Йўлдошов Абдулазиз Абдумалик ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нўхат ҳосилдорлиги ва донининг сифат кўрсаткичларига гербицид ҳамда биостимуляторларнинг таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Qx1401
Илмий раҳбар: Турдиева Нилуфар Муминовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Азизов Бахрам Музапарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобомуродов Зиёдулла Сайфиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нўхат экини далаларидаги бегона ўтларга қарши курашда гербицидлар юзага келтирадиган кимёвий стрессни камайтириш учун қўлланилган биостимуляторнинг нўхат навлари ўсиши, ривожланиши, фотосинтетик фаолияти, дон ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш асосида биологик ва иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида нўхатнинг Полвон ва Зумрад навларини етиштиришда экинзорда учрайдиган бегона ўтларга қарши гербицидлар ва Экобиосфера Органик плюс биостимуляторини биргаликда қўллаш меъёрлари аниқланган ва илмий асосланган; 
нўхат навлари уруғларини экиш билан бир вақтда қўлланиладиган Ястар 33 % эм.к. (3,0 6,0 л/га), вегетация даврида қўлланиладиган Гамбит 50 % сус.к. (1,5-3,0 л/га) ва Пилот Голд 10 % сус.к. (0,5-0,6 л/га) гербицидларининг бегона ўтларга гарши таъсири қиёсий ўрганилиб, Пилот Голд 10 % сус.к. (0,5 л/га) гербицидининг биологик самарадорлиги энг юқори (87,6-96,8 %) бўлганлиги аниқланган; 
нўхат навлари уруғларини экиш билан бирга ва вегетация даврида қўлланилган гербицидларнинг ўсимликда юзага келтирадиган кимёвий стрессини камайтириш мақсадида Экобиосфера Органик плюс биостимулятори билан кетма-кет ишлов бериш тизими илмий асосланиб, ушбу усулда дала унувчанлиги 96,9-98,3 % гача ошиши, илдиз тизими массаси эса назоратга нисбатан 18,6-22,8 % га, вегетация даври давомийлиги назоратга нисбатан 3-6 кунга қисқарганлиги аниқланган;
гербицидлар ва биостимулятор кетма-кет қўлланилганда назорат вариантга (гербицид ва биостимулятор қўлланилмаган) нисбатан нўхат навларининг қуруқ модда массаси 7,9-9,2 м2/га гача, барг юзаси 1397,1-1445,1 м2/га гача ва фотосинтетик соф маҳсулдорлиги 6,62-7,05 г/м2 га юқори бўлиши илмий жиҳатдан асосланган; 
гербицид-биостимулятор комбинацияларининг ижобий таъсири натижасида нўхат навларида бир ўсимликдаги дуккаклар сони ўртача 39,2-39,5 дона, донлар сони 42,6-44,8 дона, 1000 дона дон вазни 297,1-308,6 г бўлиши ҳамда дон ҳосилдорлиги 28,6-30,6 с/га, оқсил миқдори эса 21,5-26,0 % га етгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нўхат ҳосилдорлиги ва доннинг сифат кўрсаткичларига гербицид ҳамда биостимуляторларнинг таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида: 
“Нўхат ҳосилдорлиги ва донининг сифат кўрсаткичларига гербицид ҳамда биостимуляторларнинг таъсири” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ҳамда Тошкент вилоятида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома нўхат далаларидаги бегона ўтларга қарши ишлатилган гербицидлар салбий таъсирини камайтиришда биостимулятор қўллангандан кейин юқори ҳосил етиштиришда Тошкент вилояти фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари учун нўхат экинида юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
суғориладиган ерларда нўхатнинг Полвон ва Зумрад навлари экинлари орасида учрайдиган бегона ўтларга қарши курашишда гербицидларни кема-кет қўллаш агротадбири Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Туркистон Шерназарова Наргиза" фермер хўжалигида 5,0 (беш) гектар, "Зохидов Анвар Файз" фермер хўжалигида 15,0 (ўн беш) гектар, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман "Зеро мах агро бусинесс" фермер хўжалигида 10,0 (ўн) гектар, Тошкент вилояти ЯнгийўИ тумани "Абдушукур Барака" фермер хўжалиги 5,0 (беш) гектар, жами 30,0 гектар майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларини экиш билан бир вақтда бегона ўтларга қарши курашиш бўйича Ястар 33 % эм.к. (3,0-6,0 л/га) қўлланилганда 90,2-91,9 % биологик самарадорлик, вегетация даврида Гамбит 50 % сус.к. (1,5-3,0 л/га) қўлланилганда 89,8-90,7 % биологик самарадорлик ва Пилот Голд 10 % сус.к. (0,5-0,6 л/га) қўлланилганда 89,8-91,2 % биологик самарадорликка эришилган; 
нўхат ҳосилдорлиги ва дон сифатига экин далаларидаги бегона ўтларга қарши ишлатилган гербицидлар таъсирида юзага келадиган кимёвий стрессни камайтиришда биостимулятор қўллаш агротехнологияси Тошкент вилоятининг суғориладиган ерларида, жами 30,0 гектар нўхатда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида нўхатнинг уруғларини экиш билан бир вақтда бегона ўтларга қарши Ястар 33 % эм.к. (3,0 6,0 л/га), вегетация даврида Гамбит 50 % сус.к. (1,5-3,0 л/га) ва Пилот Голд 10 % сус.к. (0,5-0,6 л/га) қўлланилган кимёвий препаратлардан кейин Экобиосфера Органик плюс биостимулятор қўлланилганда Полвон ва Зумрад навларидан 28,6-30,6 с/га дон ҳосили олиниб, гектаридан 24,8-27,8 миллион сўмгача соф фойда ва 126,08-146,71 % рентабелликка эришилган; 
Тошкент вилояти суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида нўхат навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили олишда бегона ўтларга қарши гербицидлар ва биостимуляторларни биргаликда қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, Ўртачирчиқ туман, Янгийўл туманлари фермер хўжаликларида жами 30,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 05/05-04-749-сон маълумотномаси). Натижада, ердан фойдаланувчи субъектлар, агрокластерлар, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларида нўхат етиштириш агротехнологияси тадбирларини тўғри белгилаш имконини берган. 
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish