Сариев Шоҳруҳ Норқўзи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий маълумотларни қайта ишлаш асосида қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг алгоритмлари”, 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6142.
Илмий раҳбар: Ахатов Акмал Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.09.06 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иргашева Дурдона Якубджановна, техника фанлари доктори,  профессор.
Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббий маълумотларни қайта ишлаш асосида қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг модел, алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетни ташхислашга оид хусусиятлар векторининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, маълумотлар тўпламидаги етишмаётган қийматларни генетик алгоритм асосида тўлдириш ҳамда кластерлаш асосида дастлабки тиббий маълумотлар тўпламида синфлар улушини мувозанатлашнинг алгоритми ишлаб чиқилган;
қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашиш учун клиник кўрсаткичлар ўртасидаги мураккаб ва чизиқли бўлмаган боғлиқликларни ҳисобга олган ҳолда машинавий ўқитишнинг ЛигҳтГБМ ва ҲистГрадиентБоостинг ансамблларига асосланган алгоритмлари ишлаб чиқилган;
қандли диабет касаллигини ташхислаш аниқлигини ошириш учун эволюцион усулларнинг генетик алгоритми асосида машинавий ўқитишнинг ЛигҳтГБМ ва ҲистГрадиентБоостинг ансамблларини такомиллаштириш алгоритми ишлаб чиқилган; 
қандли диабетни ташхислашда клиник белгиларнинг умумий таъсирлашиш имконини берувчи ФТ-Трансформер архитектурасига асосланган алгоритм ишлаб чиқилган ҳамда генетик алгоритм асосида ФТ-Трансформер архитектурасини такомиллаштириш орқали қандли диабетни ташхислаш аниқлигини оширишнинг алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация тадқиқотлари доирасида тиббий маълумотларни қайта ишлаш асосида қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишнинг интеллектуал алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қандли диабетни ташхислашга оид хусусиятлар векторининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда, маълумотлар тўпламидаги етишмаётган қийматларни генетик алгоритм асосида тўлдириш ҳамда кластерлаш асосида дастлабки тиббий маълумотлар тўпламида синфлар улушини мувозанатлашнинг алгоритми ҳамда қандли диабетни ташхислаш қарорларини қабул қилишга кўмаклашишга таъсир қилувчи клиник кўрсаткичлар ўртасидаги мураккаб ва чизиқли бўлмаган боғлиқликларни ҳисобга олган ҳолда машинавий ўқитишнинг ЛигҳтГБМ ва ҲистГрадиентБоостинг ансамблларига асосланган алгоритмларнинг дастурий воситаси Бухоро вилоят эндокринология диспансерида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 06-28/13226-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастурий восита орқали қандли диабет касаллигини ташхислашда ЛигҳтГБМ ансамбл модели бўйича 0,93 аниқлилик ва ҲистГрадиентБоостинг ансамбл модели бўйича 0,94 аниқлиликка эришиш имконияти яратилган;
қандли диабетни ташхислаш аниқлигини ошириш учун эволуцион усулларнинг генетик алгоритми асосида машинавий ўқитишнинг ҲистГрадиентБоостинг ансамбл моделини такомиллаштириш алгоритми бўйича яратилган дастурий воситаси Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 06-28/13226-сонли маълумотномаси). Натижада, қандли диабетни ташхислашда ҲистГрадиентБоостинг ансамбл бўйича 0,94 ва  такомиллаштирилган алгоритми бўйича 0,95 аниқлиликка эришиш имконияти яратилган;
қандли диабетни ташхислашда клиник ва демографик белгиларнинг умумий таъсирлашиш имконини берувчи ФТ-Трансформер архитектурасига асосланган алгоритм ишлаб чиқилган ҳамда ФТ-Трансформер архитектурасини генетик алгоритм асосида такомиллаштириш орқали қандли диабетни ташхислаш аниқлигини оширишнинг алгоритмининг дастурий воситаси Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 14-майдаги 06-28/13226-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастурий восита орқали қандли диабет касаллигини ташхислашда ФТ-Трансформер моделида 0,93 аниқлиликка, ЛигҳтГБМ ансамбл моделини генетик алгоритм билан такомиллаштириш бўйича 0,95 аниқлиликка эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish