Шукурова Наргиза Икрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Талабаларда касбий рефлекцияни ривожлантиришнинг психологик детерминантлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1235.
Илмий раҳбар: Жураев Бахром, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Раимжонов Миркарим Толибжон ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Қабулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот: Тошкент Давлат Шарқшунослик Уневерситети. 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда касбий рефлекцияни ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ҳамда психологик детерминантларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда тизимли тафаккур ривожланиши натижаси орқали, таълим жараёнида муаммоларни мантиқий таҳлил қилиш, сабаб-оқибат (детерминизм) муносабатларини англаш, интроспексия орқали ўз ҳис-туйғуларини англаши кўп векторли детерминант эканлиги асосланган;
талабаларда касбий муҳитдаги янгиланиш ва трансформацияларга очиқлиги, янгиликка нисбатан барқарор ижобий мойиллигининг шаклланиши, шунингдек, ижтимоий реалликни фақат консерватив қабул қилиш эмас, балки уни танқидий таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда ўзгартиришга қаратилган касбий установкалар тизимининг ривожланиши асосида уларнинг касбий рефлекциясини такомиллаштиришга таъсир этувчи муҳим психологик детерминантлар аниқланган;
талабаларда касбий фаолият ва касбий мулоқотга йўналганликнинг шаклланиши, тизимли рефлекция, интроспексия ҳамда квазирефлекция (сабаб–оқибат боғлиқлигига асосланган рефлектив таҳлил) кўникмаларининг ривожланиши, ўзгаришларга мослашувчанлик ва инновацион тафаккурнинг такомиллашуви натижасида, касбий рефлекция психологик жиҳатлари ривожланишига юқори даражада таъсир кўрсатиши исботланган;
психологик тренинглар касбий рефлекциянинг ривожланишида муҳим детерминант сифатида намоён бўлиши орқали, талабаларнинг ўз касбий фаолиятига нисбатан онгли ва масъулиятли муносабатини шакллантиришга, тизимли тафаккурни ривожлантиришга, касбий вазиятларда мустақил ва асосланган қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда касбий рефлекцияни шакллантиришнинг психологик детерминантлари мавзусидаги олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда тизимли тафаккур ривожланиши натижаси орқали, таълим жараёнида муаммоларни мантиқий таҳлил қилиш, сабаб-оқибат (детерминизм) муносабатларини англаш, интроспексия орқали ўз ҳис-туйғуларини англаши кўп векторли детерминант эканлиги асосланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолияти амалиётига татбиқ этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил даги №ПМ-148-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, психолог талабаларнинг касбий рефлекциясини аниқлашнинг психодиагностик воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
 талабаларда касбий муҳитдаги янгиланиш ва трансформацияларга очиқлиги, янгиликка нисбатан барқарор ижобий мойиллигининг шаклланиши, шунингдек, ижтимоий реалликни фақат консерватив қабул қилиш эмас, балки уни танқидий таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда ўзгартиришга қаратилган касбий установкалар тизимининг ривожланиши асосида уларнинг касбий рефлекциясини такомиллаштиришга таъсир этувчи муҳим психологик детерминантлар аниқланганлиги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятида жорий қилинган (Психология ўқув илмий марказининг 2025 йил №ПМ-148-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида талабаларда касбий рефлекцияга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-методик таъминотни бойитилишига эришилган;
талабаларда касбий фаолият ва касбий мулоқотга йўналганликнинг шаклланиши, тизимли рефлекция, интроспексия ҳамда квазирефлекция (сабаб–оқибат боғлиқлигига асосланган рефлектив таҳлил) кўникмаларининг ривожланиши, ўзгаришларга мослашувчанлик ва инновацион тафаккурнинг такомиллашуви натижасида, касбий рефлекция психологик жиҳатлари ривожланишига юқори даражада таъсир кўрсатиши исботланганлигига доир амалий тавсиялар марказ фаолиятига киритилган (Психология ўқув илмий марказининг 2025 йил даги №ПМ-148-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълимда фаолият юритадиган мутахассисларни психологик хизмат фаолиятига доир малака, кўникмаларини ошишига хизмат қилган;
психологик тренинглар касбий рефлекциянинг ривожланишида муҳим детерминант сифатида намоён бўлиши орқали, талабаларнинг ўз касбий фаолиятига нисбатан онгли ва масъулиятли муносабатини шакллантиришга, тизимли тафаккурни ривожлантиришга, касбий вазиятларда мустақил ва асосланган қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаши исботланганлигига доир таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига татбиқ қилинган (Психология ўқув илмий марказининг 2025 йил даги                 №ПМ-148-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда касбий рефлекцияни шакллантирувчи асосий психологик детерминантларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish