Абдуллаев Абдубакир Хикматиллаевич 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Магнит майдонида пластинка шаклидаги микроелементнинг электромагнитоеластик тебраниши жараёнини математик моделлаштириш”, 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.2.PhD/Т3645.
Илмий раҳбар: Индиаминов Равшан Шукурович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Эшматов Бахтиёр Хасанович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ток ўтказувчи юпқа пластинка шаклидаги микроелементнинг электродинамик кучлар ва вақт бўйича ўзгарувчан бегона токларнинг таъсирларини ҳисобга олган ҳолда электромагнитоеластик деформацияланиши жараёнини математик моделлаштириш, сонли алгоритмлар ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишга бағишланган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
упқа пластинка шаклидаги ток ўтказувчи микроелементнинг электромагнитоеластик деформацияланиши жараёни бегона токлар, механик ва электромагнит майдонларнинг биргаликда бир вақтдаги таъсирларини ҳисобга олган ҳолда математик моделлаштирилган;
вақт бўйича ўзгарувчан бегона токнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда юпқа пластинка шаклидаги микроелементнинг электромагнитоеластиги икки ўлчамли модели ишлаб чиқилган; 
бегона токнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда пластинка электромагнитоеластиклиги чегаравий масаласини вақт бўйича Нюмарк схемаси, чизиқлилаштириш ва дискрет ортогоналлаштириш усулларини биргаликда қўллаган ҳолда сонли ечиш учун ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чиқилган; 
магнит индуксиясини қийматини маълум диапазонда ўзгартириш ва вақт бўйича ўзгарувчан бегона токнинг йўналиши ва зичлигини ҳамда магнит индуксиясини тўғри танлаш орқали электромагнит майдони таъсирида бўлган юпқа пластинка магнитоеластик эгилишини минималлаштиришга эришиш мумкинлиги баҳоланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магнит майдонида пластинка шаклидаги микроелементнинг электромагнитоеластик тебраниши жараёнини тадқиқ этиш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, сонли алгоритмлар ва дастурий воситалар:
электромагнит мослашувликни ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчан механик ва электродинамик кучлар таъсиридаги магнитоеластик тебранишлари, мустаҳкамлиги ҳолатларини таҳлил қилиш мақсадида Самарқанд вилояти “Электромагнит мослашув хизмати” тасарруфида бўлган ўлчов қурилмаларида ишлатиладиган юпқа пластинка шаклидаги ток ўтказувчи микроелементларига жорий қилинган (ЎзР. Рақамли технологиялар вазирлигининг 13.12.2023 йил №33-8/8971-сон маълумотномаси). Натижада электромагнит мослашувликни ҳисобга олган ҳолда, ўзгарувчан механик ва электродинамик кучлар таъсирида ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи пластинка шаклидаги юпқа микроелементнинг геометрик, механик ва электромагнит параметрлари (жумладан: қалинлиги, пластинка материали, ташқи магнит майдони индуксияси қийматлари, ташқи бегона токнинг йўналиши ва зичлиги, Лоренс кучи йўналиши ва қийматлари) учун ишлаб чиқилган тавсиялар асосида юпқа пластинканинг мустаҳкамлиги ҳолати 6-10 % га орттирилишига эришилган; ташқи магнит майдони индуксиясини ўзгартириб, шунингдек, ташқи бегона токнинг йўналиши ва зичлиги миқдорини танлаган ҳолда электродинамик кучлар таъсиридаги ферромагнит бўлмаган юпқа пластинка эгилишини минималлаштиришга эришиш мақсадида яратилган математик ва дастурий таъминот муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-7 % га қисқартириш имконини берган.
“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК Самарқанд филиали Иштихон туман телекоммуникасия боғламасига қарашли электрон автоматик станцияларининг электрон бошқарув машиналарида ишлатиладиган ферромагнит бўлмаган юпқа пластинка шаклидаги ток ўтказувчи конструктив микроелементларнинг электродинамик кучлар таъсиридаги магнитоеластик тебранишлари, мустаҳкамлиги ҳолати жараёнларига жорий қилинган (ЎзР. Рақамли технологиялар вазирлигининг 13.12.2023 йил №33-8/8971-сон маълумотномаси). Натижада, ўзгарувчан механик ва электродинамик кучлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи пластинка шаклидаги юпқа микроелементнинг геометрик, механик ва электромагнит параметрлари учун ишлаб чиқилган тавсиялар асосида пластинканинг мустаҳкамлиги ҳолати 8-13 % га орттирилишига эришилган; яратилган математик ва дастурий таъминот муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини 6-7 % га қисқартириш имконини берган;
“АлНет” Шуба Корхонаси соҳа иш жараёнларида ишлатиладиган стансион ва ташқи роутер, коммутаторларнинг иккиламчи электр таъминот қурилмаларида ишлатиладиган диод ва транзисторлардаги юпқа пластинка шаклидаги ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи микроелементларнинг ўзгарувчан электродинамик кучлар таъсиридаги магнитоеластик деформацияланиши жараёнларига жорий қилинган (ЎзР. Рақамли технологиялар вазирлигининг 13.12.2023 йил №33-8/8971-сон маълумотномаси). Натижада, ностационар электродинамик кучлар таъсирини ҳисобга олиб ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи пластинка шаклидаги юпқа микроелементнинг геометрик, механик ва электромагнит параметрлари учун ишлаб чиқилган тавсиялар асосида қурилмаларда ишлатиладиган диод ва транзисторларнинг ҳамда радиаторларнинг ҳажмларини қисқартиришга, шунингдек, ток ўтказувчи пластинка шаклидаги юпқа микроелементнинг мустаҳкамлиги ҳолати 8-9 % га орттирилишига эришилган; ташқи бегона токнинг таъсирини ҳисобга олиб, унинг зичлиги миқдорини ва йўналишини танлаган ҳолда ўзгарувчан электродинамик кучлар таъсирида бўлган ферромагнит бўлмаган ток ўтказувчи пластинка шаклидаги юпқа микроелементнинг эгилишини минималлаштиришга эришиш мумкинлигини баҳолашдаги иш унумдорлигини 6-7% га оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish