Тўйчиев Жўрабек Муқимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги маънавий маконни яратишда маданият ва санъатнинг ижтимоий функсиялари”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San280.
Илмий раҳбар: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўйчиева Сайёра Суяркуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Холмирзаев Хайитбой Дадахонович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятда янги маънавий маконни яратиш жараёнида маданият ва санъатнинг ижтимоий функсияларини назарий жиҳатдан аниқлаш, уларнинг амалий механизмларини таҳлил қилиш ҳамда консептуал-методологик асослаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“янги маънавий макон” тушунчасининг илмий-консептуал таҳлили асосида унинг шаклланиши энг ривожланган жамиятлар талабига жавоб берадиган, эркин фикрли, замонавий ва инновацион тафаккур тарзига эга кишилар фаолияти билан барпо этилиши, бу жараёнда маънавий-маданий бойликлар яратувчи ижодкорлар, ижтимоий институтлар, яратиладиган бойликлар, уларни сақлайдиган ва кенг халқ оммасига тарқатадиган институтлар, тарғибот билан шуғулланувчи муассасалар ва истеъмол қилувчилардан иборат инновацион тизим зарурлиги аниқланган;
янги маънавий маконни барпо этишда маданиятнинг “аксеологик”, “тарбияловчилик”, “инсоннинг табиат ва жамиятга уйғунлигини таъминлаш”, санъатнинг “ҳиссий-эмоционал”, “гедонистик”, “рекреацион” функсиялари иш самарадорлигини ошириш мумкинлиги, унинг натижасида жамият аъзоларида интеллектуал-ақлий, ижодий-яратувчанлик, ҳиссий эмоционалликдан иборат ижобий ўзгаришлар юз бериши исботланган;
маданият, санъат ва маънавиятнинг функсиялари алоҳида макон ва замон талаблари асосида трансформация ҳолатига учраши нуқтайи назаридан янги маънавий маконни барпо этишда, уларнинг “сафарбарлик”, “яратувчанлик”, “ижтимоий-сиёсий”, “миллий бирлик” вазифаларини такомиллаштириш зарурлиги далилланган;
жамиятда миллий қадриятларга бўлган муносабатнинг ўзгариши, ғарб дунёси тақдим этаётган “янги ахлоқ”ни онгсиз равишда қабул қилинаётганлиги, умуминсоний туйғуларни ҳис этиш даражасининг пасайиб бораётганлиги, бир неча шахсиятга эга бўлишга интилиш каби маданият ва маънавиятдаги турбулентлик ҳолати янги маънавий маконни барпо этишга салбий таъсир қилаётганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
“янги маънавий макон” тушунчасининг илмий-консептуал таҳлили асосида унинг шаклланиши энг ривожланган жамиятлар талабига жавоб берадиган, эркин фикрли, замонавий ва инновацион тафаккур тарзига эга кишилар фаолияти билан барпо этилиши, бу жараёнда маънавий-маданий бойликлар яратувчи ижодкорлар, ижтимоий институтлар, яратиладиган бойликлар, уларни сақлайдиган ва кенг халқ оммасига тарқатадиган институтлар, тарғибот билан шуғулланувчи муассасалар ва истеъмол қилувчилардан иборат инновацион тизим зарурлигига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида белгиланган маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 12-декабрдаги 10/208-сон далолатномаси). Натижада тадқиқот ишида илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалардан маърифат тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
янги маънавий маконни барпо этишда маданиятнинг “аксеологик”, “тарбияловчилик”, “инсоннинг табиат ва жамиятга уйғунлигини таъминлаш”, санъатнинг “ҳиссий-эмоционал”, “гедонистик”, “рекреацион” функсиялари иш самарадорлигини ошириш мумкинлиги, унинг натижасида жамият аъзоларида интеллектуал-ақлий, ижодий-яратувчанлик, ҳиссий эмоционалликдан иборат ижобий ўзгаришлар юз беришига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022–2023-йилларда маданий-маърифий йўналишда ўтказилган тарғибот ишларида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 14-декабрдаги 02-12-17-7471-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатда янги маънавий маконни барпо этишда маданият ва санъатнинг ижтимоий функсиялари орқали яратиш бўйича илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
маданият, санъат ва маънавиятнинг функсиялари алоҳида макон ва замон талаблари асосида трансформация ҳолатига учраши нуқтайи назаридан янги маънавий маконни барпо этишда, уларнинг “сафарбарлик”, “яратувчанлик”, “ижтимоий-сиёсий”, “миллий бирлик” вазифаларини такомиллаштириш зарурлигига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг илмий-маърифий тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2024-йил 14-декабрдаги 06-07/831-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан илмий-маърифий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этиш учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқилишига хизмат қилган.