Исаев Евгений Алексеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қурилиш материаллари карери бортларида кўчки ҳодисаларини олдини олиш усулини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6134.
Илмий раҳбар: Каримов Шерзод Вафо ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.31/2025.27.12.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Атрушкевич Виктор Аркадевич, техника фанлари доктори, профессор; Кадиров Воҳид Рахимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карер бортларининг кўчкига мойил массивларида контрбанкетли борт шакллантириш усулини асослашдан иборат бўлиб, у карер бортлари турғунлигини ошириш ва кон ишларини олиб боришда геомеканик хавфларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модел асосида кучсизланган контакт юзаси бўйлаб кон массасининг силжиш векторини ҳисобга олган ҳолда кўчки массиви массалар марказининг ҳолатини ва карер бортининг деформацияланган қисмининг фазовий ТИН-модели ишлаб чиқилган;
МинеФраме дастурий мажмуасида кўчки деформациялари намоён бўладиган карер бортининг беқарор қисмининг уч ўлчовли геометрик модели ишлаб чиқилган ва виртуал тажрибалар ўтказиш ҳамда барқарорликни эҳтимолий таҳлил қилиш имконини берувчи тоғ жинслари массивининг рақамли нусхаси яратилган;
карер бортини геомеканик барқарорлаштириш асосида контрбанкетли ички ағдарма ҳосил қилиш технологияси жорий этилган бўлиб, мазкур технология тоғ жинслари массивида кучланиш-деформация ҳолатининг мақсадли қайта тақсимланишини таъминлайди ҳамда карер борти турғунлиги коеффициентини чегаравий қийматлардан норматив даражаси ишлаб чиқилган.
карер бортининг геомеханик ҳисоблаш модели ишлаб чиқилди ва Роcсcиенcе дастурий мажмуасида мавжуд сирпаниш юзаси (чизиғи), массивнинг физик-механик параметрлари ва таъсир этувчи юкламаларни ҳисобга олган ҳолда барқарорлик коеффициенти қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Карер бортларини контрбанкетли шакллантириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
массив оғирлик марказининг ҳолатини ҳисоблаш ва башоратлаш режимида карер бортларининг турғунлик коеффициентини назорат қилишни ўз ичига олган геомеханик мониторинг комплекси «ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ» МЧЖ Қорахтой конида жорий этилган ("ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ" МЧЖ, 2026 йил 3-февралдаги 03-02-01/14-сонли маълумотномаси). Натижада, қияликларнинг турғунлик коеффициенти ўзгаришини ±0,05 аниқлик билан башорат қилиш, коеффициент 1,1 дан пасайганда юқори хавфли ҳудудларни ўз вақтида аниқлаш, муҳандислик тадбирларини оптималлаштириш орқали қияликларнинг ўртача турғунлик коеффициентини 1,115 дан 1,3 гача ошириш, шунингдек, массивнинг вертикал силжиш амплитудасини камайтириш имкони яратилиб, кон ишларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган;
кўчки ёнбағрида тоғ жинсларини хавфсиз қазиб олишни таъминлаш учун ички ағдарма ҳосил қилишнинг контрбанкет усули «ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ» МЧЖ Қорахтой конида жорий этилган ("ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ" МЧЖ, 2026 йил 3-февралдаги 03-02-01/14-сонли маълумотномаси). Натижада, деформацияланган ва кўчки ёнбағри барқарорлаштирилди, турғунлик коеффициенти 1,1 қийматидан юқорига кўтарилди. Бу эса гидравлик болға ва бурғилаш-портлатиш ишларини қўллаш орқали қазиб олиш самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш имконини берган.