияланган ошқозон яраси яхшиланиши, ҳамда жигар функсияси фаолиятининг тикланиши сезиларли даражада юқори эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лимон ва ошқовоқ асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини олиш ва уларни синифлаш озиқ-овқат қўшилмасини кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“АСМИРМАХ” янги озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун Ўзбекицон Республикаси Солиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан хулоса берилган (Ўзбекицон Республикаси Солиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати 2026 йил 17 апрелдаги 021928-сон хулосаси). Натижада, ошқозон-ичак яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш имконини берган.
“АСМИРМАХ” озиқ-овқат қўшилмаси ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича синфланиб, унга: “лимон ва ошқовоқ айрим доривор ўсимликлар асосида тайёрланган, таркибида А, Б, C, ПП витаминлари, рутин, дигидрокверсетин, сенерозид, салидрозид флавоноидлари, фойдали аминокислоталар, мойлар ва уларнинг ёғ кислоталарини сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари” учун – 1212 30 150 8 янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилиб, давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Оъзбекицон Республикаси Давлат божхона қоъмитасининг 2024-йил 18 октябр 17/05-24-0005-сон маълумотномаси). Натижада, ошқозон-ичак яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қоъшилмаларини синфлаш, экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тоъловларини назорат қилиш имконини берган.