Оқилжонов Азизжон Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буджет харажатларининг самарадорлигини оширишда давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.PhD/Iqt6741
Илмий раҳбар: Курбонбекова Моҳичеҳра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Тўраев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султонмуродов Бобир Бахадирович иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети тавсия этилсин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишда давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини бюджет харажатлари самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда баҳолашнинг консептуал модели таклиф этилган;
давлат бюджети харажатлари самарадорлигини ошириш мақсадида давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичларидан келиб чиқиб лавозим маоши, КПИ асосидаги ҳар ойлик устама, малака даражаси учун тўлов ҳамда бонус тўловларини ўзаро боғловчи молиявий рағбатлантириш механизми асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасини режалаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш ёндашуви асосланиб, КПИга эришилганлик учун тўловларни харажатлар сметасида алоҳида иқтисодий тасниф тури сифатида режалаштириш орқали бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шаффофлиги ва мақсадилигини ошириш таклиф этилган;
бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишда давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар бюджет харажатларининг самарадорлигининг ижобий прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишда давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини бюджет харажатлари самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда баҳолашнинг консептуал модели таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 18-майдаги №01/00-03/07-5027-сон маълумотномаси), Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2026-йил 12-июндаги №03/1-328-сон далолатномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги №04/56-1-2-13649-сон маълумотномаси) фаолиятларига жорий этилган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини бюджет харажатлари самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда баҳолаш имконияти яратилиши ҳамда иш ҳақи фондини режалаштиришда лавозимлар сони ва ставкаларига асосланган анʼанавий ёндашувдан ходим фаолияти натижадорлиги, функсионал юклама ва бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини инобатга олувчи молиявий баҳолаш тизимига ўтилишига эришилади;
давлат бюджети харажатлари самарадорлигини ошириш мақсадида давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичларидан келиб чиқиб лавозим маоши, КПИ асосидаги ҳар ойлик устама, малака даражаси учун тўлов ҳамда бонус тўловларини ўзаро боғловчи молиявий рағбатлантириш механизми асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 18-майдаги №01/00-03/07-5027-сон маълумотномаси), Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2026-йил 12-июндаги №03/1-328-сон далолатномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги №04/56-1-2-13649-сон маълумотномаси) фаолиятларига жорий этилган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат фуқаролик хизмати ходимларининг лавозим маошларини белгилашда функсионал вазифа, иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, юқори масъулият, касбий компетенсия, иш стажи, иш ҳажмидан келиб чиқиб фаолият натижадорлигини комплекс баҳолаш имконияти яратилиши ва бу давлат фуқаролик хизмати тизимида молиявий интизомни кучайтириш ва ходимлар меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади;
давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасини режалаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш ёндашуви асосланиб, КПИга эришилганлик учун тўловларни харажатлар сметасида алоҳида иқтисодий тасниф тури сифатида режалаштириш орқали бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шаффофлиги ва мақсадилигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 18-майдаги №01/00-03/07-5027-сон маълумотномаси), Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2026-йил 12-июндаги №03/1-328-сон далолатномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги №04/56-1-2-13649-сон маълумотномаси) фаолиятларига жорий этилган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида лавозим маоши, устама ва мукофот тўловларини фаолият натижадорлиги ҳамда бюджет маблағларидан тежамкор фойдаланиш кўрсаткичлари билан боғлаш имконияти яратилиши, рағбатлантирувчи тўловларни субъектив тақсимлаш ҳолатларини камайтириш, юқори натижага эришган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ва иш ҳақи фондидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий интизом ва бюджет харажатлари натижадорлигини оширишга хизмат қилади
бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишда давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар бюджет харажатларининг самарадорлигининг ижобий прогноз ссенарийлари кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 18-майдаги №01/00-03/07-5027-сон маълумотномаси), Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2026-йил 12-июндаги №03/1-328-сон далолатномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 11-июндаги №04/56-1-2-13649-сон маълумотномаси) фаолиятларига жорий этилган. Ушбу ишлаб чиқилган таклиф орқали бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишда давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш асосида 2030 йилга қадар бюджет харажатларининг самарадорлигининг прогноз ссенарийлари кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ривожланиш стратегиясини ишлаб-чиқишда фойдаланилган.