Жалилова Гулнозахон Хабибулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жинланган чигитни қолдиқ толадорлиги бўйича ажратиш учун қозиқ-парракли ишчи органли қурилма конструксиясини ишлаб чиқиш” 05.02.03 –Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва работотехника тизимлари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Т6630
Илмий рахбар: : Джамолов Рустам Камолдинович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Толали экинлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.08/2025.27.12.Т.14.01
Расмий оппонентлар: Толали экинлар илмий тадқиқот институтиидан техника фанлари номзоди, катта илмий ходим Расулов Рўзимурод Хасанович; Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институте “Механика-муҳандислиги” кафедраси техника фанлари доктори, профессор Назиров Рахматжон Расулович;
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқт институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жинланган чигитларни қолдиқ толадорлиги бўйича ажратиш РНС ускуна конструксиясини такомиллаштириш билан қолдиқ толали чигитларни ажратиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинланган чигитни тукдорлиги бўйича ажратиш самарадорлигини ошириш мақсадида аррачали барабан юзаси бўйлаб чигитни винцимон титкилаб текис тақсимлашни таъминловчи қозиқ-парракли барабан конструксияси ишлаб чиқилган;
қозиқ-парракли барабанли РНС регенератор ускунасининг иш жараёнида барабан айланиш тезлиги, қозиқлар баландлиги ва винт қадамининг чигитга таъсир этувчи зарба кинетик энергияси орқали механик шикастланишга таъсирини ифодаловчи функсионал боғланиш назарий таҳлиллар асосида аниқланган;
тукли чигитларни аррачали барабан юзаси бўйлаб ҳаракатланиш қонунияти аниқланди ҳамда уларни ўқ бўйлаб тезлик ва оқим сарфини барабан айланиш тезлиги, винт қадами ва конструктив параметрларга боғлиқлигини ифодаловчи математик модели ишлаб чиқилган;
жинланган чигитни регенерация ускуна конструксия кўрсаткичларини кўп омилли тажрибалар асосидан аниқланиб, натижада қозиқли винт қадами 150 мм, қозиқлар баландлиги 42 мм ва қозиқ-парракли барабан айланишлар сони 120 мин-1 холатида ускунанинг регенерация самараси 40,4 % га ошиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жинланган чигитни қолдиқ толадорлиги бўйича ажратиш ускунасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
Қолдиқ толадорлиги юқори чигитларни ажратиш ускунасини Фарғона вилояти “Коста лине ҳолдинг МЧЖ ХКга қарашли пахта тозалаш корхонасининг жин-линтер цехига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси №01/06-847-сонли малумотномаси). Натижада И-саноат навли пахта чигитини жинлашдан сўнг қолдиқ толад орли чигитларни тутиш самараси амалдаги РНС ускунасида 30,7 % ни ташкил этиб, ИВ-саноат навли пахталарни қайта ишлашда эса 29,0% ни ташкил этди. Сўнг РНС ускунасининг такомиллаштирилганидан сўнг И-саноат навли пахта чигитини регенерация самараси амалдагисидан 10,2% га, ИВ-саноат навли пахталарни қайта ишлашдан олинган чигитларда эса регенерация самараси 9,5 % га ошишига эришилган.