Валиев Сохибжон Зокиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси қизиқчилари ижодида анъана ва замонавий тенденсиялар (1991-2024-йиллар)”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/San284.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Иброхим Раимович, санъатшунослик фанлари номзоди,  доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01. 
Расмий оппонентлар: Аҳметжанова Муқаддас Ваҳобовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Исмоилов Анвар Хамдамович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси қизиқчилари ижодида анъана ва замонавий тенденсияларни театршунослик фани кесимида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси қизиқчилик санъати оъзбек анъанавий халқ театри трансформацияси ва миллий кулги маданияти эволюсиясининг қонуниятли босқичи эканлиги асосланиб, унинг таркибидаги нутқий-вербал (аския, латифа, кулги-ҳикоя, киноя) ҳамда драматик-пластик (импровизация, имитация, пантомима, пародия) унсурларнинг бадиий-структур гибридлашуви ва ички компонентларининг синтезлашуви далилланган;
ҳудудда тарихан шаклланган «устоз-шогирд» мактаби, «касабаи созанда», корфармонлик ва меҳтарлик сингари институсионал тизимларнинг анъанавий театр маконидаги функсионал трансфери (коъчиши) ҳамда актёрлик маҳоратида лисоний ифода, пластик изланиш, хореографик ва семантик-мимик унсурлар синтезининг перформатив ҳамда синкретик табиати асосланган;
мустақиллик ва глобаллашув даври (1991-2024-йиллар)да Фарғона водийси қизиқчилик санъатидаги эстетик ва технологик тенденсиялар – анъанавий маросимчилик (тоъйхона шоулари) конюнктураси, академик саҳна форматлари, телеиндустрия лойиҳалари ҳамда рақамли медиа контенти (виртуал кулги шакллари, вайн, пранк, экранлаштирилган асарлар)нинг анъанавий ижрочилик манераси ва коммуникатив моделларга трансформацияловчи таъсири аниқланган;
соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва ижодкорларнинг касбий-ижтимоий мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш асосида такомиллаштиришга қаратилган «Қизиқчилик ва соъз санъати мақомини ошириш консепсияси» ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Фарғона водийси қизиқчилари ижодида анъана ва замонавий тенденсиялар (1991-2024-йиллар)” мавзусидаги тадқиқотдан олинган натижалар асосида:
Фарғона водийси қизиқчилик санъати оъзбек анъанавий халқ театри трансформацияси ва миллий кулги маданияти эволюсиясининг қонуниятли босқичи эканлиги асосланиб, унинг таркибидаги нутқий-вербал (аския, латифа, кулги-ҳикоя, киноя) ҳамда драматик-пластик (импровизация, имитация, пантомима, пародия) унсурларнинг бадиий-структур гибридлашуви ва ички компонентларининг синтезлашуви далилланган хулоса ва таклифлардан Аскиячилар ва қизиқчилар республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 21-майдаги 02-11-17-1730--сон маълумотномаси). Натижада, қизиқчилар ижодини ғоявий-бадиий таҳлил қилиш, уларнинг ижодидан Республикамизда ўтказилаётган маданий тадбирларда фойдаланиш имконияти кенгайган;
мустақиллик ва глобаллашув даври (1991-2024-йиллар)да Фарғона водийси қизиқчилик санъатидаги эстетик ва технологик тенденсиялар – анъанавий маросимчилик (тоъйхона шоулари) конюнктураси, академик саҳна форматлари, телеиндустрия лойиҳалари ҳамда рақамли медиа контенти (виртуал кулги шакллари, вайн, пранк, экранлаштирилган асарлар)нинг анъанавий ижрочилик манераси ва коммуникатив моделларга трансформацияловчи таъсири аниқланган хулоса ва таклифлардан “Ёшлар” телеканалининг “Ёшлар оқшоми” кўнгилочар теледастурш ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Ёшлар ижодий бирлашмаси” акциядорлик жамиятининг 2026-йил 4-февралдаги 14-01-50-сон маълумотномаси). Натижада, аскиячи ва қизиқчилар репертуарини бадиий-ғоявий жиҳатдан таҳлил қилиш имконияти оширилган; 
Фарғона вилояти ҳудудда тарихан шаклланган «устоз-шогирд» мактаби, «касабаи созанда», корфармонлик ва меҳтарлик сингари институсионал тизимларнинг анъанавий театр маконидаги функсионал трансфери (коъчиши) ҳамда актёрлик маҳоратида лисоний ифода, пластик изланиш, хореографик ва семантик-мимик унсурлар синтезининг перформатив ҳамда синкретик табиати асосланган хулоса ва таклифлардан Театр арбоблари уюшмаси томонидан ташкил этилган фестиваллар, конференциялар, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва театр раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмасининг 2026-йил 27-апрелдаги 01-01-42-сон маълумотномаси). Натижада, аскиячи ва қизиқчиларнинг профессионал маҳоратини оширишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган;
соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва ижодкорларнинг касбий-ижтимоий мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш асосида такомиллаштиришга қаратилган «Қизиқчилик ва соъз санъати мақомини ошириш консепсияси» ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ўқув режалари ва фан дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 21-майдаги 02-11-17-1730-сон маълумотномаси). Натижада, аскиячи ва қизиқчиларни тайёрлашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish