Усманов Қобил Ғаффор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори ва сифатли уруғлик шоли етиштиришда турли экиш усулларининг таъсирини баҳолаш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Qx1611
Илмий раҳбар: Саттаров Маъсуд Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий тадқиқот иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонқулов Мурод  Саид-Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Юсупов Насрулло Ҳабибуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг ўтлоқи-ботқоқ тупроқлари шароитида шолининг “Искандар” ва “Лазурний” навларини турли экиш усулларида етиштиришда юқори авлодли уруғликлар ҳосил қилиш, уруғлик ва навдорлик сифат кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда самарали бирламчи уруғчилик тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Тошкент вилоятининг ўтлоқ-ботқоқ тупроқлари шароитида турли экиш усулларининг шоли навлари уруғининг физиологик етилиши, уруғлик ҳосилнинг шаклланиши ва уруғ сифатига таъсири илмий асосланган;
шоли навларидан юқори ва сифатли уруғлик ҳосил олиш учун механизмлар ёрдамида кўчат усулида экиб етиштирилган ўртапишар Искандар ва кечпишар Лазурний навлари уруғларининг унувчанлик даражаси 94,0-95,0 %, кондицион уруғ ҳосили 45-50 с/га, ҳосилдорлик кўрсаткичлари 70-80 с/га оралиғида бўлиб, уруғларнинг кўпайиш коеффициенти эса 2-3 баробарга ортиши исботланган;
механизмлар ёрдамида кўчат усулида етиштирилган шоли навлари уруғларининг лаборатория унувчанлиги, униш энергияси ва кондицион уруғ чиқиши юқори бўлганлиги, уруғларнинг экиш сифати яхшиланиши ҳисобига маҳсулдор рўваклар сони, дон вазни ва умумий ҳосилдорлик кўрсаткичлари ҳам юқори даражада шаклланганлиги аниқланган ва қиёсий баҳоланган; 
уруғлик шоли етиштиришда механизациялашган кўчат усули бошқа экиш усулларига нисбатан миқдор, сифат ва иқтисодий самарадорлик жиҳатидан афзал эканлиги аниқланган ҳамда мазкур усулда юқори авлодли уруғлик шоли етиштириш технологияси илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори ва сифатли уруғлик шоли етиштиришда турли экиш усулларининг таъсирини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
уруғлик шоли етиштирувчи ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Шоли уруғчилиги ва уруғлик учун экилган шоли майдонларида апробасия ўтказиш тартиби” мавзусидаги услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Қишлоқ ҳўжалиги билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 27 октябрдаги 05/05-03-460 сонли маълумотномаси). Ушбу қўлланма шоли уруғчилиги ва уруғшунослиги бўйича илмий-тажриба ҳамда суперелита, элита ва ундан кейинги авлод уруғликларини етиштирувчи хўжаликларда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
механизациялашган кўчат усулида уруғлик шоли етиштириш технологияси Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалигида 50,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ҳўжалиги билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 27 октябрдаги 05/05-03-460 сонли маълумотномаси). Натижада, Искандар навидан гектаридан ўртача 75,1 сентнер ҳосил олиниб, назоратга нисбатан 15,8 с/га юқори ҳосилдорликка эришилган, олинган соф фойда 19971 минг сўм/га.ни, рентабеллик даражаси 63,1% ни ташкил этган бўлса, “Лазурний” навида ўртача 70 с/га, назоратга нисбатан 11,9 с/га юқори ҳосилдорликка ҳамда 24435 минг сўм/га соф фойда ва 77,7 % рентабелликка эришилган.
шоли навларини уруғлик учун турли экиш усулларида етиштириш технологияси Шоличилик илмий тадқиқот институтининг Гурлан туманидаги Хоразм филиали тажриба майдонларида 35,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ҳўжалиги билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 27 октябрдаги 05/05-03-460 сонли маълумотномаси). Натижада, «Искандар» навидан шоли кўчатлари механизмлар ёрдамида экилган вариантда 76,2 сентнер ҳосил олиниб, назоратга нисбатан 16,1 сентнер юқори ҳосилдорликка ҳамда гектаридан 20474 минг сўм соф фойда, 64,2% рентабелликка эришилган бўлса, “Лазурний” навидан гектаридан 70,1 сентнер, назоратга нисбатан 11,9 с/га ҳосил олинган ҳолда, эришилган соф фойда 24492 минг сўм/га.ни, рентабеллик даражаси 77,8% ни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish