Орипов Шохрух Илхом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Виртуал ўқув моделлари асосида ўқувчиларда экологик тарбияни шакллантириш технологияси”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/Ped11267.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар:  Хўжақулов Акбар Эшқуватович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Хаджиева Мақсуда Султоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мамадалиев Камолиддин Рахматуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади виртуал ўқув моделлари асосида ўқувчиларда  экологик тарбияни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
виртуал ўқув моделлари асосида ўқувчиларда экологик тарбияни шакллантиришнинг педагогик аспектлари экологик билимларни интерактив визуал образлар, уч ўлчамли моделлар, анимацион тасвирлар ва муаммоли экологик вазиятлар орқали идрок этиш, табиий жараёнларни эса сабаб–оқибат алоқалари, динамик ўзгаришлар, экологик мувозанат ва антропоген таъсир натижаларини акс эттирувчи виртуал симуляциялар асосида моделлаштириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларда экологик тарбиянинг ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик мезонлар, кўрсаткичлар ва баҳолаш индикаторлари уларнинг ахборотни англаш, экологик муаммоларга муносабат билдириш, масъулиятли қарор қабул қилиш ҳамда табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган амалий ҳаракатларини когнитив, аксиологик, рефлексив ва фаолиятли компонентлар кесимида қуйи, ўрта ва юқори даражаларда дифференциал баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
виртуал ўқув моделлари воситасида ўқувчиларда экологик тарбияни экологик тизимлардаги сабаб–оқибат боғланишларини визуал таҳлил қилиш, антропоген таъсир натижаларини виртуал симуляциялар орқали прогнозлаш, муқобил экологик ечимларни қиёсий баҳолаш, масъулиятли қарор қабул қилиш ҳамда табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган рефлексив-амалий фаолиятни босқичма-босқич ташкил этиш орқали шакллантиришнинг педагогик модели ишлаб чиқилган;
виртуал ўқув моделларига таянган ҳолда экологик тарбия жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган ўқув мазмунини экологик қадриятлар билан интеграциялаш, виртуал топшириқларни ёш ва индивидуал хусусиятларга мос дифференциаллаштириш, ўқувчиларнинг мустақил изланиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, педагогик қайта алоқани тизимли йўлга қўйиш ҳамда экологик хулқ-атвордаги сифат ўзгаришларини мунтазам мониторинг қилиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал ўқув моделлари асосида ўқувчиларда экологик тарбияни шакллантириш назарияси ва методикаси асосида:
виртуал ўқув моделлари асосида ўқувчиларда экологик тарбияни шакллантиришнинг педагогик аспектлари экологик билимларни интерактив визуал образлар, уч ўлчамли моделлар, анимацион тасвирлар ва муаммоли экологик вазиятлар орқали идрок этиш, табиий жараёнларни эса сабаб–оқибат алоқалари, динамик ўзгаришлар, экологик мувозанат ва антропоген таъсир натижаларини акс эттирувчи виртуал симуляциялар асосида моделлаштириш орқали аниқлаштирилган хулосалардан олий таълимнинг педагогик йўналишларида таҳсил олаётган талаба ва магистрлар учун тайёрланган  “Табиий фанлар назарияси ва методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 12 апрелдаги 76 И-сон буйруғи). Натижада, виртуал ўқув моделлари асосида ўқувчиларда экологик тарбияни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайди, экологик онг, экологик қадриятлар ва экологик масъулиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион педагогик механизмлар такомиллаштирилган;
ўқувчиларда экологик тарбиянинг ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик мезонлар, кўрсаткичлар ва баҳолаш индикаторлари уларнинг ахборотни англаш, экологик муаммоларга муносабат билдириш, масъулиятли қарор қабул қилиш ҳамда табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган амалий ҳаракатларини когнитив, аксиологик, рефлексив ва фаолиятли компонентлар кесимида қуйи, ўрта ва юқори даражаларда дифференциал баҳолаш асосида такомиллаштирилган хулосаларидан АЛ-572103212 рақамли “Қашқадарё вилояти ҳудудида тарқалган истеъмолбоп, доривор қўзиқоринлар ва уларни сунъий озуқа муҳитларида етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” (2023–2024 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 25-ноябрдаги 04/6490-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа кўплаб йўналишлар, хусусан бошланғич таълим йўналиши талабаларининг табиий ресурсларни асраш, ундан оқилона фойдаланиш, экологик мувазанатни барқарорлаштириш ҳақидаги билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
виртуал ўқув моделлари воситасида ўқувчиларда экологик тарбияни экологик тизимлардаги сабаб–оқибат боғланишларини визуал таҳлил қилиш, антропоген таъсир натижаларини виртуал симуляциялар орқали прогнозлаш, муқобил экологик ечимларни қиёсий баҳолаш, масъулиятли қарор қабул қилиш ҳамда табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган рефлексив-амалий фаолиятни босқичма-босқич ташкил этиш орқали шакллантиришнинг педагогик модели ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан “Табиий фанлар назарияси ва методикаси” ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 12-апрелдаги 76 И-сон буйруғи). Натижада, экологик тарбияни шакллантириш усуллари, технологиялари ҳақида тизимли билимга эга бўлиш имкониятига эга бўлган;
виртуал ўқув моделларига таянган ҳолда экологик тарбия жараёнини самарали ташкил этишга йўналтирилган ўқув мазмунини экологик қадриятлар билан интеграциялаш, виртуал топшириқларни ёш ва индивидуал хусусиятларга мос дифференциаллаштириш, ўқувчиларнинг мустақил изланиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, педагогик қайта алоқани тизимли йўлга қўйиш ҳамда экологик хулқ-атвордаги сифат ўзгаришларини мунтазам мониторинг қилиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Замонавий педагогик технологиялар”, “Виртуал таълим муҳити ва рақамли дидактика” ўқув модуллари мазмунига киритилган (А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг 2026-йил 6-январдаги 01/09-12-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг экологик тарбияга оид билимларини кенгайтириш ва уларни амалий фаолиятда самарали қўллаш имкониятларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish