Исаева Галия Абдухатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон балет театри: балетмейстер санъатини ривожлантириш йўллари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/San215.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Мухаббат Турабовна, санъатшунослик фанлари доктори,  профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01. 
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Исмаилов Анвар Хамдамович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекисон балет театрида балетмейстер санъатини ривожлантириш йўллари ва А.Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида фаолият юритган балетмейстерларнинг ижодий фаолиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон балет театрида миллий хореографик анъаналар, академик балет эстетикаси ва замонавий саҳнавий технологияларнинг ўзаро синтези натижасида ўзбек балетмейстерлик мактабининг ўзига хос миллий бадиий тафаккур ва классик балет поетикасининг интеграциясига асосланган бадиий-эстетик модели ва пластик драматургия, симфоник композиция ҳамда миллий рақс лексикасининг уйғунлашувини таъминловчи композицион тамойиллари шаклланганлиги асосланган;
ўзбек балетмейстерлик санъатининг «этнографик мослашувлар» (1926–1945 йилларда миллий рақс пластикасининг классик балет композицияси ва академик саҳна қонун-қоидаларига адаптациялашуви), миллий балетнинг шаклланиши (1946–1991 йилларда драматургия ва балетмейстерлик синтези асосида мустақил ижодий мактабнинг вужудга келиши), институсионаллашуви (1991–2025 йилларда балет театри, касбий таълим тизими, репертуар сиёсати ва балетмейстерлик мактабининг барқарор институсионал тизим сифатида шаклланиши) каби босқичларда ривожланганлиги далилланган;
Ўзбекистон балетмейстерлик санъатидаги миллий хореографик лексикага хос характерли ва академик балет мактабига мансуб классик элементларнинг миллий рақс пластикаси билан синтезлашган, мусиқий драматургияга мослашган хореографик ҳаракатлар тизими, пластик-интонацион ифода воситалари ҳамда саҳнавий вақт-макон муносабатларининг метро-ритмик хусусиятлари аниқланган;
миллий фолклор, анъанавий рақс элементлари ва халқ саҳнавий хореографиясининг пластик-ифодавий воситалари ҳамда классик балет пластикасини драматургик-композицион ва пластик-образли интеграция қилиш асосида миллий балетмейстерлик услуби такомиллашиб, миллий ҳаракат лексикаси, академик балет техникаси ва мусиқий драматургиянинг ўзаро уйғунлашуви натижасида ўзбек балетмейстерлик мактабига хос бадиий-эстетик, композицион ва услубий мезонлар шаклланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекисон балет театрида балетмейстер санъатини ривожлантириш йўлларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон балет театрида миллий хореографик анъаналар, академик балет эстетикаси ва замонавий саҳнавий технологияларнинг ўзаро синтези натижасида ўзбек балетмейстерлик мактабининг ўзига хос миллий бадиий тафаккур ва классик балет поетикасининг интеграциясига асосланган бадиий-эстетик модели ва пластик драматургия, симфоник композиция ҳамда миллий рақс лексикасининг уйғунлашувини таъминловчи композицион тамойиллари шаклланганлиги асосланган хулоса ва таклифлардан Алишер Навоий номидаги ДАКК театри саҳнасида “Баядерка”, “Чиполлино”, “Тўмирис”, “Икки қалб достони”, “Дон Кихот”, “Камеллияли хоним”, “Шопениана” каби балет спектаклларини саҳналаштириш, реконструксия қилиш ва қайта тиклаш жараёнида, шунингдек, Ўзбекистон давлат хореография академиясида “Шенсанодаги гуллар фестивали», “Океан ва марваридлар” (“Букри отча” балетидан), “Флоранинг уйғониши”, “Пас де қуатре” асарларини саҳналаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 9-декабрдаги 02-11-17-4265-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек балет спектаклларини саҳналаштириш, реконструксия қилиш ва қайта тиклаш жараёнида балетмейстернинг функсионал вазифалари аниқлаштирилган;
ўзбек балетмейстерлик санъатининг «этнографик мослашувлар» (1926–1945 йилларда миллий рақс пластикасининг классик балет композицияси ва академик саҳна қонун-қоидаларига адаптациялашуви), миллий балетнинг шаклланиши (1946–1991 йилларда драматургия ва балетмейстерлик синтези асосида мустақил ижодий мактабнинг вужудга келиши), институсионаллашуви (1991–2025 йилларда балет театри, касбий таълим тизими, репертуар сиёсати ва балетмейстерлик мактабининг барқарор институсионал тизим сифатида шаклланиши) каби босқичларда ривожланганлиги далилланган хулоса ва таклифлардан   Тамарахонимнинг хотирасига бағишланган тантанали концерт дастурининг бадиий консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-01-40-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек балетмейстерлик санъати ривожининг ижтимоий-маданий ва бадиий аҳамияти ҳамда бугунги жараёнлари ҳақида муҳим манбалар тўпланган;
Ўзбекистон балетмейстерлик санъатидаги миллий хореографик лексикага хос характерли ва академик балет мактабига мансуб классик элементларнинг миллий рақс пластикаси билан синтезлашган, мусиқий драматургияга мослашган хореографик ҳаракатлар тизими, пластик-интонацион ифода воситалари ҳамда саҳнавий вақт-макон муносабатларининг метро-ритмик хусусиятлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Гўзал касб” («Красивая профессия») кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон 24” телеканалининг 2026-йил 17-апрелдаги 05-09-733-сон маълумотномаси). Натижада, ёш мутахассисларда балет асари ғоясини томошабинга тўлақонли етказиб бериш бўйича касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;
миллий фолклор, анъанавий рақс элементлари ва халқ саҳнавий хореографиясининг пластик-ифодавий воситалари ҳамда классик балет пластикасини драматургик-композицион ва пластик-образли интеграция қилиш асосида миллий балетмейстерлик услуби такомиллашиб, миллий ҳаракат лексикаси, академик балет техникаси ва мусиқий драматургиянинг ўзаро уйғунлашуви натижасида ўзбек балетмейстерлик мактабига хос бадиий-эстетик, композицион ва услубий мезонлар шаклланганлиги асосланган таклиф ҳамда тавсиялардан Алишер Навоий номидаги ДАКК театри балетмейстерлари учун ташкил этилган маҳурат дарслари ва ижодий учрашувларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 9-декабрдаги 02-11-17-4265-сон маълумотномаси). Натижада балетмейстерларнинг касбий малакаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish