Мухиддинова Умида Асомиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда муваффақияцизлик вазиятида копинг-стратегия танлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/P358.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич. психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Байкунусова Гулмира Юлдибаевна, психология фанлари доктори, профессор;; Норкулова Наргиза Ташпулатовна, психология фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг муваффақияцизлик вазиятида копинг-стратегия танлашининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик тадқиқ этиш ҳамда таҳлиллар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муваффақияцизлик вазиятида талаба шахсидаги «таскин» механизми «ўзгаларнинг ички қўллаб-қувватлаши», «ўз ҳис-туйғуларини очиқ билдириш» каби  субектив муносабатда ривожланиши «конфронтацион копинг», «масъулиятни қабул қилиш», «муаммони ечишни режалаштириш» сингари адекват копинг-стратегияларни танлашидаги устуворликка таъсир қилиши далилланган;
муваффақияцизлик вазиятида талаба йигитларда «муаммони ҳал этиш», талаба қизларда эса “муаммодан қочиш”, “ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш” сингари копинг-стратегиялар жинснинг психологик хусусиятларига кўра ҳудудий бирликларда ҳам аҳамиятли бўлиши «ички ўз ўзини тушуниш» орқали «ота-она», «яқин дўстлар» кўмагини кучли ҳис қилиши ва унинг ижобий самарадорлиги аниқланган; 
муваффақияцизлик вазиятида «ижтимоий қўллаб-қувватлашни қидириш», «муаммони ечишни режалаштириш» талабаларни ўзига йўналганлиги, «ўз-ўзини назорат қилиш»да эса фаолиятга йўналганлиги «масофа сақлаш», «қочиш» каби копинг-стратегияларни фаол танлаши муваффақият мотивининг устуворлигига боғлиқлиги далилланган; 
муваффақияцизлик вазиятида талабаларда копинг структуранинг фаоллашуви ички «ўзликни англаш» каби назорат механизми орқали «муаммони ечишни режалаштириш»нинг ташқи диний йўналганликдаги устуворлиги асносида вазиятга кўра «ижобий қайта баҳолаш»нинг ички диний йўналганликка адекват таъсири аниқланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муваффақияцизлик вазиятида копинг стратегия танлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Муваффақияцизлик вазиятида талаба шахсидаги «таскин» механизми «ўзгаларнинг ички қўллаб-қувватлаши», «ўз ҳис-туйғуларини очиқ билдириш» каби  субектив муносабатда ривожланиши «конфронтацион копинг», «масъулиятни қабул қилиш», «муаммони ечишни режалаштириш» сингари адекват копинг-стратегияларни танлашидаги устуворликка таъсир қилиши далилланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 7-апрелдаги ПМ-70-сонли буйруғи билан «Конфликтология ва стресс менежмент» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил даги 70-сонли маълумотномаси). Натижада марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотини янада бойиши таъминланишига хизмат қилган;
Муваффақияцизлик вазиятида талаба йигитларда «муаммони ҳал этиш», талаба қизларда эса “муаммодан қочиш”, “ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш” сингари копинг-стратегиялар жинснинг психологик хусусиятларига кўра ҳудудий бирликларда ҳам аҳамиятли бўлиши «ички ўз ўзини тушуниш» орқали «ота-она», «яқин дўстлар» кўмагини кучли ҳис қилиши ва унинг ижобий самарадорлиги аниқланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 7-апрелдаги ПМ-70-сонли буйруғи билан « Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил даги 70-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда ижтимоий бағрикенглик хусусиятини шакллантиришнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
Муваффақияцизлик вазиятида «ижтимоий қўллаб-қувватлашни қидириш», «муаммони ечишни режалаштириш» талабаларни ўзига йўналганлиги, «ўз-ўзини назорат қилиш»да эса фаолиятга йўналганлиги «масофа сақлаш», «қочиш» каби копинг-стратегияларни фаол танлаши муваффақият мотивининг устуворлигига боғлиқлиги далилланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 7-апрелдаги ПМ-70-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил даги 70-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув фаолиятида ижтимоий бағрикенгликга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишига эришилган;
Муваффақияцизлик вазиятида талабаларда копинг структуранинг фаоллашуви ички «ўзликни англаш» каби назорат механизми орқали «муаммони ечишни режалаштириш»нинг ташқи диний йўналганликдаги устуворлиги асносида вазиятга кўра «ижобий қайта баҳолаш»нинг ички диний йўналганликка адекват таъсири аниқланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 7-апрелдаги ПМ-70-сонли буйруғи билан «Этнопсихология ва дин психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил даги 70-сонли маълумотномаси). Натижада касбий фаолият юритадиган мутахассислар ва амалиётчи психологларни психологик хизмат фаолиятига доир, малака ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish