Мирзахалилов Мирзаббос Мирзакарим ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шаҳрихонсой ихтиофаунаси (тур таркиби, морфобиологияси)” 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1031.
Илмий раҳбар: Назаров Мухаммадрасул Шарапович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Умаров Фаррух Улуғбекович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шаҳрихонсой дарёсида учровчи балиқлар фаунаси таксономик таркибини аниқлаш, ҳавза балиқларининг морфометрик ҳамда биологик хусусиятларини очиб бериш, идентификациянинг умумий морфологик таҳлилини ҳамда қўшни сув ҳавзалари ихтиофаунаси билан ўзаро қиёслашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шаҳрихонсой ихтиофаунаси илк марта тадқиқ этилиб, унинг таркиби 7 туркум 13 оила 20 уруғга мансуб 21 та турдан иборатлиги аниқланган; 
Шаҳрихонсойда учровчи балиқ турларининг морфометрик хусусиятлари очиб берилган ҳамда балиқларни идентификация қилишга доир умумморфологик таҳлил ишлаб чиқилган;
Сирдарё юқори оқими ҳавзаси учун шу вақтгача фақат Норин дарёсидан қайд этилган Салмо охианус нинг Шаҳрихонсойда учраши морфобиологик далиллар билан асосланган;
Илк бор Шаҳрихонсойда тарқалган Рҳодеус оcеллатус, Триплопҳйса страучии, Счизотҳорах эурйстомус, Гобио лепидолаемус, Cарассиус гибелио каби турларнинг репродуктив ва ўсиш хусусиятлари очиб берилган;
  Шаҳрихонсойда учровчи Албурнус таениатус Фарғона водийсида илк бор генетик идентификация қилинган;
Шаҳрихонсой ихтиофаунаси қўшни сув ҳавзалари ихтиофаунаси билан қиёсий таҳлили ўтказилган ва унга кўра Шохимардонсой-Марғилонсой ихтиофаунаси билан 73%, Қорадарё ва Норин дарёси ихтиофаунаси билан 69%, Сирдарё ихтиофаунаси билан 59%, Сўх ихтиофаунаси билан 50% ва Исфайрамсой ихтиофаунаси билан 48%  ўхшашлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳрихонсой балиқлар фаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Шаҳрихонсой балиқлари тур таркиби ва морфобиологиясига оид тадқиқот натижалари асосида “Балиқчилик” номли дарслик (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган 218-548-сонли гувоҳнома) нашр этилган бўлиб, “60830100 - Сув биоресурслари ва аквакултура” бакалавриат таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг №02/01-01-85-сон маълумотномаси). Натижада, Олий таълим муассасаларида “60830100 - Сув биоресурслари ва аквакултура” мутахассислиги бўйича таълим жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган; 
Албурнус таениатус нинг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, нcби.нлм.ниҳ.гов). Натижада, ПЗ477601 инвентар рақами олинган ва у халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish