Жуманиязова Илмира Камилжановнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли ёш даврларидаги шахсларда перфексионизмни субектив фаровонликка таъсирининг психологик механизмлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/P241.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Бафаев Мухиддин Мухаммадович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Эргашев Пўлат Собирович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Даукеева Айдин Оралбаевна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: турли ёш даврларида перфексионизмнинг шахс субектив фаровонлигига кўрсатадиган таъсирини психологик жиҳатдан аниқлаш, шунингдек, перфексионизмнинг салбий таъсирларини камайтиришга қаратилган психологик коррексия дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлик, ўрта етуклик ва етуклик даврларида перфексионизмнинг турли кўринишлари билан субектив фаровонлик компонентлари ўртасидаги муносабатларнинг ёшга хос конфигурацияси аниқланиб, уларнинг шаклланишида ижтимоий тасдиқланиш эҳтиёжи, касбий ва оилавий масъулият, ҳаётий тажрибани қайта баҳолаш, ўзини қабул қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш омилларининг устуворлик даражаси даврлар кесимида ўзгариб бориши натижасида перфексионистик тенденсияларнинг субектив фаровонликка таъсири универсал эмас, балки ёшга хос психологик детерминантлар тизими орқали намоён бўлиши ҳамда ҳар бир ривожланиш босқичида ўзига хос қонуниятларга эга эканлиги назарий ва эмпирик жиҳатдан асосланган.
турли касбий соҳаларда фаолият юритувчи шахсларда перфексионизмнинг ўзига, бошқаларга ва ижтимоий муҳитга йўналтирилган шакллари билан субектив фаровонликнинг ҳаётий мақсадлар, фаолият жараёнидан қониқиш, ижобий муносабатлар ҳамда ўзини қабул қилиш кўрсаткичлари ўртасидаги муносабатларнинг жинсга хос намоён бўлиш хусусиятлари аниқланиб, мазкур тафовутларнинг шаклланиши гендер роллари, ҳаётий қадриятлар, мотивацион йўналганлик ва ижтимоий кутишлар билан боғлиқ детерминантларнинг таъсири орқали юзага келиши асосланиб, касбий фаолият контекстида перфексионистик тенденсиялар ва субектив фаровонлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолашга хизмат қилувчи диагностик индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, унинг илмий-амалий аҳамияти асосланган.
ёшлик даврида бошқаларга қаратилган талабчанлик ҳамда ижтимоий кутишлар билан боғлиқ мукаммалликка интилишнинг шахсий ривожланиш ва ҳаётий мақсадлар билан ўзаро алоқалари аниқланиб, юқори даражадаги ташқи талабларнинг ривожланиш жараёнига чекловчи, ижтимоий кутишларга йўналтирилган тенденсияларнинг эса мақсадга интилишни рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлиши ҳамда мазкур муносабатларнинг субектив фаровонликни шакллантирувчи ёшга хос психологик детерминантлар эканлиги эмпирик жиҳатдан асосланган.
ўрта етуклик ва етуклик даврларида перфексионизмнинг ўзига, бошқаларга ва ижтимоий муҳитга йўналтирилган шакллари билан ҳаётдан қониқиш, ҳаётий мақсадлар ҳамда «Мен» образи кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланиб, мукаммалликка интилишнинг конструктив намоён бўлиши ички мотивацияни фаоллаштириш, ижобий ўзлик тасаввурини мустаҳкамлаш ва мақсадга йўналганликни кучайтириш орқали психологик фаровонликни қўллаб-қувватловчи барқарор детерминант сифатида намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан далилланган.
турли ёш даврларида перфексионистик тенденсиялар ва субектив фаровонлик компонентлари ўртасидаги дифференциал боғлиқликлар аниқланиб, ёшлик даврида автономия ва шахсий ривожланиш, ўрта етуклик даврида ҳаётий мақсадлар ҳамда ижобий муносабатлар, етуклик даврида эса муҳитни бошқариш, ўзини қабул қилиш ва психологик мослашув кўрсаткичларида ижобий ўзгаришлар кузатилгани асосида ишлаб чиқилган психокоррексион дастур ёшга хос эҳтиёжлар, ижтимоий-маданий қадриятлар, оилавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш омилларини ҳисобга олган ҳолда перфексионистик тенденсияларни дифференциал коррексиялаш субектив фаровонликни ривожлантирувчи муҳим психологик ва ижтимоий-маданий детерминант эканлиги эмпирик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли ёш даврларида субектив фаровонликка перфексионизм таъсирининг психологик асослари бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
турли ёш босқичларида ўзига, бошқаларга ва ижтимоий муҳитга йўналтирилган перфексионизм даражалари билан ҳаётдан қониқиш, ҳаётий мақсадлар, фаолият жараёни, натижа, ҳаёт мазмуни, ижобий муносабатлар, муҳитни бошқариш ва ўз-ўзини қабул қилиш каби психологик кўрсаткичларда кузатилган тафовутлар ёш даврларига хос индивидуал ҳамда ижтимоий-психологик ривожланиш хусусиятларининг мураккаб динамикасини акс эттириб, ушбу тафовутларнинг шаклланиш механизмлари шахснинг ўзини англаш даражаси, қадрият йўналишлари, ички мотивацияси ва ҳаётий тажрибаси билан узвий уйғунликда кечишини кўрсатувчи психологик қонуниятлар тизими илмий жиҳатдан асосланган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 21-октябрдаги ПМ-149-сон 2025-йил маълумотномаси). Натижада ёш даврларига хос индивидуал ҳамда ижтимоий-психологик ривожланиш хусусиятларининг мураккаб динамикасини акс эттириб, ушбу тафовутларнинг шаклланиш механизмлари шахснинг ўзини англаш даражаси, қадрият йўналишлари, ички мотивацияси ва ҳаётий тажрибаси билан узвий уйғунликда кечишини кўрсатувчи психологик қонуниятлар тизими асосланган.
турли касбий соҳаларда фаолият юритувчи шахсларнинг жинс хусусиятлари нуқтайи назаридан шахсларнинг ўзига, бошқаларга ҳамда «Мен» га йўналтирилган перфексионизм даражалари билан ҳаётдаги мақсадлар, фаолият жараёни, ижобий муносабатлар ва ўз-ўзини қабул қилиш кўрсаткичлари ўртасида кузатилган тафовутлар жинсига хос психологик ўзига хосликлар, ҳаётий қадриятлар ва мотивацион йўналишлар билан боғлиқ тарзда намоён бўлиб, ушбу тафовутларни ҳисобга олган ҳолда касбий соҳалар контекстида шахснинг психологик фаровонлик даражасини баҳолашга мўлжалланган диагностик кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилиб психодиагностик фаолиятга киритиш асосида такомиллаштирилган хулоса Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 21- октябрдаги ПМ-149-сон 2025-йил маълумотномаси). Натижада турли касбий соҳаларда фаолият юритувчи шахсларнинг жинс хусусиятлари нуқтайи назаридан шахсларнинг ўзига, бошқаларга ҳамда «Мен» га йўналтирилган перфексионизм даражалари билан ҳаётдаги мақсадлар, фаолият жараёни, ижобий муносабатлар ва ўз-ўзини қабул қилиш кўрсаткичлари ўртасида кузатилган тафовутлар жинсига хос психологик ўзига хосликлар эътибор қаратиш имконини берган;
ёшлик даврида бошқаларга йўналтирилган перфексионизм шкаласи билан психологик фаровонликнинг таркибий компонентларидан бири бўлган шахсий ривожланиш ўртасида манфий, ижтимоий йўналтирилган перфексионизм шкаласи билан ҳаётдаги мақсадлар ўртасида эса мусбат боғлиқлик мавжудлиги аниқланиб, ушбу корреляцион муносабатлар шахснинг психологик фаровонлиги тизимидаги ўзаро таъсир сифатида намоён бўлиши эмпирик асосланган хулоса Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон маълумотномаси). Натижада ёшлик даврида бошқаларга йўналтирилган перфексионизм шкаласи билан психологик фаровонликнинг таркибий компонентларидан бири бўлган шахсий ривожланиш ўртасида манфий, ижтимоий йўналтирилган перфексионизм шкаласи билан ҳаётдаги мақсадлар ўртасида эса мусбат боғлиқлик ҳаёт мазунини таъсири кўрсатиши асосланган;
ўрта етукликда бошқаларга йўналтирилган перфексионизм билан ҳаёт, ижтимоий йўналтирилган перфексионизм билан ҳаётдаги мақсадлар, шунингдек, ўзига йўналтирилган перфексионизм билан «ҳаёт» ва ижтимоий йўналтирилган перфексионизм билан «Мен» кўрсаткичлари ўртасидаги мусбат боғлиқлик профессионал мукаммалликка интилиш, ички мотивация ва ижобий «Мен» образини шакллантириш орқали психологик фаровонликни оширувчи психологик механизмлар сифатида эмпирик тадқиқот асосида асосланган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон маълумотномаси). Натижада Ўрта етукликда бошқаларга йўналтирилган перфексионизм билан ҳаёт, ижтимоий йўналтилган перфексионизм билан ҳаётдаги мақсадлар, шунингдек, ўзига йўналтирилган перфексионизм билан «ҳаёт» ва ижтимоий йўналтирилган перфексионизм билан «Мен» кўрсаткичлари ўртасидаги мусбат боғлиқлик профессионал мукаммалликка интилиш, ички мотивация ва ижобий «Мен» образини шакллантириш орқали психологик фаровонликни оширувчи психологик механизмлар сифатида ўрганиш имкониятини яратган;
турли ёш давридаги шахсларнинг перфексионизм хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда субектив фаровонликка эришишни таъминловчи психокоррексион дастур модели ишлаб чиқилиб, амалий жиҳатдан қўлланиш имкониятларини кенгайтириш такомиллаштирилган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 21-октябрги ПМ-149-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 21-октябрдаги ПМ-149-сон маълумотномаси). Натижада турли ёш давридаги шахсларнинг перфексионизм хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда субектив фаровонликка эришишни таъминловчи психокоррексион дастур модели ишлаб чиқилиб, амалий жиҳатдан қўлланиш имкониятларини яратган.