Умарова Нилуфар Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг коммуникатив стратегияларни ривожлантириш, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped5986.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муродов Эркин Эргашевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг коммуникатив стратегияларни ривожлантириш юзасидан илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб директорларининг коммуникатив стратегияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари раҳбарнинг фаол тинглаш, эмпатик мулоқот, адолатга йўналтирилган дискурс ва оммавий нутқ компетенсиялари коллоборатив муҳитда устуворлаштириш ҳамда жамоада ўзаро кузатув ва корпоратив маданиятини юксалтириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш асосида аниқлаштирилган;
мактаб директорларининг коммуникация тизимидаги роли етакчилик, ҳамкорлик фаолияти мазмуни ички (ўқитувчи, ўқувчи) ва ташқи (бошқарув органлари, ота-оналар, уюшмалар) субектлар билан ижтимоий шериклик мулоқотини тизимлаштириш, инқирозли вазиятларда конструктив таъсир, сезгирлик ва тақсимланган бошқарув омилларини технологик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактаб директорларида коммуникатив стратегияларни ривожлантиришнинг функсионал модели олти босқичли (6Д) бошқарув методологиясини стратегик, тактик ва оператив даражаларда жамоавий таълим ва педагогларни касбий ривожлантириш жараёнига интеграциялаш ҳамда таълим сифатига таъсир кўрсатувчи индикаторларни модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
мактаб директорларида коммуникатив стратегиялар ривожланганлик самарадорлигини баҳолашнинг диагностик тизими ахборотни стратегик бошқариш, ишонтириш ва таъсир кўрсатиш, диалогик мулоқот ва жамоавий коммуникатив муҳитни яратиш мезонлари, эмпирик кўрсаткичлари ва кўп босқичли мониторинг шаклларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг коммуникатив стратегияларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ҳамда амалий тавсиялар асосида:
мактаб директорларининг коммуникатив стратегияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари раҳбарнинг фаол тинглаш, эмпатик мулоқот, адолатга йўналтирилган дискурс ва оммавий нутқ компетенсиялари коллоборатив муҳитда устуворлаштириш ҳамда жамоада ўзаро кузатув ва корпоратив маданиятини юксалтириш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш асосида аниқлаштиришга оид тавсияларидан УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган “Рақамли технология ва инклюзив таълим интеграцияси йўналишида мактаб салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда рақамли ечимларни маҳаллийлаштиришда техник ёрдам кўрсатиш” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-862-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорларининг коммуникатив стратегияларини бошқарувда қадриятларга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга эришилган;
мактаб директорларининг коммуникация тизимидаги роли етакчилик, ҳамкорлик фаолияти мазмуни ички (ўқитувчи, ўқувчи) ва ташқи (бошқарув органлари, ота-оналар, уюшмалар) субектлар билан ижтимоий шериклик мулоқотини тизимлаштириш, инқирозли вазиятларда конструктив таъсир, сезгирлик ва тақсимланган бошқарув омилларини технологик уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Таълимда лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-862-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг бошқарув фаолияти мазмунини ички ва ташқи субектлар мулоқоти асосида тизимлаштириш ва трансформатив бошқарув анъаналарига мувофиқлаштириш имконини берган;
мактаб директорларида коммуникатив стратегияларни ривожлантиришнинг функсионал модели олти босқичли (6Д) бошқарув методологиясини стратегик, тактик ва оператив даражаларда жамоавий таълим ва педагогларни касбий ривожлантириш жараёнига интеграциялаш ҳамда таълим сифатига таъсир кўрсатувчи индикаторларни модификациялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Таълимда менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-862-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг коммуникатив стратегияларини ривожлантириш моделини лойиҳалаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш учун шароит яратилган;
мактаб директорларида коммуникатив стратегиялар ривожланганлик самарадорлигини баҳолашнинг диагностик тизими ахборотни стратегик бошқариш, ишонтириш ва таъсир кўрсатиш, диалогик мулоқот ва жамоавий коммуникатив муҳитни яратиш мезонлари, эмпирик кўрсаткичлари ва кўп босқичли мониторинг шаклларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълимда менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03-33-862-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорларининг коммуникатив стратегияларини ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш имконини берган.