Хусанова Гулсум Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда молиявий самарадорлигини ошириш масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt578
Илмий раҳбар: Хусанов Улуғбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, ДСc.03/2026.31.01.И.42.02
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Обиддин Тошмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Халқаро Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жараёнларида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашга қаратилган комплекс индикаторлар тизимини татбиқ қилиш таклиф қилинган;
молиявий шаффофликни таъминлаш, ҳисобдорлик даражасини ошириш ҳамда маблағлар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашда субсидия ва грант маблағларини тақсимлашнинг рақамлаштирилган мониторинг тизими таклиф этилган;
фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш механизми такомиллаштирилган бўлиб, унда молиялаштириш ҳажмини лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти, ҳудудий эҳтиёжлар ва аҳоли фаровонлигига таъсир кўрсаткичлари билан боғлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда субсидия маблағларини ажратишда лойиҳанинг ижтимоий самарадорлиги, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш даражаси, мақсадли индикаторларни бажариш ҳолати ва ҳисобдорлик кўрсаткичларига асосланган натижага йўналтирилган молиялаштириш тамойиллари баҳолашнинг рейтинг асосидаги устуворлик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жараёнларида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашга қаратилган комплекс индикаторлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унда маблағларнинг мақсадли сарфланиши, ижтимоий натижадорлик, лойиҳаларнинг барқарорлиги ва жамоатчилик манфаатларига таъсир даражасини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилган. Мазкур таклиф асосида ишлаб чиқилган молиявий самарадорликни рақамли баҳолаш ахборот тизими Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ННТлар фаолиятини молиявий таҳлил қилиш, давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, молиявий мониторингни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2026-йил 13-мартдаги 1-132/1-26-маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида молиявий баҳолаш жараёнлари 3-4 ҳафтадан 1-2 ҳафтагача қисқарган, маблағлардан фойдаланишдаги субектив баҳолаш улуши 40-50 фоизга камайган ҳамда бир йил ичида ННТлар фаолияти самарадорлиги 35-45 фоизга ошишига эришилган.
нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашда субсидия ва грант маблағларини тақсимлашнинг рақамлаштирилган мониторинг тизими таклиф этилган бўлиб, у молиявий шаффофликни таъминлаш, ҳисобдорлик даражасини ошириш ҳамда маблағлар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Мазкур таклиф асосида ишлаб чиқилган рақамли мониторинг платформаси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг субсидия ва грант маблағларини тақсимлаш, молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш, маблағлар ҳаракатини назорат қилиш ва давлат молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2026-йил 13-мартдаги 1-132/1-26-маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида субсидия ва грант маблағларини мониторинг қилиш жараёнлари 2–3 баравар тезлашган, молиявий ҳисоботлардаги камчиликлар 30–40 фоизга қисқарган, маблағлардан мақсадли фойдаланиш даражаси ошган ҳамда ННТлар фаолиятида молиявий шаффофлик ва ҳисобдорлик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланган.
фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш механизми такомиллаштирилган бўлиб, унда молиялаштириш ҳажмини лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти, ҳудудий эҳтиёжлар ва аҳоли фаровонлигига таъсир кўрсаткичлари билан боғлаш усуллари ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф асосида шакллантирилган натижага йўналтирилган молиялаштириш механизми Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг давлат томонидан ажратиладиган субсидия ва грант маблағларини тақсимлаш, устувор ижтимоий лойиҳаларни саралаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2026-йил 13-мартдаги 1-132/1-26-маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли сонли маълумотномаси).Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида молиявий ресурсларни тақсимлашда ижтимоий аҳамият ва ҳудудий эҳтиёжларни ҳисобга олиш даражаси ошган, давлат маблағларининг мақсадли йўналтирилиши таъминланган, лойиҳаларнинг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллашган ҳамда бир йил ичида аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳалар улуши 30–35 фоизга ошишига эришилган.
ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда субсидия маблағларини ажратишда лойиҳанинг ижтимоий самарадорлиги, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш даражаси, мақсадли индикаторларни бажариш ҳолати ва ҳисобдорлик кўрсаткичларига асосланган натижага йўналтирилган молиялаштириш тамойиллари такомиллаштирилган ҳамда уларни баҳолашнинг рейтинг асосидаги устуворлик мезонлари ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф асосида шакллантирилган рейтинг баҳолаш тизими Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг субсидия маблағларини ажратиш, ижтимоий лойиҳаларни саралаш, уларнинг натижадорлигини баҳолаш ва молиявий ҳисобдорликни мониторинг қилиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2026-йил 13-мартдаги 1-132/1-26-маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида субсидия маблағларини тақсимлашда шаффофлик ва адолатлилик даражаси ошган, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни саралаш сифати яхшиланган, мақсадли индикаторларни бажариш ҳолати бўйича мониторинг самарадорлиги кучайтирилган ҳамда бир йил ичида юқори натижадор лойиҳалар улуши 35-40 фоизга ошишига эришилган.