Махрамова Мархабо Шодмонқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сеcале cереале Л. бир йиллик навларининг қурғоқчиликка чидамлилиги ва биокимёси”, 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1184.
Илмий раҳбар: Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.09.10.
Расмий оппонентлар: Холлиев Асқар Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор; Халилов Насриддин Халилович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти шароитида Сеcале cереале Л. навларининг қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик асослари ва биокимёвий таркибини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилояти шароитида етиштирилган жавдар навлари уруғларининг физиологик хусусиятлари (тиним даври, ҳарорат ва қурғоқчиликнинг таъсири, экиш чуқурлиги) таъсирида унуш қуввати ва унувчанлигининг ўзгариши исботланган;
Самарқанд вилояти шароитида жавдарнинг сув алмашинув хусусиятлари (барглардаги умумий, эркин ва боғланган сув миқдори, ҳужайра шираси консентрацияси, илдиз сатҳи, транспирация жадаллиги, сув танқислиги, сувни сақлаш қобилияти) ва сув стресси нав хусусиятларига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланган;
Самарқанд вилояти шароитида жавдар навларининг фотосинтетик кўрсаткичлари (барг сатҳи, қуруқ модда миқдори ва фотосинтез соф маҳсулдорлиги) таҳлил қилинган;
жавдар навларининг ривожланиш фазаларида барглари таркибидаги а ва б хлорофилл пигментлари, каротиноидларнинг ўзгариш динамикасини ўсимликнинг қурғоқчиликка чидамлилигига боғлиқлиги аниқланган;
жавдар навларининг ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳосилдорлиги, биокимёвий таркиби иқлим омилларига (қурғоқчиликка) боғлиқлиги илмий асосланган;
Самарқанд вилояти шароитида жавдар навларининг биологик, физиологик хусусиятларини ўрганиш асосида ноқулай омилларга чидамлилигини ва ҳосилдорлигини ошириш, дон сифатини яхшилаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Самарқанд вилоятининг тупроқ шароитига мос жавдар навларини танлашда мосланувчанликнинг физиологик ва биокимёвий асосларини таҳлил қилиш ва шу ҳудудга мос қимматли юқори маҳсулдор навларни танлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жавдарнинг “Вахш-116”, “Шалола” ва “НС Саво” навларини суғориладиган тупроқларда, намлик етарли шароитда етиштиришнинг ҳар бир навда кузатиладиган сув алмашинув хусусиятлари, яъни барглардаги сув миқдори, транспирация жадаллиги, сув танқислиги, сувни сақлаш қобилияти, илдиз ҳажми, турли нав уруғларини экиш чуқурлиги, уруғларнинг тиним даври ҳамда уруғларнинг унувчанлиги Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “УЛУҒ БАРАКА ЕРЛАРИ”, “Дилшод Мардиев Агробизнес” ва “БУНЁДБЕК” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-04-382-сон маʼлумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларидаги суғориладиган майдонларда жавдар навларидан гектарига ўртача 53,1-67,6 сентнердан ҳосил етиштириш имконини берган;
жавдар навларининг қурғоқчил тупроқларда ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари, маҳсулдорлик кўрсаткичларининг муҳитга ва физиологик хоссаларига боғлиқлиги ҳамда қурғоқчил шароитда Шалола навининг юқори ҳосилдорлиги, навларнинг ўзига хос фотосинтетик фаолияти (яъни қуруқ модданинг ҳосил бўлиш самарадорлиги, барглардаги пигментларнинг миқдорий кўрсатгичлари, уруғларнинг экиш чуқурлиги, уруғларининг униш қуввати Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Тонготар Маманазаров Абдулла” ва “Холбоев Фарход ғаллазори” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-04-382-сон маʼлумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларидаги қурғоқчил майдонларда жавдар навларидан гектарига ўртача 45,2-53,9 сентнер ҳосил етиштириш имконини берган.