Матякубов Мақсад Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган тупроқларда йетиштириш учун қовоқ нав-намуналарини танлаш ва мақбул экиш схемаларини аниқлаш (Хоразм вилояти шароитида)”, 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Qx1894
Илмий раҳбар: Шокиров Алишер Жўрабоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирваситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Норматов Норқобил Жо'раевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шўрланган тупроқларда қовоқ нав намуналарини ўсиши-ривожланиши, морфологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича баҳолаш, истиқболли навларини танлаш ва мақбул экиш схемаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, қовоқ экини селекцияси учун бирламчи манбаа сифатида: энг эртапишар – Конфетка, Россиянка, Японская, Матилда; калта палакли – Конфетка, Лечебная; кичик мевали - Конфетка, Японская; йирик мевали – Эстамп, Стофунтовая намуналари ажратилган;
меваларининг биокимёвий таркиби бўйича - умумий қанд миқдори (8-10 % гача) энг юқори - Изяшная, Японская, Витаминная, Жемчужина намуналари; Витамин С миқдори (15-16 мг/100г) энг юқори - Японская намунаси; каротин миқдори - (12-13 мг/100г) энг юқори - Лечебная, Витаминная намуналари аниқланган;
шўрланган тупроқларда қовоқнинг истиқболли Конфетка ва Японская навлари дастлабки мевалари стандарт навларга нисбатан 22-25 кунгача эрта пишишиши аниқланган;
товарбоп ҳосили стандарт навларга нисбатан Изяшная, Тёшин пирог, Японская, Витаминная навларида 17,3-21,5 % гача юқори бўлганлиги исботланган;
қовоқни навларини турли схемаларда экиб суғормасдан етиштиришда 180×90 см экиш схемаси энг мақбул эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқларида йетиштириш учун қовоқнинг истиқболли навларини танлаш ва суғормасдан йетиштиришга мос қулай экиш схемаларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқларида истиқболли қовоқ навлари ва мақбул экиш схемалари Гурлан туманидаги “Гурлан қирмизи ҳосили” фермер хўжалигида 4,0 гектар ҳамда “Қўш қалъа” фермер хўжалигида 4,0 гектар, жами 8 гектар майдонларга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025-йил 12-декабр 05/06-03-572-сон маълумотномаси). Натижада, Стандарт Ширинтой нави товар ҳосили гектарига - 47,4 тонна, Японская навида - 51,5 тонна ва Витаминная навида - 57,2 тоннани ташкил қилиб, стандарт навга нисбатан - 10,8-20,6 % гача юқори ҳосил олишга эришилган;
Хоразм вилояти Хива туманидаги “Даврон” фермер хўжалиги ва “Кҳорезм органик мелон” фермер хўжаликларида шўрланган тупроқларда қовоқнинг Испанская 73, Изяшная, Конфетка навларини суғормасдан етиштиришда қўшқаторлаб назорат ((360+90)/2×80 см) ва қаторлаб (180×90 см) экиш схемалари жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 12-декабр 05/06-03-572-сон маълумотномаси). Натижада, рентабеллик кўрсаткичлари Испанская 73 навида - 138,5%, Изяшная навида - 158,2%, эртапишар Конфетка навида - 159,4% ташкил этиб, назорат вариант кўрсаткичларидан - 32,3; 45,8; 36,2% гача юқори бўлган.