Холиқов Абдумалик Сайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иккиламчи хом ашёлар асосида табиий газни десулфуризациялаш учун адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Т3574.
Илмий раҳбар: Эшметов Расулбек Жумязович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Бухоров Шухрат Бўриевич, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Расул Муратбаевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи хом ашёлар асосида табиий газни десулфурлаш учун адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЗнО асосидаги иккиламчи хом ашёларни кислотали ишлов бериш жараёни натижасида 94 % гача қайта тикланиш даражасига эришилиб, бу натижа Зн2+ иони миграцияси ва гидроксокомплексларнинг қайта кристалланиши механизмлари билан боғлиқлиги аниқланган;
рентгенограммалар таҳлили натижасида қайта тикланган ЗнО намуналарида 2θ = 31,7°, 34,4°, 36,2°, 47,5° да юқори интенсив чўққилар қайд этилиб, бу вюрцит тузилмасининг тўлиқ тикланганлигини билан асосланган;
ТЕМ микротасвирлари олинган намуналар юзасида ўртача диаметри 35–60 нм бўлган сферик заррачалар бир текис тарқалганлигини, ДТА таҳлилидаги 420–460°C да асосий эндотермик чўққилар эса Зн-ОҲ кўринишидаги богʻланган сув мавжудлиги билан боғлиқлиги исботланган;
УCАТ-СР-110 адсорбентини табиий газни тозалаш жараёнида қўллаш Ҳ2С миқдорини 0,0021 % дан 0,000301 % гача камайтириши, бошланғич консентрация 0,0012 % бўлганда эса уни тўлиқ бартараф этиб, бу регенерация қилинган ЗнО таркибида газни водород сулфиддан чуқур сорбсион тозалашни таъминловчи фаол марказлар сақланиб қолиши билан богʻликлиги исботланган;
рух сақловчи иккиламчи хомашёдан ЗнО-адсорбент олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилиб, 1 т тайёр маҳсулот олиш учун 1600 кг чиқинди, 300 кг ҲНО3 ва 2000 кг На2CО3 талаб этилиб, мазкур хомашёнинг адсорбентни саноат миқёсида синтез қилиш учун яроқлилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлардан табиий газларни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш адсорбентларини ишлаб чиқариш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
иккиламчи хомашёлардан табиий газларни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш адсорбентларини олиш усули «Узбекистан ГТЛ» МЧЖнинг «2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Узбекистан ГТЛ» МЧЖнинг 2026 йил 20 февралдаги 02-61-26-535/Е-сонли маълумотномаси). Натижада, УCАТ-СР-110 адсорбентидан фойдаланиб ўтказилган синовлар асосида газ таркибидаги 0,0012% водород сулфид миқдорини тўлиқ тозлаш имконини беради;
олинган рух оксиди асосидаги адсорбентларни табиий газларни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш жараёнларида қўллаш усули «Узбекистан ГТЛ» МЧЖнинг «2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Узбекистан ГТЛ» МЧЖ нинг 2026 йил 20 февралдаги 02-61-26-535/Е-сонли маълумотномаси). Натижада, УCАТ-СР-110 адсорбентидан фойдаланиб ўтказилган синовлар асосида газ таркибидаги водород сулфид миқдори 0,0021% дан 0,000301% гача тушуриш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish