Келдиёров Олим Худоёровичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P862.
Илмий раҳбар:  Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жумабаев Тимур Жалгасбаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришда ўспиринларнинг ҳуқуқ, ҳуқуий жараёнларга нисбатан эмосионал баҳоловчи муносабати, шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамият томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилинганлиги билан боғлиқ тасаввурлари тизимининг барқарорлигига кўра ҳуқуқий установкалар муҳим психологик детерминант эканлиги исботланган;
ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг ҳуқуқий онг билан боғлиқлигига кўра шахснинг бурч ҳисси таъсирида жамият аълоқий меъёрлари ва ижтимоий таъсир механизмларини англаши, тушуниши ҳуқуқий синизм ва ҳуқуқий фетишизмни  сусайтириб, ҳуқуқий идеализмни кучли ифодланишига олиб келганлиги туфайли ёшга оид когнитив хусусиятларнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш ўспиринлардаги ҳуқуқий билимдонликнинг когнитив жиҳатлари жамоат ишларида фаоллик ва ақлий салоҳиятни реализасиялашда, ҳуқуқга нисбатан эмосионал боҳоловчи муносабат эса касбий тасаввурларни шаклланишига уйғун намоён бўлишига асосланиб шахс қадриятлари йўналишига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш учун “ҳуқуқ”, “меъёр”, “ҳуқуқий жараёнлар” билан боғлиқ тасаввурларнинг семантик майдонда индивидуал конструктив баҳоланиши, англанилиши, ҳуқуқий муносабатлардаги толерантликни ижтимоий муҳитда ривожланиши муҳимлиги туфайли “когнитив”, “хулқий”, “эмосионал” компонентларга коррексион таъсир этиш зарурати асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонлик шаклланишининг психологик асослари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришда ўспиринларнинг ҳуқуқ, ҳуқуий жараёнларга нисбатан эмосионал баҳоловчи муносабати, шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамият томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилинганлиги билан боғлиқ тасаввурлари тизимининг барқарорлигига кўра ҳуқуқий установкалар муҳим психологик детерминант эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-391-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-391а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришни психологик детерминантлари аниқлаштирилган;
ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг ҳуқуқий онг билан боғлиқлигига кўра шахснинг бурч ҳисси таъсирида жамият аълоқий меъёрлари ва ижтимоий таъсир механизмларини англаши, тушуниши ҳуқуқий синизм ва ҳуқуқий фетишизмни  сусайтириб, ҳуқуқий идеализмни кучли ифодланишига олиб келганлиги туфайли ёшга оид когнитив хусусиятларнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-391-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-391а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг ҳуқуқий онг билан боғлиқ жиҳатлари очиб берилган;
ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш ўспиринлардаги ҳуқуқий билимдонликнинг когнитив жиҳатлари жамоат ишларида фаоллик ва ақлий салоҳиятни реализасиялашда, ҳуқуқга нисбатан эмосионал боҳоловчи муносабат эса касбий тасаввурларни шаклланишига уйғун намоён бўлишига асосланиб шахс қадриятлари йўналишига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-391-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-391а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг қадриятлар йўналганлиги билан боғлиқ томонларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш учун “ҳуқуқ”, “меъёр”, “ҳуқуқий жараёнлар” билан боғлиқ тасаввурларнинг семантик майдонда индивидуал конструктив баҳоланиши, англанилиши, ҳуқуқий муносабатлардаги толерантликни ижтимоий муҳитда ривожланиши муҳимлиги туфайли “когнитив”, “хулқий”, “эмосионал” компонентларга коррексион таъсир этиш зарурати асосланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-391-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-391а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришга қаратилган психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish