Шералиева Ширин Абдисаломовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Илмий дискурсда фразеологик бирликлар: функсионал аспект, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Fil972.
Илмий маслаҳатчи: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Умархўжаев Муҳтор Ишанхўжаевич, филология фанлари доктори, профессор; Отажанов Нематилла Бобомирзаевич, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг лингвистик, услубий ва функсионал табиати ҳамда уларнинг тиллараро мулоқотдаги ўрнини функсионал аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг структуравий-семантик, функсионал-услубий ва коммуникатив белгиларига асосланган мавзуий-функсионал таснифи ишлаб чиқилиб, улар илмий коммуникациядаги функсионал вазифалари, тематик йўналиши, қўлланиш соҳаси ва жанрий хусусиятларига кўра “аниқ ва табиий фанлар”, “гуманитар ва ижтимоий фанлар”, “илм-фан тарихи”, “илмий тадқиқот усуллари”, “сохта фан”, “олимларнинг илм-фан тўғрисидаги иборалари” каби фразеосемантик гуруҳларга таснифланган ҳамда мазкур тасниф асосида фразеологик бирликларнинг илмий матндаги функсионал мақоми, илмий дискурсни шакллантиришдаги ўрни ҳамда илмий ахборотни тематик ташкил этишдаги вазифалари аниқланган;
илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг функсионал-семантик таснифи ишлаб чиқилиб, уларнинг илмий коммуникацияда илмий хулоса чиқариш, фикрни асослаш ва далиллаш, тадқиқот жараёнини тавсифлаш, муаллиф позициясини ифодалаш, матннинг мантиқий изчиллигини таъминлаш ҳамда назарий тушунчаларни киритиш функсияларини бажарувчи коммуникатив маркерлар тизими таснифланган ҳамда мазкур маркерларнинг илмий матннинг мазмуний яхлитлиги, мантиқий изчиллиги, прагматик йўналтирилганлигини таъминлашдаги функсионал механизми ва уларнинг услубий, семантик ва прагматик дифференциал белгилари асосланган;
тарихий илмий матнларда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг семантик-функсионал имкониятлари, коммуникатив вазифалари ҳамда фразеологизация ва терминологизация жараёнлари билан боғлиқ қонуниятлари аниқланиб, илмий фразеология тараққиётининг асосий назарий йўналишлари ва ривожланиш тенденсиялари очиб берилган;
илмий дискурсда терминология ва фразеологиянинг ўзаро интеграциялашув модели ишлаб чиқилиб, фразеологик бирликларнинг трансформация, терминологизация ва ретерминологизация жараёнлари натижасида юз берадиган семантик-функсионал модификация механизми аниқланган ҳамда фразеологик бирликларнинг бир терминологик тизимдан бошқасига, шунингдек, бир услубий қатламдан иккинчисига кўчиш қонуниятлари очиб берилиб, уларнинг илмий ахборотни ихчам, аниқ ва мантиқий ифодалашдаги когнитив-прагматик функсиялари асосланган;
илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларни фразеографик тавсифлаш консепсияси ишлаб чиқилиб, уларни фразеографиянинг мустақил тадқиқот обекти сифатида тавсифлашнинг назарий асослари белгиланган, илмий дискурс фразеологиясини лексикографик тавсифлаш мезонлари тизимлаштирилган ҳамда фразеологик бирликларни илмий изоҳлаш, структуравий-семантик ва услубий-функсионал тавсифлаш, таржима эквивалентларини аниқлаш ҳамда этимологик шарҳлашнинг лексикографик тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий дискурсда фразеологик бирликларнинг функсионал аспекти тадқиқи натижасида олинган илмий натижалар асосида:
илмий ахборот ва тадқиқот натижаларини етказишнинг асосий воситаси ҳисобланган илмий дискурсда терминология ва фразеологиянинг ўзаро мувофиқлигини белгилашда илмий тадқиқот ишларида фразеологик бирликлар трансформацияси, терминологизацияси ва ретерминологизация ҳодисалари натижасида бир терминдан бошқасига ўтиш баробарида бир услубдан бошқасига ўтиши турли тизимли тиллардаги мисоллар ёрдамида далилланганлиги, илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг структур-семантик ва функсионал-услубий таҳлилини амалга ошириш натижасида фразеологик бирликларнинг илмий дискурсдаги функсионал жиҳатлари очиқланганлиги ҳамда мазкур бирликларнинг тематик йўналиши, қўлланиш соҳаси, функсияси ва жанрга хослик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тизимли таҳлил қилинганлиги, уларнинг илмий матнлардаги мавқеини белгилашга хизмат қилувчи мавзуий таснифи (“аниқ ва табиий фанлар”; “гуманитар ва ижтимоий фанлар”; “илм-фан тарихи”; “илмий тадқиқот усуллари”; “сохта фан”; “олимларнинг илм-фан тўғрисидаги иборалари” ФСГлар.) мажмуавий ёндашувлар асосида амалга оширилганлиги, шунингдек, илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг фразеографик таҳлилнинг мустақил обекти сифатида лисоний табиати, структур-семантик хусусиятлари ва услубий функсиялари замонавий фразеографиянинг назарий-амалий мезонлари асосида тадқиқ қилишдаги уларнинг лексикографик қайта ишланиш имкониятлари белгилаб берилганлиги ҳамда мазкур бирликларнинг фразеографик тавсифи бўйича тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бажарилиши 2024-26 йилларга мўлжалланган ИЛМ-202405160857-сонли “Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3Д моделини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2025-йил 6-мартдаги 5-097-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижаларида эришилган ижобий натижалар лоҳиҳанинг такомиллашувига ва самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
илмий дискурс ва илмий услубнинг хусусиятларини ўрганишнинг назарий-методологик ёндашув ва таълимотлар эволюцияси асосларини ёритишда илмий услубга хос лексиканинг илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларда асосий маркерловчи воситалар сифатидаги тавсифи ва таснифи очиб берилганлиги ҳамда илмий ахборот ва тадқиқот натижаларини етказишнинг асосий воситаси ҳисобланган илмий дискурсда терминология ва фразеологиянинг ўзаро мувофиқлигини белгилашда илмий тадқиқот ишларида фразеологик бирликлар трансформацияси, терминологизацияси ва ретерминологизация ҳодисалари натижасида бир терминдан бошқасига ўтиш баробарида бир услубдан бошқасига ўтиши турли тизимли тиллардаги мисоллар ёрдамида далилланганлигига доир хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-июндаги 01/4-2519-сон маълумотномаси). Натижада, илмий услубга хос лексика ҳамда илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг турли илмий услубларда қўлланиш хусусиятлари, уларнинг трансформацияси, терминологизацияси ва ретерминологизация ҳодисаларининг тизимли таҳлилига оид натижалар мазкур грант лойиҳасининг консептуал асосларини бойитишга хизмат қилган;
илм-фан ва инновациялар даврида фразеология фани тараққиётининг янги функсионал босқичини белгилаш баробарида фразеологик бирликларнинг тарихий илмий асарлардаги ўрни белгиланганлигига оид таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Фан уфқлари” номли эшиттиришларнинг 2025-йил май ва июн ойларидаги сонларининг дастурлар ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 10-июндаги 05-09-859-сонли маълумотномаси). Натижада, илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларга оид таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар телекўрсатув ва радиоешиттиришларни мазмунан бойитишга ҳисса қўшган;
илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг структур-семантик ва функсионал-услубий таҳлилини амалга ошириш натижасида фразеологик бирликларнинг илмий дискурсдаги функсионал жиҳатлари очиқланганлиги ҳамда мазкур бирликларнинг тематик йўналиши, қўлланиш соҳаси, функсияси ва жанрга хослик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тизимли таҳлил қилинганлиги, уларнинг илмий матнлардаги мавқеини белгилашга хизмат қилувчи мавзуий таснифи (“аниқ ва табиий фанлар”; “гуманитар ва ижтимоий фанлар”; “илм-фан тарихи”; “илмий тадқиқот усуллари”; “сохта фан”; “олимларнинг илм-фан тўғрисидаги иборалари” ФСГлар.) мажмуавий ёндашувлар асосида амалга оширилганлигига доир илмий хулоса ва таҳлилларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-июндаги 01/4-2518-сон маълумотномаси). Натижада, илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг семантик-мавзуий гуруҳлари, уларнинг жанр ва дискурс функсияларига мос қўлланиш механизмлари, шунингдек, илмий таржимада сақланиш тамойиллари аниқланганлигига оид илмий далиллар морфологик анализатори ва таржима алгоритмларининг аниқлигини оширишга ҳамда фразеологик бирликларнинг автоматик қайта ишланишини таъминлашга хизмат қилган;
илм-фан ва инновациялар даврида фразеология фани тараққиётининг янги функсионал босқичини белгилаш баробарида фразеологик бирликларнинг тарихий илмий асарлардаги ўрни белгиланганлиги, илмий дискурс ва илмий услубнинг хусусиятларини ўрганишнинг назарий-методологик ёндашув ва таълимотлар эволюцияси асосларини ёритишда илмий услубга хос лексиканинг илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларда асосий маркерловчи воситалар сифатидаги тавсифи ва таснифи очиб берилганлиги, шунингдек, илмий дискурсда қўлланадиган фразеологик бирликларнинг фразеографик таҳлилнинг мустақил обекти сифатида лисоний табиати, структур-семантик хусусиятлари ва услубий функсиялари замонавий фразеографиянинг назарий-амалий мезонлари асосида тадқиқ қилишда уларнинг лексикографик қайта ишланиш имкониятлари белгилаб берилганлиги ҳамда мазкур бирликларнинг фразеографик тавсифи бўйича тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир илмий натижалар, амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 17-июлдаги 10/1434-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, қўлланма ва ишланмалар мазмунан бойитилган ҳамда илмийлик даражаси оширилган.