Муфти-заде Гулчеҳра Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият ижтимоий-маданий ҳаётида рамзларнинг ўрни”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/San427.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович, тарих фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Шерали Темиралиевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Юсупова Марина Римовна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рамзларнинг жамият ижтимоий-маданий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ҳамда замонавий жамият тараққиётидаги ролини маданиятшунослик нуқтайи назаридан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рамз ва белгиларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий-маърифий коммуникация тизимида жамоавий идентификация, фуқаролик бирдамлиги ва умуммиллий қадриятларни репрезентация қилиш функсиялари аниқланиб, уларнинг жамиятни умумий мақсадлар атрофида интеграциялаш механизми эканлиги асосланган;
давлат рамзларининг миллий мустақиллик ва суверенитетни ифодаловчи семиотик тизим эканлиги асосланиб, улардаги ранг, тасвир ва мадҳия матнининг жамоавий идентификация, фуқаролик онги ҳамда ижтимоий-маънавий қадриятларни шакллантирувчи аксиологик, интегратив ва коммуникатив функсиялари аниқланган;
рамзларнинг ижтимоий ҳаёт соҳалари бўйича дифференциал ва контекстуал трансформацияси каби функсионал-семиотик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг маиший муносабатларда коммуникатив, сиёсий жараёнларда мафкуравий-интегратив, маданият ва санъатда эса воқелик ҳамда инсон кечинмаларини бадиий-эстетик репрезентация қилиш вазифаларини бажариши далилланган;
замонавий ўзбек спектаклларида рамзий кодлар ва шартли-мажозий ифода тизимининг ўзаро уйғунлиги саҳнавий семиозиснинг таъсирчанлигини ошириб, томошабиннинг эстетик қабул жараёни ҳамда ижтимоий-маданий ўзини англашини шакллантирувчи омил эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рамзлар ва уларнинг жамият ижтимоий-маданий ҳаётида тутган ўрнини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
рамз ва белгиларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий-маърифий коммуникация тизимида жамоавий идентификация, фуқаролик бирдамлиги ва умуммиллий қадриятларни репрезентация қилиш функсиялари аниқланиб, уларнинг жамиятни умумий мақсадлар атрофида интеграциялаш механизми эканлиги асосланганлигига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025–2026-йилларда ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 4-февралдаги 02-11-20-423-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-назарий хулосалар коътарилган мавзунинг маънавий-тарбиявий хусусиятини оширишга, рамзийлик билан боғлиқ тушунчалар аниқ етказилишига хизмат қилган;
давлат рамзларининг миллий мустақиллик ва суверенитетни ифодаловчи семиотик тизим эканлиги асосланиб, улардаги ранг, тасвир ва мадҳия матнининг жамоавий идентификация, фуқаролик онги ҳамда ижтимоий-маънавий қадриятларни шакллантирувчи аксиологик, интегратив ва коммуникатив функсиялари аниқланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот жараёнларида самарали қўлланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 16-февралдаги 10/111-сон маълумотномаси). Натижада, давлат рамзларининг мустақиллик ва эркинлик ҳолатини ифодаловчи ижтимоий ҳодиса экани, рамзлардаги тасвир ва ранглар ҳамда мадҳиядаги бадиий матннинг жамият аъзоларининг ижтимоий-маънавий салоҳияти ва ғоявий-сиёсий онгига таъсир механизмларини илмий жиҳатдан ёритилишига хизмат қилган;
замонавий ўзбек спектаклларида рамзий кодлар ва шартли-мажозий ифода тизимининг ўзаро уйғунлиги саҳнавий семиозиснинг таъсирчанлигини ошириб, томошабиннинг эстетик қабул жараёни ҳамда ижтимоий-маданий ўзини англашини шакллантирувчи омил эканлиги асосланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот жараёнларида самарали қўлланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 16-февралдаги 10/111-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий тарғиботда замонавий ўзбек спектаклларининг рамзий-мажозий ифода имкониятларидан фойдаланиш ҳамда тарғибот мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
рамзларнинг ижтимоий ҳаёт соҳалари бўйича дифференциал ва контекстуал трансформацияси каби функсионал-семиотик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг маиший муносабатларда коммуникатив, сиёсий жараёнларда мафкуравий-интегратив, маданият ва санъатда эса воқелик ҳамда инсон кечинмаларини бадиий-эстетик репрезентация қилиш вазифаларини бажариши далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Вақт машинаси” кўрсатувида фойдаланилган (Оъзбекистон телерадиокомпанияси “Маърифат” бирлашмасининг 2026-йил 27-январдаги 01-33/65-сон маълумотномаси). Натижада, телекоърсатувда мавзунинг атрофлича ёритилишига, томошабинларнинг бадиий адабиёт ҳамда театр санъатида рамзийликка оид маълумотлар билан кенгроқ танишишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish