Хакимова Нигина Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри: анъаналари ва замонавий тенденсиялари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San269.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Мухаббат Турабовна, санъатшунослик фанлари доктори,  профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Сарвиноз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Қобилова Феруза Насруллаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг тарихи, маъмурий ижодий шаклланиш жараёнлари, репертуар сиёсати, режиссёрлик ва актёрлик ижросидаги тенденсиялар, миллий ва хорижий драматургиядаги жанр ва мавзу хилма-хиллиги масалаларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек профессионал қўғирчоқ театрининг ривожланиш жараёни илк бор яхлит тизим сифатида даврлаштирилиб, унинг вужудга келиши (1939 – 1959-йиллар), шаклланиши ва ривожланиши (1960 – 1990-йиллар), мустақиллик давридаги тараққиёти (1991 – 2016-йиллар) ҳамда замонавий тараққиёти (2017-йилдан бугунга қадар) босқичларининг ўзига хос бадиий-эстетик ва ташкилий қонуниятлари аниқланган;
Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг 85 йиллик репертуари илк бор тўлиқ тикланиб, спектакллар жанри, томошабин аудиторияси ва ғоявий-тематик йўналишлари бўйича таснифланган ҳамда катта ёшдаги томошабинлар учун яратилган “Соя”, “Баҳром ва Дилором”, “Ҳамлет” спектаклларининг репертуар сиёсатида алоҳида бадиий-эстетик ўринга эгалиги асосланган;
мустақиллик даврида тарихий ва афсонавий қаҳрамонларга бағишланган қўғирчоқ спектаклларида шартлилик ва рамзийликка асосланган ссенографик ҳамда режиссёрлик ечимлари жаҳон театр тенденсияларининг миллий анъаналар билан уйғунлашуви сабабли устувор бадиий тамойилга айлангани, тарихий шахслар образларини саҳналаштириш эса миллий қўғирчоқ театри репертуарининг муҳим ривожланиш тенденсияси сифатида шакллангани “Юрт-тумори Тўмарис”, “Широқ” ва “Оҳ, бу ўша Хўжа Насриддин” спектаклларига кўра асосланган;
замонавий ва анъанавий қўғирчоқ театри ўртасидаги бадиий-эстетик ворисийликнинг анъанавийлик, миллийлик, рамзийлик ва саҳнавий шартлилик каби асосий белгилари ҳамда уларни фарқловчи мултимедиавий ифода, замонавий саҳнавий технологиялар ва рақамли саҳна воситаларига асосланган инновацион ёндашувлар тизимлаштирилиб, уларнинг миллий қўғирчоқ театри ривожига таъсири илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри анъаналари ва замонавий тенденсиялари” мавзусидаги тадқиқот иши бўйича берилган таклифлар асосида:
ўзбек профессионал қўғирчоқ театрининг ривожланиш жараёни илк бор яхлит тизим сифатида даврлаштирилиб, унинг вужудга келиши (1939 – 1959-йиллар), шаклланиши ва ривожланиши (1960 – 1990-йиллар), мустақиллик давридаги тараққиёти (1991 – 2016-йиллар) ҳамда замонавий тараққиёти (2017-йилдан бугунга қадар) босқичларининг ўзига хос бадиий-эстетик ва ташкилий қонуниятлари аниқланган хулосалардан Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг йиллик ҳисоботи кенгашида қўғирчоқ театрлари ижодий фаолиятини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг 2026-йил 1-апрелдаги 01-01-36-сонли далолатномаси). Натижада, қўғирчоқ театрларидаги репертуар сиёсати билан боғлиқ бўлган ютуқ ва муаммоларни аниқлаш орқали келгусидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг 85 йиллик репертуари илк бор тўлиқ тикланиб, спектакллар жанри, томошабин аудиторияси ва ғоявий-тематик йўналишлари бўйича таснифланган ҳамда катта ёшдаги томошабинлар учун яратилган “Соя”, “Баҳром ва Дилором”, “Ҳамлет” спектаклларининг репертуар сиёсатида алоҳида бадиий-эстетик ўринга эгалиги асосланган таклиф ва тавсиялардан спектаклларни қабул қилиш жараёнларида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Театрлар фаолияти бўйича Бадиий Кенгаш муҳокамаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 17-июндаги 02-11-17-2085-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрида кечки сеанслар ташкил этилган ва спектакллар намойиши белгиланган; 
мустақиллик даврида тарихий ва афсонавий қаҳрамонларга бағишланган қўғирчоқ спектаклларида шартлилик ва рамзийликка асосланган ссенографик ҳамда режиссёрлик ечимлари жаҳон театр тенденсияларининг миллий анъаналар билан уйғунлашуви сабабли устувор бадиий тамойилга айлангани, тарихий шахслар образларини саҳналаштириш эса миллий қўғирчоқ театри репертуарининг муҳим ривожланиш тенденсияси сифатида шакллангани “Юрт-тумори Тўмарис”, “Широқ” ва “Оҳ, бу ўша Хўжа Насриддин” спектаклларига кўра асосланган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Бугун” маданий-маърифий дастурининг Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри ҳақидаги лавҳа ва “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг тарихи ва бугунги кундаги ижодий фаолияти тўғрисида тайёрланган “Фан ва тарих” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда ва суратга олиш жараёнида фойдаланилган. (ЎзМТРК 2025-йил 18-июндаги 01-19/450-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг бугунги кундаги репертуари, ижодий фаолияти ҳақида тасаввур ҳосил қилишга, театрнинг мавжуд спектаклларини томошабинларга танитишга (реклама) хизмат қилган; 
замонавий ва анъанавий қўғирчоқ театри ўртасидаги бадиий-эстетик ворисийликнинг анъанавийлик, миллийлик, рамзийлик ва саҳнавий шартлилик каби асосий белгилари ҳамда уларни фарқловчи мултимедиавий ифода, замонавий саҳнавий технологиялар ва рақамли саҳна воситаларига асосланган инновацион ёндашувлар тизимлаштирилиб, уларнинг миллий қўғирчоқ театри ривожига таъсири илмий жиҳатдан исботланган хулоса ва таклифларда Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг адабий-бадиий бўлимидаги песалар архиви бойитилган ва айрим песалар қайта тикланган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 17-июндаги 02-11-17-2085-сон маълумотномаси). Натижада, театрнинг архив фонди диссертация асосида танлаб олинган айрим песаларнинг яроқсиз ҳолати тикланиб, электрон нусхаси шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish