Садуллаева Камола Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баҳодир Йўлдошев режиссурасида анъана ва замонавий тенденсиялар”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/San286.
Илмий раҳбар: Қодирова Сарвиноз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Сайёра Суярқуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Абдурасулов Шоҳруҳ Абдунаимович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Маданиятшунослик ва номоддий-маданий мерос илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Баҳодир Йўлдошев режиссурасида анъана ва замонавий театр тенденсиялари уйғунлиги масаласини санъатшунослик нуқтайи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Б.Йўлдошев режиссёрлик феномени ва ижодий услубининг консептуал асослари қаҳрамон психологиясининг драматик интерпретацияси (“Ажал минораси”, “Қароқчилар”, “Тирик мурда”), миллийлик ва умуминсонийлик синтези (“Нодирабегим”, “Юлдузли тунлар”, “Искандар”) ҳамда метафорик-шартли театр поетикаси (“Судхўр”, “Уйланиш”) каби устувор йўналишлар контекстида баҳоланиб, миллий театр анъаналари ва замонавий режиссёрлик изланишларининг интегратив бирлиги режиссёрлик консепсияси сифатида аниқланган;
Б.Йўлдошев ижодида (“Ойдин кечалар”, “Буюк Ипак йўли”) жаҳон (АҚШ, Франция, Германия, Полша) театрлари экспериментал саҳналаштириш усулларининг миллий анъаналар билан интеграциялаш контекстида ёруғлик, мусиқа, пластика ва ссенографиянинг мустақил бадиий ифодавийлигига кўра яхлит саҳнавий консепсияни шакллантиришнинг синтетик режиссёрлик тафаккурига асосланган инновасион ифодавий-коммуникатив бадиий механизмлари асосланган;
Б.Йўлдошев ижодий фаолияти ғоявий-бадиий, жанрий ва институсионал жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи: театр спектаклларида чуқур драматизм ва томошабин билан бевосита мулоқотга асосланган саҳнавий ечимлар (1972-2005 йй.), оммавий майдон томошаларида макон ва замоннинг бадиий талқини (1994-2021 йй.), театр студиядаги педагогик фаолияти (2008-2021 йй.) каби уч босқичда даврлаштирилган;
Б.Йўлдошевнинг “Дийдор” театр-студиясидаги педагогик фаолиятида устоз–шогирд анъанасига асосланган ижодий лаборатория ва эркин ижод муҳитига таянган режиссёрлик-педагогик услубларнинг профессионал ва ҳаваскор актёрлар ансамблини шакллантириш ҳамда уларнинг ижодий интеграциясини таъминлаш механизми аниқланиб, мазкур тажрибанинг Ўзбекистон театр студиячилиги ривожида мустақил педагогик мактаб сифатидаги аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баҳодир Йўлдошев режиссурасида анъана ва замонавий театр тенденсиялари уйғунлиги масаласини санъатшунослик нуқтайи назаридан тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
Б.Йўлдошев режиссёрлик феномени ва ижодий услубининг консептуал асослари қаҳрамон психологиясининг драматик интерпретацияси (“Ажал минораси”, “Қароқчилар”, “Тирик мурда”), миллийлик ва умуминсонийлик синтези (“Нодирабегим”, “Юлдузли тунлар”, “Искандар”) ҳамда метафорик-шартли театр поетикаси (“Судхўр”, “Уйланиш”) каби устувор йўналишлар контекстида баҳоланиб, миллий театр анъаналари ва замонавий режиссёрлик изланишларининг интегратив бирлиги режиссёрлик консепсияси сифатида аниқланганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида, хусусан, 2025-йилнинг 12–20-май кунлари ўтказилган илмий-амалий конференция ўтказилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг 2026-йил 5-майдаги 01-01-51-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг эстетик савиясини ошириш, миллий театр ва режиссура санъатини илмий асосда оммалаштириш, маданий-маърифий ахборот маконини бойитиш ва режиссёр ижодини замонавий санъатшунослик нуқтайи назаридан кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
Б.Йўлдошев ижодида (“Ойдин кечалар”, “Буюк Ипак йўли”) жаҳон (АҚШ, Франция, Германия, Полша) театрлари экспериментал саҳналаштириш усулларининг миллий анъаналар билан интеграциялаш контекстида ёруғлик, мусиқа, пластика ва ссенографиянинг мустақил бадиий ифодавийлигига кўра яхлит саҳнавий консепсияни шакллантиришнинг синтетик режиссёрлик тафаккурига асосланган инновацион ифодавий-коммуникатив бадиий механизмлари асосланганлигига оид назарий хулосалардан 2025-2026-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Драматургия (театр, кино телевидение) кенгашининг йил якунига бағишланган ҳисобот йиғилишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 13-майдаги 01-03/202-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот асосида аниқланган хулосалар театр санъатини кенг жамоатчиликка тўғри ва тизимли тарзда талқин этиш имконини яратди, драматургик асарлар ва саҳналаштириш лойиҳаларини бадиий экспертизадан ўтказишнинг илмий-методик мезонлари такомиллаштирилди ҳамда спектаклларнинг бадиий ечимини баҳолаш самарадорлиги оширилишига хизмат қилган;
Б.Йўлдошев ижодий фаолияти ғоявий-бадиий, жанрий ва институсионал жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи: театр спектаклларида чуқур драматизм ва томошабин билан бевосита мулоқотга асосланган саҳнавий ечимлар (1972-2005 йй.), оммавий майдон томошаларида макон ва замоннинг бадиий талқини (1994-2021 йй.), театр студиядаги педагогик фаолияти (2008-2021 йй.) каби уч босқичда даврлаштирилганлиги бўйича олинган назарий хулосалар ва илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида, хусусан, 2025-йилнинг 12–20-май кунлари ўтказилган илмий-амалий конференция ўтказилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг 2026-йил 5-майдаги 01-01-51-сон маълумотномаси). Натижада илмий натижаларнинг маънавий-маърифий соҳада жорий этилиши миллий театр санъатини тарғиб қилиш, томошабиннинг санъатга нисбатан онгли муносабатини қарор топтиришга хизмат қилган;
Б.Йўлдошевнинг “Дийдор” театр-студиясидаги педагогик фаолиятида устоз–шогирд анъанасига асосланган ижодий лаборатория ва эркин ижод муҳитига таянган режиссёрлик-педагогик услубларнинг профессионал ва ҳаваскор актёрлар ансамблини шакллантириш ҳамда уларнинг ижодий интеграциясини таъминлаш механизми аниқланиб, мазкур тажрибанинг Ўзбекистон театр студиячилиги ривожида мустақил педагогик мактаб сифатидаги аҳамияти далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бир қатор лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида, хусусан, театр фестиваллари лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 13-майдаги 02-11-20-1718-сон маълумотномаси). Натижада, театр студиялари фаолиятини ташкил этишнинг педагогик асослари такомиллаштирилиб, ижодий жамоаларни шакллантириш ва уларнинг интеграциясини таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.