Рустамова Лобархон Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. “Умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий асарларини педагогик технологиялар асосида ўрганишни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10950.
Илмий раҳбар: Умарова Яйрахон Тўхтаназаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01.
Расмий оппонентлар: Казиева Турғуной Турсунбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сарибоева Мақсуда Ўринбоевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий асарларини педагогик технологиялар асосида ўрганишга доир илмий асосланган  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий асарларини ўқитишнинг методик асослари асарларни анъанавий изоҳли-ўқитиш амалиётини Миллий ўқув дастурининг узвийлик ва изчиллик тамойиллари ҳамда шахсга йўналтирилган, когнитив ва коммуникатив ёндашувлар интеграцияси асосида консептуал-методик тизимга татбиқ қилиш орқали такомиллаштирилган;
Алишер Навоий асарларини педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг илмий тамойиллари асарларни мазмуний ўзлаштиришга йўналтирилган анъанавий методик ёндашувни ҳамкорликда ўқитиш ва муаммоли таълим технологиялари интеграцияси ҳамда педагогик-психологик ва бадиий-эстетик ёндашувлар уйғунлиги асосида компетенсиявий натижадорликни таъминловчи дидактик тизимга трансформация қилиш орқали ишлаб чиқилган;
Алишер Навоий ижодини синфда ва синфдан ташқари машғулотларда ўрганишнинг методик тизими адабий ва маънавий-маърифий тадбирларнинг дидактик имкониятларини янги Миллий ўқув дастури талаблари билан уйғунлаштириш ҳамда муаллифлик усуллари (“Адабий йўқлама”, “Ҳақиқатми ёки ёлғон?”, “Бир дақиқа”, “Менга сўз беринг”, “Заковат”)ни қўллаш асосида ўқувчиларнинг адабий-эстетик ва когнитив фаолиятини ривожлантириш механизмларини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
Алишер Навоий ижод намуналарини ўрганишда мумтоз бадиий тафаккурни шакллантиришнинг педагогик модели мумтоз адабий матнларни анъанавий ўқитиш амалиётини мумтоз поетика, Шарқ мумтоз адабиётига хос маъно қатламлари ва тасаввуфий тушунчаларни интеграциялаш асосида ўқувчиларнинг таҳлилий ҳамда эстетик тафаккурини ривожлантиришга йўналтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодидан намуналарни ўқитишни такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий асарларини ўқитишнинг методик асослари асарларни анъанавий изоҳли-ўқитиш амалиётини Миллий ўқув дастурининг узвийлик ва изчиллик тамойиллари ҳамда шахсга йўналтирилган, когнитив ва коммуникатив ёндашувлар интеграцияси асосида консептуал-методик тизимга татбиқ қилиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусида амалга оширилган 2023-йил 7-сентябрда тасдиқланган амалий лойиҳасида тегишли филологик ва ишчи ўқув дастурини тузишда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 01-21-04/1505-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий асарларини педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг методологик ёндашувлари, дидактик тамойиллари ва методик асослари тизимлаштирилган;
Алишер Навоий асарларини педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг илмий тамойиллари асарларни мазмуний ўзлаштиришга йўналтирилган анъанавий методик ёндашувни ҳамкорликда ўқитиш ва муаммоли таълим технологиялари интеграцияси ҳамда педагогик-психологик ва бадиий-эстетик ёндашувлар уйғунлиги асосида компетенсиявий натижадорликни таъминловчи дидактик тизимга трансформация қилишга доир таклиф ва тавсиялардан таълими вазирлигининг 2020-йил 15-майдаги 125-сонли буйруғи асосида эълон қилинган УНИСЕФ билан ҳамкорликдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек тилини ўқитиш сифатини ошириш” амалий лойиҳасида она тили ва адабиёт фанларининг ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 01/11-01/6-15-03-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий ижодини педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг дидактик имкониятларини педагогик муаммо сифатида таҳлил қилинди ҳамда мазкур жараённинг педагогик-психологик ва бадиий-эстетик тамойиллари ишлаб чиқилган;
Алишер Навоий ижодини синфда ва синфдан ташқари машғулотларда ўрганишнинг методик тизими адабий ва маънавий-маърифий тадбирларнинг дидактик имкониятларини янги Миллий ўқув дастури талаблари билан уйғунлаштириш ҳамда муаллифлик усуллари (“Адабий йўқлама”, “Ҳақиқатми ёки ёлғон?”, “Бир дақиқа”, “Менга сўз беринг”, “Заковат”)ни қўллаш асосида ўқувчиларнинг адабий-эстетик ва когнитив фаолиятини ривожлантириш механизмларини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсияларидан “Миллий ўқув дастури” асосида нашр этилган 10-синф Она тили ва Адабиёти дарсликларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 3-февралдаги 03/31-01-14-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ижодини адабиёт дарсларида ҳамда синфдан ташқари машғулотларда педагогик технологиялар асосида ўрганишнинг методик механизми очиб берилган;
Алишер Навоий ижод намуналарини ўрганишда мумтоз бадиий тафаккурни шакллантиришнинг педагогик модели мумтоз адабий матнларни анъанавий ўқитиш амалиётини мумтоз поетика, Шарқ мумтоз адабиётига хос маъно қатламлари ва тасаввуфий тушунчаларни интеграциялаш асосида ўқувчиларнинг таҳлилий ҳамда эстетик тафаккурини ривожлантиришга йўналтириш орқали такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусида амалга оширилган 2023-йил 7-сентябрда тасдиқланган амалий лойиҳасида тегишли филологик ва ишчи ўқув дастурини тузишда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 01-21-04/1505-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида Алишер Навоий ижод намуналарини педагогик технологиялар асосида ўрганишда мумтоз бадиий тафаккур тарзини шакллантиришнинг ўзига хослигини аниқланди ва унинг педагогик модели ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish