Понсотова Нафиса Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10197.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлюба Жураевна педагогика фанлари доктори (DSc); Абдуғаниев Озод Турсунбой ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик-психологик имкониятлари шахснинг ижобий фазилатларини миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ички эҳтиёжлари ва мотивациясига имплементациялаш, ижодий фаолиятининг эмоционал-иродавий, фаолиятли ва рефлексив фаолият компонентларига боғлиқлигини аксиологик, гуманистик ва конструктив ёндашувларга мос комплекс таҳлил асосида аниқлаштирилган;
маънавий-маърифий фаолиятга талабаларни тайёрлашнинг интегратив тузилмаси интегратив ёндашувларни таълим-тарбия-ижтимоий фаолият-рефлекция жараёнларига трансформациялаш, прогностик ва тадқиқот кўникмаларининг ўзаро таъсир механизмларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
маънавий-маърифий фаолиятга талабаларни тайёрлаш модели компонентларнинг функсионал боғлиқлигини педагогик-психологик шарт-шароитлар, интегратив мазмун ва интерактив технологияларга кооперациялаш, таснифий параметрларининг креатив-ўйинли, ижодий-фаол ва конструктив-мобиллик функсияларига интегративлигини таълим мақсадларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
маънавий-маърифий фаолиятга талабаларни самарали тайёрлаш мезон ва кўрсаткичлари ўз-ўзини назорат қилишни мотивацион, когнитив, эмоционал-иродавий, амалий-фаолиятли ва рефлексив компонентларга мослаштириш ҳамда диагностика-мониторинг-рефлекция алгоритмига асосланган педагогик мониторинг тизимини жорий этиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик-психологик имкониятлари шахснинг ижобий фазилатларини миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ички эҳтиёжлари ва мотивациясига имплементациялаш, ижодий фаолиятининг эмоционал-иродавий, фаолиятли ва рефлексив фаолият компонентларига боғлиқлигини аксиологик, гуманистик ва конструктив ёндашувларга мос комплекс таҳлил асосида аниқлаштирилган хулоса ва таклифлардан “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301У-681 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлаш механизмларини такомиллаштирилган;
маънавий-маърифий фаолиятга талабаларни тайёрлашнинг интегратив тузилмаси интегратив ёндашувларни таълим-тарбия-ижтимоий фаолият-рефлекция жараёнларига трансформациялаш, прогностик ва тадқиқот кўникмаларининг ўзаро таъсир механизмларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ватанпарварлик тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301У-681 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
маънавий-маърифий фаолиятга талабаларни тайёрлаш модели компонентларнинг функсионал боғлиқлигини педагогик-психологик шарт-шароитлар, интегратив мазмун ва интерактив технологияларга кооперациялаш, таснифий параметрларининг креатив-ўйинли, ижодий-фаол ва конструктив-мобиллик функсияларига интегративлигини таълим мақсадларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301У-681 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
маънавий-маърифий фаолиятга талабаларни самарали тайёрлаш мезон ва кўрсаткичлари ўз-ўзини назорат қилишни мотивацион, когнитив, эмоционал-иродавий, амалий-фаолиятли ва рефлексив компонентларга мослаштириш ҳамда диагностика-мониторинг-рефлекция алгоритмига асосланган педагогик мониторинг тизимини жорий этиш асосида аниқлаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ватанпарварлик тарбияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 9/3.1-сон қарори асосида берилган 2025-301У-681 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни маънавий-маърифий фаолиятга тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган.