Абдулладжанова Нодира Гуломжановнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Euphorbiaсeae оиласига кирувчи ва таркибида таннин сақловчи бошқа истиқболли ўсимликлар полифеноллари ҳамда улар асосида дори воситаларини яратиш», 02.00.10–биоорганик кимё (кимё фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: кимё фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.K114.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мавлянов Саидмухтар Максудович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.K/B/T.13.01.
Расмий оппонентлар: Зайнутдинов Умаржон Насрутдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Арипова Тамара Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Баходир Тахирович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: А.С.Султонов номидаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ўсимликлар полифеноллари асосида вирусларга қарши самарали дори воситалари яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Euphorbia туркуми ўсимликларининг 29 та туридан 70 дан ортиқ, шу жумладан, 8 та янги модда – гексагидроксидифеноил-6-(О-β-D-глюкопиранозидо)-2-(О-1-О-тригаллоил-β-D-глюкопиранозид)- диэфири, 1-О-галлоил-2,4-валонеил-3,6-гексагидроксидифеноил-β-D-глюкоза, 3-О-галлоил-1,2-валонеил-β-D-глюкоза, 2-О-галлоил-4,6-валонеил-β-D-глюкоза,1,2-ди-О-галлоил-4,6-валонеил-β-D-глюкоза,1,2-ди-О-галлоил-3,6-валонеил-β-D-глюкоза, 1-О-бисгаллоил-2,4-валонеил-β-D-глюкоза,1,3-дигидродигаллоил-4-валонеат-β-D-глюкоза ажратиб олинган, моддаларнинг физик-кимёвий константалари ҳамда тузилишлари кимёвий ва замонавий спектрал усуллар ёрдамида исботланган;
ажратиб олинган моддалар антирадикал, антиоксидант хоссаларга ҳамда вирусларга қарши фаолликка эгалиги топилган;
моддаларнинг антиоксидантлик фаолликлари В ва С ҳалқалардаги гидроксил гуруҳлар сонига, гидроксил гуруҳларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиш ҳолатига ва С ҳалқанинг тўйинганлик даражасига боғлиқлиги аниқланган;
1-О-галлоил-2,4-валонеил-3,6-гексагидроксидифеноил-β-D-глюкоза, 3-О-галлоил-1,2-валонеил-β-D-глюкоза, 2-О-галлоил-4,6-валонеил-β-D-глюкоза ва 1,2-ди-О-галлоил-4,6-валонеил-β-D-глюкоза ОИВнинг самарали ингибитори экани исботланган;
Рутан, Госситан, Гетасан, Пунитан ва Эуфорбин дори воситалари учун барча зарур меъёрий-техник ҳужжатлар тайёрланган, дори шакллари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гриппга қарши фаолликка эга бўлган Рутан ва Госситан, ОИВга- қарши фаолликка эга бўлган Гетасан ва Пунитан дори воситаларини яратиш борасидаги олинган илмий натижалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 4 та ихтирога патенти олинган: «Гриппга қарши фаолликка эга бўлган восита» (№ IАР 04524, 31.07. 2012), «Гриппга қарши таъсирга эга бўлган восита» (№ IАР 04521, 31.07. 2012), «ОИВга қарши фаолликка эга бўлган восита» (№ IАР 04523, 31.07. 2012), «ОИВга қарши фаолликка эга бўлган восита» (№ IАР 04522, 31.07. 2012).
Рутан стандарт намунаси, субстанцияси ва таблеткаларини тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун рухсат берилгани тўғрисидаги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг Шаҳодатномаси (01-14 - SON SHAHODATNOMA, 08 may, 2014 y.) ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси (DV/M 00339/09/15) олинган.