Туйчиева Шахло Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача талим ташкилоти тарбиячиларида стрессга барқарорликни оширишнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.4.PhD/P1116.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдулаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Байкунусова Гулмира Юлдибаевна, психология фанлари доктори, профессор; Бекова Шамсия Жаббаровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида стрессга барқарорликнинг намоён бўлишига таъсир этувчи психологик омилларни ўрганиш асосида уни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: стрессга барқарорликнинг меҳнат стажлари кесимида ифодаланишига мувофиқ, касбий фаолиятда содир бўладиган стрессоген вазиятларда эмоционал дискомфортликни ҳис қилмаслик, турли муаммоларни нейтрал когнитив баҳолаш, қийинчиликлар олдида қатъият билан ёндашиш каби хусусиятлар 11 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларида 1-5 ва 6-10 йилдан буён ишлаётганларга нисбатан кўпроқ ривожланганлиги далилланган;
стрессга барқарорлик эмоционал интеллект ва касбдан қониққанликка боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, меҳнат жараёнида ташқи салбий стимуллар таъсирида пайдо бўладиган вазиятларда аффектив реактивликни назорат қилиш, ўз профессионал фаолиятидан мамнунлик ҳолатларининг фаол ифодаланиши орқали тарбиячиларда ҳиссий зўриқишларнинг юзага келмаслигида «эмоционал билимдонлик», «ўз эмоцияларини бошқариш», «касбга қизиқиш», «меҳнат шароитларидан қониқиш» компонентлари етакчи ўрин тутиши исботланган;
ўзига бўлган муносабат ва шахс хусусиятларининг стрессга барқарорликка таъсири натижасида, ички имкониятларига адекват баҳо бериш, вербал алоқага йўналганликнинг салбий қўзғатувчиларга бардошлилик сифатларига қарама-қарши боғланиши туфайли тарбиячиларда психологик зўриқишларнинг «ўзини ўзи бошқариш», «ўзини ўзи баҳолаш», «мулоқотга мойиллик», «ҳиссий барқарорлик» компонентлари билан тескари пропорсионал боғлиқлик характерига эга эканлиги асосланилган;
стрессга барқарорликни ривожлантиришнинг психокоррексион имкониятларига мувофиқ, юзага келадиган ташқи салбий омилларга рефлексив ёндашув, ички ҳиссий кечинмаларни бошқариш, деструктив хулқ-атворни назорат қилиш, касбий фаолиятга иштиёқнинг устун келишига кўра «когнитив», «эмоционал», «иродавий» ва «мотивацион» механизмларга таъсир кўрсатиш орқали тарбиячиларда психологик зўриқишларга бардошлиликнинг кучайтирилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида стрессга барқарорликни оширишнинг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш асосида:
стрессга барқарорликнинг таълим ташкилотлари кесимида ифодаланишига мувофиқ, касбий фаолиятда содир бўладиган стрессоген вазиятларда эмоционал дискомфортликни ҳис қилмаслик, турли муаммоларни нейтрал когнитив баҳолаш, қийинчиликлар олдида қатъият билан ёндашиш каби хусусиятлар 11 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларида 1-5 ва 6-10 йилдан буён ишлаётганларга нисбатан кўпроқ ривожланганлиги далилланган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Конфликтология ва стресс менежмент» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли маълумотномаси). Натижада турли меҳнат стажига эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида стрессга барқарорлик намоён бўлишининг тафовутли жиҳатларини аниқлаш имконияти яратилган;
стрессга барқарорлик эмоционал интеллект ва касбдан қониққанликка боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, меҳнат жараёнида ташқи салбий стимуллар таъсирида пайдо бўладиган вазиятларда аффектив реактивликни назорат қилиш, ўз профессионал фаолиятидан мамнунлик ҳолатларининг фаол ифодаланиши орқали тарбиячиларда ҳиссий зўриқишларнинг юзага келмаслигида «эмоционал билимдонлик», «ўз эмоцияларини бошқариш», «касбга қизиқиш», «меҳнат шароитларидан қониқиш» компонентлари етакчи ўрин тутиши исботланган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Конфликтология ва стресс менежмент» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли маълумотномаси). Натижада тарбиячи шахсида эмоционал интеллект ва касбдан қониққанликнинг стрессга барқарорлик ифодаланиши билан боғлиқлиги очиб берилган;
ўзига бўлган муносабат ва шахс хусусиятларининг стрессга барқарорликка таъсири натижасида, ички имкониятларига адекват баҳо бериш, вербал алоқага йўналганликнинг салбий қўзғатувчиларга бардошлилик сифатларига қарама-қарши боғланиши туфайли тарбиячиларда психологик зўриқишларнинг «ўзини ўзи бошқариш», «ўзини ўзи баҳолаш», «мулоқотга мойиллик», «ҳиссий барқарорлик» компонентлари билан тескари пропорсионал боғлиқлик характерига эга эканлиги асосланилган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Конфликтология ва стресс менежмент» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида стрессга барқарорликнинг ўзига бўлган муносабат ва шахс хусусиятлари билан алоқадорлигини асослаш имконияти яратилган;
стрессга барқарорликни ривожлантиришнинг психокоррексион имкониятларига мувофиқ, юзага келадиган ташқи салбий омилларга рефлексив ёндашув, ички ҳиссий кечинмаларни бошқариш, деструктив хулқ-атворни назорат қилиш, касбий фаолиятга иштиёқнинг устун келишига кўра «когнитив», «эмоционал», «иродавий» ва «мотивацион» механизмларга таъсир кўрсатиш орқали тарбиячиларда психологик зўриқишларга бардошлиликнинг кучайтирилиши далилланган янгилик Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Психологик маслаҳат ва психокоррексия асослари» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 3-декабрдаги ПМ-182-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида стрессга барқарорликни ошириш бўйича психокоррексион дастур ишлаб чиқилган.