Ибрагимова Умида Наврузовнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мусиқали драмаларида саҳна нутқининг специфик хусусиятлари” (1990-2018-йй.), 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/San75.
Илмий раҳбар: Халикулова Гузал Эркиновна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01.
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Исмаилов Анвар Хамдамжонович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мусиқали театрида саҳна нутқининг жанрлар тизимидаги специфик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек мусиқали театр актёри ижросидаги саҳна нутқининг интонацион-эмоционал ва мусиқий-коммуникатив табиатига хос специфик хусусиятлари, жанрларга хос нутқий характер, темпо-ритм ва туб маънони очишга хизмат қилувчи вербал, паравербал ва просодик ифодавий воситаларнинг мусиқий драматургия, вокал ва пластик ҳаракатлар билан синтетик уйғунлиги бадиий таъсирчанликни оширишга хизмат қилиши асосланган;
эпик, тарихий ва замонавий мавзудаги миллий мусиқали драмаларда персонажнинг нутқий характерини яратишда актёрнинг пауза, сўз урғуси ва интонацион ифода воситаларидан жанр табиати ва образ психологиясига мувофиқ равишда мақсадли фойдаланиши спектакл бадиий яхлитлигини таъминловчи восита эканлиги далилланган;
мусиқали театр актёри ижросида нутқ шартлилигининг психофизик ҳолат, саҳна нутқи, саҳнавий ҳаракат ва интонацион партитура бирлигига асосланган образ яратишнинг синтетик ижровий-коммуникатив қонуниятлари аниқланиб, нутқ, вокал ва ҳаракатнинг синкретик мувофиқлиги образ репрезентацияси ҳамда саҳнавий коммуникациянинг бадиий таъсирчанлигини таъминловчи асосий механизм эканлиги асосланган;
мусиқали театр актёрининг вокал-интонацион ва саҳнавий нутқ маданияти индивидуал ижро траекториясида комплекс ёндашувнинг синтетик актёрлик компетенсиясига кўра саҳнавий экспрессивликни юксалтирувчи омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек мусиқали драмаларида саҳна нутқининг специфик хусусиятлари мавзусидаги тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек мусиқали театр актёри ижросидаги саҳна нутқининг интонацион-эмоционал ва мусиқий-коммуникатив табиатига хос специфик хусусиятлари, жанрларга хос нутқий характер, темпо-ритм ва туб маънони очишга хизмат қилувчи вербал, паравербал ва просодик ифодавий воситаларнинг мусиқий драматургия, вокал ва пластик ҳаракатлар билан синтетик уйғунлиги бадиий таъсирчанликни оширишга хизмат қилиши асосланган таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги мусиқали театрлар фаолиятини комплекс ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 02-11-17-3492-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқали театр актёрларининг саҳнавий нутқ компетенсиялари ривожлантирилган;
эпик, тарихий ва замонавий мавзудаги миллий мусиқали драмаларда персонажнинг нутқий характерини яратишда актёрнинг пауза, сўз урғуси ва интонацион ифода воситаларидан жанр табиати ва образ психологиясига мувофиқ равишда мақсадли фойдаланиши спектакл бадиий яхлитлигини таъминловчи восита эканлиги далилланган таклиф ва хулосалардан Республикадаги мусиқали театрлар репертуарини шакллантириш ва саҳналаштириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг 2026-йил 21-январдаги 01-01-08-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқали театр актёрларининг саҳна нутқини ривожлантиришнинг методологик-дидактик асослари такомиллаштирилган;
мусиқали театр актёри ижросида нутқ шартлилигининг психофизик ҳолат, саҳна нутқи, саҳнавий ҳаракат ва интонацион партитура бирлигига асосланган образ яратишнинг синтетик ижровий-коммуникатив қонуниятлари аниқланиб, нутқ, вокал ва ҳаракатнинг синкретик мувофиқлиги образ репрезентацияси ҳамда саҳнавий коммуникациянинг бадиий таъсирчанлигини таъминловчи асосий механизм эканлиги асосланган таклиф ва хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил
7-ноябрдаги 06-28-1676-сон маълумотномаси). Натижада, театр ижодкорлари иштирокидаги кўрсатув ва суҳбатлар орқали саҳна нутқининг ўзига хос хусусиятларини ёритишга қаратилган илмий-назарий қарашлар оммалаштирилиб, унинг специфик жиҳатлари бўйича амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилган;
мусиқали театр актёрининг вокал-интонацион ва саҳнавий нутқ маданияти индивидуал ижро траекториясида комплекс ёндашувнинг синтетик актёрлик компетенсиясига кўра саҳнавий экспрессивликни юксалтирувчи омил эканлиги исботланган таклиф ва хулосалардан республикадаги мусиқали театрлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 02-11-17-3492-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқали спектаклларда актёрларнинг нутқий ифодавийлиги, сўз ва мусиқий оҳанг уйғунлигини таъминлаш механизмлари ҳамда саҳнавий коммуникация самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи методик ёндашувлар такомиллаштирилган.