Шерматова Хуршида Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик технологияларидан фойдаланиш методикаси, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped.12306.
Илмий раҳбар: Қирғизов Имямин, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мулладжанов Давлат Мавланович, санаътшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилиб, мустақил кўникмаларни шакллантириш орқали касбий тайёргарликнинг субектив ва обектив омилларининг дидактик ва технологик интеграцияси таъминланиши сабабли ўзаро мослиги асослаб берилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик модели касбий компетенсиянинг мотивацион, когнитив, фаолият ва шахсий компонентлари уйғунлигида талабаларнинг касбий ва ижодий қизиқишларини ривожлантириш, тизимли ва ижодий фикрлашини фаоллаштириш, ўзини профессионал шахс сифатида англаш ҳамда ўз-ўзини коррексиялашга йўналтирилган ички мотивларга устуворлик бериш механизмлари асосида такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар воситасида боълажак мусиқа оъқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришга йоъналтирилган педагогик технология асосида рақамли таълим воситаларининг дидактик имкониятлари, комплекс таълим ғоялари ҳамда мустақил билим олиш фаолиятининг адаптив хусусиятларини индивидуал таълим эҳтиёжлари билан оъзаро уйғунлаштириш орқали таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш механизмлари аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги ижодкорлик, қизиқувчанлик ва ташаббускорликка йўналтирилган амалий ишланмалар репрезентативлиги асосида баҳоланиб, “Рефлексив кундалик”, “Ўз-ўзини баҳолаш”, “Тенгдош фикри” технологияларининг интегратив элементларини яхлит қўллаш ҳамда мусиқий лойиҳаларнинг таълимий эҳтиёжларини диагностика қилиш кўрсаткичларини сумматив таҳлил этиш орқали баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик технологияларидан фойдаланиш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик модели касбий компетенсиянинг мотивацион, когнитив, фаолият ва шахсий компонентлари уйғунлигида талабаларнинг касбий ва ижодий қизиқишларини ривожлантириш, тизимли ва ижодий фикрлашини фаоллаштириш, ўзини профессионал шахс сифатида англаш ҳамда ўз-ўзини коррексиялашга йўналтирилган ички мотивларга устуворлик бериш механизмлари асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар “Мусиқа назарияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчилари билимларни мустақил ривожлантирувчи ёндашув ва тамойилларини шакллантириш амалга оширилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилиб, мустақил кўникмаларни шакллантириш орқали касбий тайёргарликнинг субектив ва обектив омилларининг дидактик ва технологик интеграцияси таъминланиши сабабли ўзаро мослиги асослаб берилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2026-йил 2-июндаги 01-04/32-104-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил билим олиш тушунчаларининг мазмуни ва уларни ривожлантиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
рақамли технологиялар воситасида боълажак мусиқа оъқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришга йоъналтирилган педагогик технология асосида рақамли таълим воситаларининг дидактик имкониятлари, комплекс таълим ғоялари ҳамда мустақил билим олиш фаолиятининг адаптив хусусиятларини индивидуал таълим эҳтиёжлари билан оъзаро уйғунлаштириш орқали таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш механизмлари аниқлаштирилган хулоса ва таклифлардан “эдумусиc.уз” рақамли платформа яратилишида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 27-июндаги 02/01-01-242-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг билимларни мустақил эгаллаш кўникмалари фаолиятининг адаптивлиги асосида такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги ижодкорлик, қизиқувчанлик ва ташаббускорликка йўналтирилган амалий ишланмалар репрезентативлиги асосида баҳоланиб, “Рефлексив кундалик”, “Ўз-ўзини баҳолаш”, “Тенгдош фикри” технологияларининг интегратив элементларини яхлит қўллаш ҳамда мусиқий лойиҳаларнинг таълимий эҳтиёжларини диагностика қилиш кўрсаткичларини сумматив таҳлил этиш орқали баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган хулоса ва таклифларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” номли кўрсатув ва эшиттиришлар ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 10-мартдаги 26-36-958-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчиларида билимларни мустақил ривожлантиришнинг педагогик технологияларидан фойдаланишнинг баҳолаш мезонлари ва воситаларини аниқлаштириш имкони амалга оширилган.